Мактабда қоровул бўлиб ишлаётган ходим ўт ёқувчилик вазифасини ҳам бажариши керакми?
@Yurist_Xizmati 4815-савол:
Ассалому алайкум! Мактабда 1,5 каровул штатида ишлаётган ходим ут ёкувчилик вазифасини бажариши керакми? Аллергик касаллиги борлиги сабабли ут ёкувчилик вазифасини бажара олмаслигини айтган каровулни 1,0 штат каровуллигини олиб бошка ишчи олиб куйишга мактаб директори хаклими? Мактаб котёллари кумир ёкилгиси билан иситилади.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
“Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасига биноан, идоравий қоровуллик — давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, тадбиркорлик субъектларининг ўз объектларини қўриқлаш учун юридик шахс ташкил этмасдан тузиладиган таркибий бўлинмаси томонидан ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юклатилган алоҳида ходими томонидан амалга ошириладиган қўриқлаш фаолиятининг тури ҳисобланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 ноябрдаги 630-сон қарорига мувофиқ, Қуйидагилар қўриқлаш бўлинмаларининг вазифалари ҳисобланади:
❌ Шундай экан сизнинг лавозим йўриқномангизда ҳам ўт ёқиш вазифаси юклатилиши мумкин эмас.
❗️Ушбу ҳолат юзасидан туман(шаҳар) адлия ва бандлик органларига мурожаат қилинг. @TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g

🔘жисмоний шахслар ҳаётини ва соғлиғини тажовузлардан ҳимоя қилиш;
🔘объектларни қўриқлаш ва тажовузлардан ҳимоя қилиш;
🔘қўриқланадиган объектларда назорат-ўтказиш ва объектнинг ички режимларини таъминлаш;
🔘қўриқланадиган объектлар ҳудудида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш;
🔘қўриқланадиган объектлардаги мол-мулкни қўриқлаш ва кузатиб бориш;
🔘қўриқланадиган объектларда табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф қилишда иштирок этиш;
🔘қўриқлашнинг илғор муҳандислик ва техник воситалари ҳамда усулларини жорий этиш ва улардан фойдаланиш;
🔘қўриқлаш бўлинмалари ишчи ва хизматчиларининг жанговар ҳамда хизмат тайёргарлигини юқори даражада таъминлаш ва сақлаш;
🔘объектлар ва мол-мулкни қўпорувчилик-террорчилик ҳаракатлари содир этилишидан, ёқиш, ўғирлаш ва бошқа жиноий тажовузлардан ишончли қўриқлашни ташкил этиш масалалари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа давлат органлари, жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш.