Декрет таътилининг максимал муддати қанча?
@Yurist_Xizmati 4816-савол:
Assalomu alaykum. Savolim quyidagicha: Mening ayolim 2023-yil 4 sentabrda dekret ta‘tiliga chiqdi. Hozir farzandim 1 yoshi 2 oylik. 2 yoshgacha ta‘til deb ariza yozdirib oldi. Ayolim dekretdan ishga qaytsa bo‘ladimi? Bosh vrach qonunda 3 yoshgacha dekretdan qaytish mumkin emas demoqda. Qonunda bu haqida nima deyilgan? Farzandimga qarovchi bor hozirda
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Меҳнат кодексининг 405-моддасига кўра ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, бу давр учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.
☝️Эътибор берган бўлсангиз, нормада таътилнинг максимал муддати белгиланмоқда, минимал эмас.
❗️Бунда болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.
✅ Шу қоидага кўра сиз фарзандингиз 2 ёшга тўлгунча юқоридаги таътилдан фойдаланишга ҳақлисиз. Айтиш керакки, бунда бола икки ёшга тўлгунча ҳам ишга қайтиш мумкин бўлади.
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g