🍇🍇🍇🍇🍇🍇
▶️Навоий вилояти прокуратураси томонидан вилоятдаги “Кичик саноат зона"лари ва “Ёшлар саноат зона”ларида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганишлар давом этмоқда.
▶️Хусусан,
вилоят прокурори Азамат Мирзаев ва ўринбосарлари томонидан навбатдаги учрашувлар Ғозғон шаҳри, Конимех ва Нурота туманларида ўтказилиб, уларда жами 50 нафардан ортиқ тадбиркорлар ва масъул ташкилот вакиллари иштирок этди.
▶️Учрашувлар давомида ташаббускор тадбиркорларнинг мавжуд муаммолари ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
▶️Шу билан бирга, барча масъуллар ва ташаббускор тадбиркорларга лойиҳаларни ишга тушириш ишларини жадаллаштириш лозимлиги бўйича кўрсатмалар берилди.
▶️Бундан ташқари, чорвачилик йўналишида фаолият юритувчи “Қорақул Учтепа-Сур” МЧЖ фаолияти билан танишилди.
7⃣
Маълумот учун: Мазкур жамият томонидан Монголия давлатидан зотдор қўйлар олиб келиниб, ҳозирда туман иқлим шароитига мослаштирилмоқда.👌
Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати🧠
Veb Sayt |✈️
Telegram | 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube