Psixolog Axadjon Qushoqov


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Bizning kanalda
✔️ Psixologik maslahatlar
✔️ Dorilarsiz kasalliklardan halos boʻlish
✔️ Ички қувватга асосланиб соғликни тиклаш;
✔️ Шахсий ривожланиш;
✔️ Лидерлик сифат;
✔️ Ўзликни англаш;
@Psixolog_trener
Kanal manzili: @Psixolog_Kutubxonasi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


📋 Матн устига босиб авто нусха қилиб олишингиз мумкин.

ФАНТАСТИК ФИНАЛ. ОХИРИГАЧА КУРАШ ВА ЧEМПИОНЛИК.

Ассалому алайкум, азиз ўқувчилар!
Охирги дақиқаларгача юрак уриб турди. Нафас тортолмадик.
Аммо Улар ишонишди. Биз кутдик. Улар эса бажардилар.

⚽️ 9 нафар йигит. Мезбонлар майдонида. Минглаб томошабинлар қаршисида.
Табассум билан, ғурур билан, эркакча курашишди.
Осон бўлмади. Қийинчиликлар чексиз эди.
Лекин улар бош эгмадилар.
Лекин улар орқага чекинмадилар.
Лекин улар майдонда юрагини қолдирди.

Ва ниҳоят…
🏆 Ўзбекистон – Осиё чемпиони!
Бу шунчаки спорт эмас. Бу – ғурур. Бу – орзу. Бу – халқ бахти.
Бу йигитлар бизга битта нарса исбот қилди:

Ишонч бўлса – имконсиз нарсанинг ўзи йўқ.
Юрак билан ўйналса – кам сон ҳам катта куч ҳисобланади.
Ватан учун жонини берадиганлар бор экан – ғалаба бизники!

Бугун бутун халқ йиғлаяпти – аммо бу сафар қувонч кўз ёшлари.
Бу йигитлар бир тарих ёзди. Энди бу тарих – бизники.

Бош эгмаймиз, мағлуб бўлмаймиз. Чунки бу юракда Ўзбекистон бор.
Уларга тасанно! Уларга раҳмат!
ЧАМПИОНЛАР. ЎЗБEКИСТОН – ОСИЁ ФУТБОЛИ ҚИРОЛИ!

Сизнинг дўстингиз,


FANTASTIK FINAL. OXIRIGACHA KURASH VA CHEMPIONLIK.

Assalomu alaykum, aziz oʻquvchilar!
Oxirgi daqiqalargacha yurak urib turdi. Nafas tortolmadik.
Ammo Ular ishonishdi. Biz kutdik. Ular esa bajardilar.

⚽️ 9 nafar yigit. Mezbonlar maydonida. Minglab tomoshabinlar qarshisida.
Tabassum bilan, g‘urur bilan, erkakcha kurashishdi.
Oson bo‘lmadi. Qiyinchiliklar cheksiz edi.
Lekin ular bosh egmadilar.
Lekin ular orqaga chekinmadilar.
Lekin ular maydonda yuragini qoldirdi.

Va nihoyat…
🏆 O‘zbekiston – Osiyo chempioni!
Bu shunchaki sport emas. Bu – g‘urur. Bu – orzu. Bu – xalq baxti.
Bu yigitlar bizga bitta narsa isbot qildi:

Ishonch bo‘lsa – imkonsiz narsaning o'zi yo‘q.
Yurak bilan o‘ynalsa – kam son ham katta kuch hisoblanadi.
Vatan uchun jonini beradiganlar bor ekan – g‘alaba bizniki!


Bugun butun xalq yig‘layapti – ammo bu safar quvonch ko‘z yoshlari.
Bu yigitlar bir tarix yozdi. Endi bu tarix – bizniki.

Bosh egmaymiz, mag‘lub bo‘lmaymiz. Chunki bu yurakda O‘zbekiston bor.
Ularga tasanno! Ularga rahmat!
CHAMPIONLAR. O'ZBEKISTON – OSIYO FUTBOLI QIROLI!

Sizning doʻstingiz,




Қоронғулик ва совуқ сувда чиниқтириш ўринли нарсалар.

Биринчиси рухий чиниқиш бўлса иккинчиси жисмоний. Хар иккисини мохиятини болага англатиш ота онани вазифасидир.

50 ёшга кирган одамлар хам қоронғуликдан қўрқиши туфайли рухиятига зиён етади.

Нега биз қоронғуликдан қўрқамиз? Содда қилиб тушунтираман.

Кўз атрофни кўриб атрофни хавфсизлиги тўғрисида онгга маълумот беради. Шу туфайли қўрқув йўқолади.

Қоронғиликдаги қўрқувни сабаби айнан кўзнинг атрофни текшира олмаслиги, хавфсиз эканини визуал тасдиқлай олмаслиги натижасидир.

Аслида эса қоронғуликда бошқа турдаги қўрқув йўқ. Онгимиз шу тана йиқилиб тушмасини ёки қоқилмасин деб қўрқувни (аслида текшириш эхтиёжи) пайдо қилади.

Мухим жихат шуки биз текшириб қўймаймиз. Масалан чорвоққа чиқдингиз, эски дарахт тўнкаси сизга одам бўлиб кўринди. Онг қўрқувни хосил қилди. Сиз бориб ўша тўнкани ушлаб, кўриб онгга кўрсатишингиз билан қўрқув йўқолади.

Мана шу қўрқувни йўқотиш илмини фарзандингизга ўргатиб қўйинг.


Расторопша нимаси билан фойдали?

1. Жигарни ҳимоя қилади ва тиклайди.

Расторопша кучли ўсимлик гепатопротектори сифатида танилган бўлиб, касалликлар ва токсинлар натижасида жигар тўқимасини шикастланишини камайтириши мумкин. Расторопша уруғидан тайёрланган биоқўшимчалар қуйидаги касалликларда тавсия этилади: вирусли гепатитлар, алкоголли гепатит, алкоголсиз ёғли жигар дистрофияси, жигар циррози, саратон. Олимлар расторопша антиоксидант хусусияти орқали жигар яллиғланишини камайтиради деб хисоблайди. Аммо расторопшанинг гепатопротектив хусусияти хамма тадқиқотларда хам тасдиғини топмаган.

2. Миянинг қаришини секинлаштиради.

Расторопша инсониятга қадимдан таниш бўлиб, 2000 йилдан бери турли хил асаб касалликларини, шу жумладан Альцгеймер ва Паркинсон касалликларини даволаш учун ишлатилиб келади. Силимарин мияни стресс ва қаришдан ҳимоя қилади. Бу хайвонларда ўтказилган тадқиқотларда исботини топган. Силимарин воситаси ёшга боғлиқ ақлий пасайишни секинлаштириши ва Альцгеймер касаллигини ривожланишини секинлаштириши каламушларда ва лаборатория сичқонларида тасдиқланган бўлсада бу каби текширувлар одамларда хали ўтказилмаган. Деменцияни олдини олиш учун расторопшани қанча миқдорда истеъмол қилиш кераклиги аниқ эмас.

3. Қандли диабетнинг 2-турида қонда қанд миқдорини нормаллаштиради

Расторопшанинг ўсимлик бирикмалари диабет касаллигига қарши таъсир кўрсатиб, тўқималарнинг инсулинга сезгирликни яхшилайди ва қонда қанд миқдорини камайтиради. Бундан ташқари, силимариннинг антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятлари диабетнинг буйракка хос асоратларини ривожланиш хавфини камайтиради. Шуларга қарамай қандли диабетнинг 2- тури учун расторопшани қўллашни қатъий тавсия этилмаган. Аммо тадқиқотлар давом этмоқда.

4. Суякларни мустаҳкамлайди

Хайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотлар шуни кўрсатдики, силимарин суякларнинг минераллашишини стимуллайди. Бу остеопороз билан оғриган одамлар учун фойдали бўлиши мумкин.

5. Она сути ишлаб чиқаришни кўпайтириши мумкин

Халқ табобатида расторопша чойи эмизикли аёлларга она сути ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ёрдам берадиган восита сифатида тавсия этилади. Тасодифий назорат остида ўтказилган текширувлардан бири шуни кўрсатдики, 63 кун давомида кунига 420 мг силимарин қабул қилган ёш оналарда назорат гурухидаги оналарга нисбатан 64% кўпроқ сут ишлаб чиқарган.
Афсуски, ушбу тадқиқот ягона. Расторопшанинг самарадорлигини аниқ тасдиқлаш учун қўшимча далиллар керак.


НАПОЛЕОН БОНАПАРТ ҲИКМАТЛАРИ

Инсонга ҳукмронликни беринг, унинг кимлигини биласиз.

* * *
Ваъданинг устидан чиқишнинг энг ишончли йўли – ваъда бермаслик.

* * *
Мақсадингга эришмоқчи бўлсанг, ҳар куни ҳеч бўлмаганда у сари озгина бўлса ҳам ҳаракат қилишинг керак.

* * *
Ўз ҳарбийларини боқишни истамаган халқ тез орада ўзга ҳарбийларни боқишга мажбур бўлади.

* * *
Нодон ўзини ҳамиша донодан устун қўяди: у доим ўзидан мамнун.

* * *
Тафаккур дунёни бошқаради.

* * *
Одамларни бошқаришнинг иккита усули бор: биринчиси – шахсий манфаат, иккинчиси – пул!

* * *
Мен баъзида шер, баъзида тулки бўламан. Бошқарувнинг моҳияти қай маҳал қайси бири бўлишда.

* * *
Аксари жангда аскарлар ютади, генераллар тақдирланади.

* * *
Генерал, Сиз мендан бир бош баландсиз. Агар ғазабимни қўзғатсангиз, мана шу фарқни йўққа чиқараман.

* * *
Журналист – қалам билан кўча тозаловчи фаррош.

* * *
Шер бошқараётган қўйлар подаси қўй бошқараётган шерлар тўдасини ҳамиша мағлуб этади.


🔹Тишни вақтида қўйдирмаслик оқибатлари:

1. Чайнаш муаммоси – овқат яхши ҳазм бўлмайди.

2. Янги тишларнинг қийшиқ ўсиши – тиш қатори бузилади.

3. Сўлак таркиби ўзгаради – оғизда қуруқшаш ва нохуш ҳид пайдо бўлади.

4. Жағ суяги емирилади – имплант қўйиш қийинлашади.

5. Юз шакли ўзгаради – чўккан, ғалати кўриниш пайдо бўлади.

Хулоса: Тишсиз юриш нафақат ташқи кўриниш, балки умумий соғлиқ учун ҳам хавфли. Вақтида қўйдиринг!


Қандли диабетнинг психосоматик сабаблари

1. Меҳр ва ширинлик етишмаслиги (символик маънода)

Шакар — ширинлик рамзи. Баъзи психологларга кўра, диабет кўп ҳолларда инсон ҳаётида “ширинлик”, яъни меҳр, муҳаббат, қабул қилиниши, қулайлик етишмаслиги туфайли пайдо бўлади.

Инсон ўз ҳаётида:
• Ҳар доим башорат қилинган, назоратли муҳитда яшаган;
• Меҳрни севгини, тан олинишни хоҳлаган, лекин ололмаган;
• Ўз дардларини ичида сақлаб — шу каби ҳолатлар унда ички стресс ва гормонал дисбаланс пайдо қилиши мумкин.

2. Ўзини ҳаётдан ҳузур олишга ҳақли деб билмаслик

Баъзи ҳолларда диабет хасталарида яширин ҳис туйғулар бўлади:

“Мен бахтли бўлишга, ҳаётдан лаззат олишга лойиқ эмасман”.

Бу туйғу организмни ўз “ширинлигини” (глюкозани) қабул қилмасликка мажбур этади.

3. Ўзгаришлардан қўрқиш, эмин-эркинлик етишмаслиги

Диабет кўпинча ҳаётда назоратни қўйиб юборолмайдиган, барча нарсани режалаштирувчи ва эҳтиёткор одамларда ривожланади. Ушбу одамлар:
• Ҳиссиётларини очиб бўлмайди деб ўйлайдилар;
• Хавфсизлик учун доим назоратни сақлашга ҳаракат қиладилар;
• Жисмоний ва руҳий эркинликдан маҳрум бўлган ҳолда яшайдилар.

Руҳий шифо сари йўл: нима қилиш керак?
1. Қабул қилиш ва кечириш — ўтмишдаги оғриқли хотиралар, меҳрсизлик ва ғамларга юзланиб қабул қилиш.
2. Ўзини қадрлашни ўрганиш — “Мен ширин ҳаётга лойиқман” деган ички ишончни шакллантириш.
3. Эмоционал ифода — ҳис-туйғуларни ичига ютмасдан, соғлом ифода қилишни ўрганиш.
4. Руҳий машқлар ва зикр — тасаввуфда қалб орқали нафсни даволаш усуллари, тассавур машқлари.
5. Психотерапия — мутахассис билан ишлаш орқали ички зиддиятлардан халос бўлиш.



Хулоса:

Қандли диабет — фақат жисмоний касаллик эмас. У инсоннинг ўзини, ҳаётни қандай қабул қилиши, муҳаббат ва қадриятларга бўлган муносабати билан ҳам боғлиқ. Ҳар бир жисмоний аломат ортида бир руҳий азоб яшириниб ётади.

Ҳар бир саволларимизга атрофимизда жавоблар бор. Тана орқали қалб сўзлайди. Уни эшитинг.






🔹Гипертонияси бор инсон қандай яшаши керак?

1. Туз – душман: кунига 5 граммдан ошмасин.

2. Озиқ-овқат: ёғли, қовурилган, шўр овқатлардан воз кечинг. Сабзавот, мевалар кўпроқ бўлсин.

3. Ҳаракат: кунига 30 дақиқа пиёда юринг.

4. Стресссиз ҳаёт: дам олиш, массаж, тинчлик муҳим.

5. Қон босимини ўлчанг: ҳар куни бир вақтда назорат қилинг.

6. Дориларни ўз вақтида олинг ва шифокор кўрсатмасиз ўзгартирманг.

Эсда тутинг: гипертонияни назорат қилиш ва даволаш мумкин. Ва дорини ўзи етарли эмас.


Assalomu alaykum yaxshimisiz lar.
Men Xorazm viloyati Urgench tumani danman.Norbekov sogʻlomlashtirish kursiga 22 mart 2025 yil olib keldim
11 yosh oʻgʻlimni .
2023 yil koʻzidan operatsiya boʻlgan di Toshkent shahridagi XAYOT Klinikasida.ochki yozib berishgandi ochki taqat edi.shu kursdan keyin kecha 15 aprelda qayta koʻrikka olib borsam koʻzi yaxshi ochki keremas deb olib tashadi .
Norbekov Akademiyasiga Katta raxmat.Ustozi Axadjon Qoshoqov ga alohida rahmatimni aytaman. Norbekov jamoasi sizlarga Uzoq umr tan soglik tilayman.Ollox rozi boʻlsin sizlardan.
Oʻgʻlim xozir qoʻshimcha oʻquv kursiga oz xohishi bn boryapti kitob olib bering deb iltimos qilishni oʻrgandi .
Endi menda bir iltimosim bor dedi nima ekan oʻgʻlim desam pul yigʻib mani yana shu kursga olib boring deb soʻraydi xop desam shunaqa xursand xuddi moshina olgandek katta odom .
Mana oldirgan kitoblari.
Mana oldin taqgan ochkisi endi u kerak emas bizga XUDOGA SHUKUR.😢






Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Бир шингил табассум

Ушбу сурат бундан роппа-роса 90 йил аввал олинган. Суратдаги Кэн Шимидзу ўша пайтлари 35 ёшда, 2 нафар фарзанднинг отаси эди. Кэн умуман спорт билан шуғулланмаган, истаганча ухлаган, истаганча еган-ичган, қисқаси, иштаҳаси карнай бўлган. У ҳаттоки, сув ўрнига ҳам пиво ичган. Ҳар оқшом шоҳона дастурхонда ўтириш унинг севимли машғулоти бўлган.

Унинг қоматининг сири нимада деб ўйлайсиз?
Сири шундаки, у ўзи истагандек яшаган!
Кэн Шимидзуни суратнинг пастки чап қисмида кўришингиз мумкин.
Асосий пландаги сурат эгасини эса... минг афсуски, танимаймиз...


🔹Оёқларнинг увишиб қолиши (уйишиши, карахт бўлиши) парестезия деб аталади ва бу ҳолат қон айланиши ёки нервларнинг қисилиши билан боғлиқ бўлади.

Асосий сабаблар:

Қон айланишининг бузилиши
Кўп вақт бир ҳолатда ўтирганда қон томирлар сиқилиб, оёқларга етарли қон бориши қийинлашади.

Нервларнинг қисилиши
Нотўғри ўтириш ҳолати (масалан, оёқни оёқ устига қўйиб ўтириш) асабларни қисиб қўяди.

Остеохондроз
Бел умуртқаларидаги муаммолар асабларга босим ўтказиб, оёқларда увишишга олиб келади.

Варикоз кенгайишлари
Қон айланиши секинлашса, оёқларда оғриқ ва увишиш пайдо бўлиши мумкин.

Витамин етишмовчилиги
B1, B6, B12 витаминлари етишмаса, асаб толаларининг озиқланиши ёмонлашади.

Давоси

Ҳар 30-40 дақиқада ўриндан туриб, енгил юриш ва бўғимларни чўзиш.
Магний, B витаминлари қабул қилиш.
Оёқ массажи ва контраст душ.
Агар доимий ва узоққа чўзилса, невропатолог ёки флебологга мурожаат қилиш.

🔻Қисқа муддатли увишиш хавотирга сабаб бўлмайди, лекин доимий бўлса, бу жиддий касаллик белгиси бўлиши мумкин.


⚡️Нега баъзилар кўп еб қўяди?

Тиббиёт кўзи тўйиши хақидаги гапларга неча йилларки беэътибор қараб келди. Аммо диетопсихология бу нарса борлигини исботлади.

Биз сўнгги пайтларда таомланиш одобини унутиб қўйдик. Таомланаётганда миямиз фокусини таомга эмас балки бошқа нарсаларга чалғийди. Натижада кўз очлиги юзага келади.

📕 Таомланаётганда дастурхондаги хар бир нарсани обдон кузатиб, еяётганда максимал шу таомдан лаззатланиш бу кўз ва таъм билиш сезгиларини уйғунлаштиради.

Мана шу оддий қоидани унутиб қўйганимиз туфайли меъридан ортиқча таомланиш юзага келмоқда.




Бугун дарсимиз бошлаймиз

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.