Бир қўшним ўшанда пенсиясига иккита қўй олганди. Иккитадан туғиб, уч йилда бир уюр қўй бўлибди. Қўй боқиш барака эканини Пайғамбаримиз с.а.в ҳам айтганлар. Лекин бу барака кредитга олинган қўйларда бўлмас эканда...
Бир қадрдон укамиз уйланадиган бўлиб қолди. Қарз сўровди, имкониятим доирасида бердим. Бир кун олдимга келиб, вазиятини тушунтирди. Маълум бўлишича уйланиш учун роса кредит олган. Менинг ҳам номимга кредит олишни, ўзи тўлашини айтиб роса қаттиқ илтимос қилди. Номимда кредит бор эмасми, давлат банклари бермади. Айфон про мах 14 деган телефонни Узум насия дегани берадиган бўлди. Майли яхшиликку дедим. Ўзи 12 млн. сўм тураркан ўша пайтлардаги нархи. Узум насия сал кам 23 млн. сўмга мен билан шартнома тузди. У йигит кўзимни олдида 11 млн. сўмга сотди Малика бозорида. Ўша пайтлар рибо ботқоғи ҳақида ҳозиргидай қарашларим йўқ эди. Ўша йигит уйланди. Тўйи зўр ўтди. Жуда хурсанд бўлиб қайтим тўйидан. Чин кўнгилдан бахт тиладик.
Бир икки ой кредитларни тўлаб юрди. Роса кўп кредит олган эканми, тўлай олмай қолди. Узамчилар кўзимни очирмайдиган бўлиб қолишди. Уч ой тўланмаганди, ойма-ой тўлов бекор қилиниб, ҳамма пулни ундириш ҳаракатига тушишди. Кредит тўлиқ менинг бўйнимга қолди. У укамиз жарга қулади. Бир йилда оиласи ҳам бузилди.
Буёқда Узум насия ҳамма пулни ундириш бўйича роса азоб бера бошлашди. Пластик картамга қанча тушса, ечиб олади. Бошқа томонда ўзимни кредитларим ва қарзларим. Охири ўша Узум насиядан телефон қилувчиларга портладим. Шартномани шу ерда тўхтатган бўлсанг, фоизингни шу кунгача ол. Тўлиқ уч йиллик фоизингни нега оласанлар, дея жанжал қилдим. Шартномани ичида бу муттахамлик кўрсатилган экан. Манга айтишмаганди буни. Қолаверса, ўша йигитни ўзи тўлашини эътиборга олиб, у танишган бўлса керак бу шартнома билан деб ўйловдим. Уям иши битса бўлдига ҳаракатланган.
Узум насия қўл қўйгансиз, шу талабларга рози бўлиб олгансиз деб дағдаға қилади. Мен қўл қўйсамда, бундай қаллоб шартномани тузишга уларни ҳаққи йўқ деб ўйлайман. Мен бир нарсага амин бўлдимки, ҳамма кредит берувчи Узум насиядай ғирром ишласа, муҳтожликдан уларни талабига кўнган барча одамлар хонавайрон бўлади...
Ёзувчилик касбим боис бунақа воқеаларни кўп кузатаман. Ватандошларим тақдирига бефарқ эмаслигим боис, бундай ғирром ва фоизи қиммат кредит тизимининг зулмидан жоним ачийди. Боз устига ўзим ҳам жабрини тотиб кўрган эмасманми...
Яна кўплаб мисолларим, фактларим ҳам бор...
Буларни ёзишимдан мақсад шуки кредит деган балодан ўзингизни асранг. Аллоҳ харом қилганми...у истайсизми, йўқми харомдир...
Баракангиз қочиб, арзимаган кредит суммасиниям тўлолмай қоладиган вазиятлар сигнал бермоқдами...эсдан чиқарманг у харомдир. Боиси шу...
Кредитингиз сабаб болангизга инвестиция киритмайдиган бўлиб қолдингиз. Оилангизда халоват йўқ. Аниқ биламанки барака ҳам сизни тарк этган.
Сиз банкларни бойитиш учун яшаяпсиз. Банклар бойишининг миллатга умуман фойдаси йўқ.
Менинг шахсий таклифим шуки, кредитсиз ўзингиз бой бўлинг. Болангизни ўқитинг. Файзу баракангизни ўз қўлингиз билан учирманг...
Энг мухимини унутманг. Ўқиб билиб олинг. Аллоҳ нимани харом қилган бўлса, ўша албатта харом бўлиб, бекорга харом қилинмаган.
Мен даҳшатидан учтасини билсангизда эсга соламан:
Кредит яъни рибо, спиртли ичимликлар ва зино (беникоҳ жинсий алоқа) харом қилинган бўлиб, булардан барака топган одамни кўрсатиб берсангиз бу постимни ўчириб ташлайман...
Odnaklasnikidan olindi
@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g