🔴🟦🟦🟦
❓Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун керак бўладиган тиббий маълумотнома қандай олинади?
✅ Ҳозирги пайтда тиббиёт муассасалари томонидан фуқаронинг транспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисида бериладиган 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотномани олиш жараёни соддалаштирилди. Яъни эндиликда my.gov.uz — ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали шу турдаги тиббий маълумотномани онлайн олиш мумкин...
❗️
Аммо, юртдошларимиз тўғри тушуниши керакки, унгача фуқаро тиббий кўрикдан ўтган бўлиши зарур.
➡️ Агар бошидан айтадиган бўлсак, фуқаро дастлаб автомактабга боради. У ерда бир нечта ҳужжатлар сўралади, шулардан бири фуқаронинг транспорт воситасини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотномадир. Уни олиш учун тиббиёт муассасаларида ташкил этилган ҳайдовчилар тиббий кўрик комиссиясига учрайди. Асосий ишлар шу ернинг ўзида бажарилади.
💬 — Мазкур комиссиялар аҳолимизга қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган, — дейди Тошкент шаҳар 3-сон клиник шифохонаси бош шифокори Гулрух Умарова. — Шу жумладан, бизнинг муассасамиз қошида ҳам ана шундай тузилма бўлиб, бу ерда кўп ҳужжат талаб этилмайди, паспорт ва сурат бўлса, бас. Давлат божи ҳам бор. Шундан кейин фуқарони керакли шифокорларга йўллаймиз.
📌
Муҳими, у, бир пайтларда бўлганидек, бу шифохонадан унисига бориб, сарсон-саргардон бўлмайди. Керакли барча мутахассислар шу ернинг ўзида жамланган бўлиб, қисқа вақт ичида уларнинг текширувидан ўтиб улгуради. 🖥 Натижалар эртаси куниёқ маълум бўлади ҳамда у зудлик билан
my.gov.uz — ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилади. Фуқаро маълумотномани қоғозга чиқаришни хоҳласа, ходимларимиз буни бир зумда амалга оширишади.
🎚 Агар тиббий кўрик жараёнида фуқарода бирон касаллик аниқланса, уни тегишли тартибда даволаниш учун йўналтирамиз. Вақти келиб шу монелик бартараф этилгач, у ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш ҳаракатларини давом эттириши мумкин бўлади.
🩺
Кимдир 55 ёшдан ошган бўлса, албатта, унга қўшимча тиббий кўриклар талаб қилинади. Масалан, бу ёшдагилар юрак кардиограмма текширувидан ўтади. Бу, аввало, уларнинг ўзи учун фойдалидир.📆 Қўшимча сифатида айтамизки, айрим касалликлари бўлган фуқароларга маълумотнома 6 ойга берилиши мумкин. Нима учун 6 ой? Гап шундаки, у шу вақт давомида саломатлигини тиклаб оладиган бўлса, маълумотнома муддати узайтириб берилади.
💻 Кейинчалик турли сабаблар билан текширувдан ўтган кишининг тиббий кўрик натижалари, юқорида айтиб ўтилганидек, порталда бир зумда акс этади. Зарурат бўлса, маълумотномани онлайн олиш мумкин.
‼️
Умуман, ҳайдовчилик учун талаб қилинадиган маълумотномани олиш жараёнлари соддалаштирилган, вақти эса қисқарган. Яъни бугун ана шу ишга киришган одам соғлиғида муаммо бўлмаса, яъни 083/ҳ шаклидаги тиббий маълумотномани олиш учун тиббий монеликлар бўлмаган тақдирда, эртасига маълумотномани қўлига олади.Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram