Postlar filtri


Уришмайла.....

Оиладаги кун ора бўладиган бақир чақирлар тўрт яшар бечора боланинг юрагини олиб қўйганди . Отасини онангни деб сўкишларию , онасини эса гапдан қайтмай оғзидан ади кириб бади чиқишлари ҳар куни такрорланарди . Бугун ҳам коса пиёлалар учди .
– Қўлинг сингур алкаш ! Биримни икки қилгандай нега косаларни синдирасан ?! Менга кучинг етмагач жонсиз нарсалардан аламингни олаяпсанми ?! – деди аёл шанғиллаганча .
– Бир жойинг кўкарсаю мелисага чопсангда а ҳароми ?!
– Ўзинг ҳароми !
– Ўчир овозингни !
– Тилим қисиқ жойи йўқ сендан ! Ўзинг ўчир овозингни !

Бурчакда йиғлаб қалтираб турган болакай секин шивирлади .
–Уришмайла .
Аммо бечора болакайнинг дилдан чиққан ноласи ота -онасининг одобсиз сўкишлари қарига эшитилар эшитилмас ғойиб бўлди . Улар фарзандига эътибор бермай яна жанжаллаша бошлашди .

Болакай секин ўрнидан туриб ҳовлига чиқди . Қишнинг изғирини болакайнинг танасини жўнжиктирди . Чопончасини кийиб чиқишга юраги бетламади . Совуқ бўлса ҳам у учун ҳовли тинч эди . Болакай совуқ қотди . Айвондаги этикчасини кийдию қуйхона томонга йўл олди . Қишнинг охирларида қўйлар туғишни бошлайди . Кечаси қўйлар туғса совуққа қолмаслик учун отаси қўйхона ёнига томча қурганди . Қўзиларни қуритиб иситиш учун печка ҳам қурилганди уша томчада . Болакай уша томчага кирди . У ер ҳам ота -онасининг сўзлари каби совуқ эди . Болакай жажжи қўлчалари билан печка ёнидаги ўтинларни печга қалади . Қоғоз топиб ўтинлар орасига тиқиб гугурт чақди . Аммо қоғоз ёниб тамом бўлди , ўтин эса ёнмади . Печкани ёнида бакалашкада турган суюқликни отаси ўтинга сепиб ёқарди . Бола ҳам шундоқ қилмоқчи бўлди . Пластик идишдаги салярка эмас газбалондан тўкилган газ суюқлиги эканлигини қаердан билсин бечора бола ? Алов тез ёнишини истаган совуққотган бечора болакай ўтин устига кўпроқ сепиб пластик идишни оғзини ёпмасдан печ ёнига қўйиб гугурт чақди .

Эри хотиннинг кўзи дераза тамондан ёнаётган томчага тушди . Уша тамонга югуришди . Қўшнилар ҳам келишиб аловни ўчиришди . Ичкарига киришди . Бечора бола куйганча ерга ётарди . Ота жон ҳолатда қичқириб боласини қўлига олди . Болакайнинг куйган териси отасининг қўлларига ёпишди . Болакай сўнги бор шивирлади .
– Уришмайла .
Турғунжон Очилов.

https://t.me/joinchat/AAAAAExB1lHmdm6CUrMqTw


#ГЎЗАЛ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ

Лўппигина юзига ярашмаган қисиқ кўзли келинойи хандон отиб кулди.
- Гўзал, ёш бола эмассизку... куёв бўлмиш билан қачондан танишсизлар?
- Икки ой, - соддаларча жавоб қайтарди қиз.
- Унаштирилганингизга қанча бўлди?
- Ўн беш кун...
- Ҳа, ўн беш кунда бундай қўлингизни ушлаб, бағрига босиб, дегандек...
- Келинойи... нималар деяпсиз? Умид ака ундай йигитмас!
- Э, ўргилдим, Умид акангиздан. Ёнида шундоқ ҳурилиқо турса-ю.. жим юрадими?
- Шу вақтгача умуман ножўя ҳаракат қилмаган.
- Тавба... мен тоғангиз билан унаштирилиб, бир ой юрганман. Вой, бағрига сингиб кетай дердим-а...
Келинойисининг беҳаёларча гапириши янги келинга ёқмай борарди.
- Мен ювиниб чиқай, - деганча ҳаммомга кириб кетди.
- Аҳ, ҳали ёшсизда... бир мазасини билиб олинг... – ортидан гапириб қолди янга бўлмиш!

ДАВОМИ МАНА ШУ ЛИНКДА 👉
SAIDA_AZIZ


📝ОПА СИНГИЛ..

(мен шоир ёки ёзувчи эмасман эшитганларим)

Хурматли Кадрдон дўстим, Акам Укам!!!...

-- Онангизни соғиндизми?, унда сингил ёки опангиздан хабар олинг. Ха ха шундай, ёки хонадонизга мехмонга таклиф килинг. Опа сингилда Онангизни хиди бор. Онангизни сўзлари бор. Онангизни тарбияси бор....

-- Биласизми дўст, илк бора опа синглингизни кўлидан ушлаб ким нон,таом килишни ўргатган албата Онамиз. Биласизми болалик килиб уйда тўполон килганимизда Онажонларимиз калтак олиб кувлаганда ким?, " урманг акам ёки укамни деб Ойижонимизни тўсган кўзларида ёш билан", ха ўша опа синглимиз....

-- Опа сингиларимизда биз Онажонимизни кўрамиз, Онажонимизни хис киламиз. Шундай экан нахот узок мусофир юртларда юрган, кимнидир эшигида юрган мунглиғ опа синглимиздан акали бир оғиз телефон килиб хол ахвол сўраймаймиз....

-- Энди тезда килинг қўнғироқ, хол ахволини сўранг... Кўлингиздан келса албатта ёрдам беринг....

-- Буғдойзор даласини тепкилаб босиб ўта оласизми?. Йўк асло, чунки у нонимиз, увол кўр бўлади инсон. Агар буғдойзор даласи у томонда Онангиз бир култим сувга зор бўлиб турсачи. Унда ҳам босиб,тепкилаб ўта олмайсиз. Мумкин эмас асло,мумкин эмас. Айланиб ўтиб беринг Оназоризга ўша бир култим сувни....

-- Лекин каранг ўша Онангиз ўрнида опа синглингиз бўлсачи. Тезда буғдойзорни тепкилаб ўтасизми, босиб ўтасизми, якин йўлни топиб. Олиб бориб беринг ўша бир култим сувни. Хўш буни сабабани биласизми....

-- Нима учун опа сингил учун ҳатто буғдойзорни ҳам кесиб ўтиш мумкинлигини.
Унда эшитинг....

Киёматда каранг тош тарози бўлар эмиш.( Беайб факкат Яратган эгам. Ҳаммамиз билмаган холда гуноҳ киламиз ва ҳар бир гуноҳ олдида жавоб берамиз.)

-- Шунда ҳамма жаннат томон интилар экан. Агар савобингиз кўп бўлса жаннатга кам бўлса дўзахга... Хеч ким савобидан бермас экан....

-- Хатто Ота Онамиз, ака ука, дўстларимиз ҳам. Шу жича савоб берсаю, жаннатларда юрар эдим деб сарсан саргардон бўламиз экан....

-- Шунда ўзига ҳам балким ўша жича савоб етмаётган опа синглимиз тезда ёнимизга етиб келиб бизга ўз савобидан берар экан. Каранг эй ака ука, эй дўст мехрибонликни ака ука деб киёматда ҳам ўзини курбон киллар экан опа синглимиз....

-- Энди билдингизми бизни ожиза опа сингиларимизни кимлигини....
Туринг хабар олинг опа синглингиздан. Хеч йўк телефон килиб бир ҳафтада бир оғиз. Опажон ёки синглим яхшимисан?. соғлигинг жойидами?,жиянларим яхшими?деб кўйинг.....

-- Кўлингиздан келса албата хонадонига боринг ёки хонадонизга олиб келиб бор йўғидан хабар олинг... Кўпмас озмас кўлиздан келган ёрдамни беринг...
У кўлиздан келмаса бир оғиз ширин сўз билан хабар олинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g


2pm help dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😇🥰🥰🥰🥰😣 😇🥰😇🥰😣🥰

🥰😇🥰🥰😇🥰🩷🩷🩷🩷

🔴🔴🔴 PASTDAGI SSILKAGA KIRIB CHOTKIY OSHXONA BUYUMLARI KANALIGA OBUNA BO'LGANLARGA SHUNAQA SHOXONA OXSHONALAR NASIB QILSIN 🤲🤲🤲

👑SHOXONA OSHXONA JIHOZLARI👑

⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️

╔═🌿══════╗    ╔═🌿══════╗
       KIRISH 💙                 KIRISH 💜
╚══════🌿═╝    ╚══════🌿═╝


HAMKORIMIZ : 💊 HALOL VITAMINLAR 🟠🔴🟠 LI SKIDKADA
#2


НОШУКУР

Бир йигит бўлган экан. У доим ИБОДАТда бўлиб, жуда кўп китоб ўқир экан... 
Бир куни бир китобни олиб ўқибди. Китобда бандаларнинг барчаси барибир «НОШУКУР» деган ёзувга кўзи тушибди. Ўйланиб қолибди: ...- Нега энди, беш вақт НАМОЗимни ўқисам, Яратганга ШУКРОНА қилсам, РЎЗА тутсам, ЗАКОТ берсам, САДАҚА қилсам яна қандай ношукрлик қиламан?! Шуларни ўйлаб ўтириб, уйқуга кетиб, ТУШ кўрибди...Тушида оппоқ соқолли бир НУРОНИЙ отахонни кўрибди. Отахон йигитга дебди: —- Ҳа ўғлим, нега ўйланиб ўтирибсан? Йигит отахонга салом берибди-да, шундай дебди: —- Ота, мен китобдаги бандаларим НОШУКУР деган жойига тушунмадим. Тоат ибодатда бўлсам, Аллоҳни буюрганларини тўлиқ АДО этаётган бўлсам, яна ношукрманми? Отахон: Ўғлим, юр мен билан ҳозир сенга бир нарса кўрсатаман, - деб йигитни ўзи билан олиб кетибди. Улар жуда ҳам ЧИРОЙЛИ БОҒГА киришибди. Боғда гуллар очилган, дарахтларда мевалар ғарқ пишган, қушлар сайраган, ариқларда сув оқиб ётибди экан, яна боғнинг ўртасида фаввора бормиш, фавворадан камалак жилосидек сув чиқармиш... Шунда отахон йигитга дебди: Ўғлим, сен ПАНАРОҚда кузатиб тур, - дебди-да, ғойиб бўлибди. Йигит кузата бошлабди... Бир пайт бир ОТЛИҚ ўтиб қолибди. Йўлдан чарчаб-хориб, ЧАНҚАБ келаётган экан. Боғга кирибди-да: - Ассалому алайкум отахон, жуда чанқадим СУВ бероласизми? дебди. Отахон: - Ҳа болам, бероламан. Ана ариқда булоқдан сув чиқиб ётибди, отдан тушингда, бориб ичақолинг, - дебди. Йўловчининг бир оёғи чўлоқ экан, отдан тушибди-да, ариққа энкайиб тўйиб-тўйиб сув ичибди, отини ҳам суғорибди. Сув ичиб бўлиб қараса, отахоннинг белидаги ПИЁЛАга кўзи тушибди: - Отахон, раҳмат сув учун, ёнингизда пиёлангиз бор экан, мендек бир ногиронга шу пиёлангизда УЗАТСАНГИЗ бўларди-ку, дебди отлиқ. Отахон эса: - Узр болам, пиёламни лаби «УЧГАН ЭДИ», сизга ЛОЙИҚ кўрмадим, - дебди. - Сувсаганда пиёлани ЁРИҒИ кўринармиди, отам?! дебди-да, раҳмат айтиб жўнаб кетибди... Бир оз вақт ўтгач яна бир йўловчи ўтибди. У ҳам отахонга салом бериб, сув сўрабди. Отахон бу сафар пиёласини олиб, булоқдан сув олиб йўловчига узатибди. Йўловчи тўйиб-тўйиб сув ичибди. Чанқоғи босилгач, пиёладаги ЁРИҚНИ кўриб қолибди: - Отахон сув учун раҳмат. Лекин шу ёриқ, лаби учган пиёлада узатганиз ЧАТОҚ бўлди-да. Бу ёриқларда қанчадан-қанча одамларни "ҚЎЛИНИ КИРИ" қолиб кетган бўлса, ажабмас, дебди-да, раҳмат айтиб жўнаб қолибди... Йигит ҳамон отахонни кузатишда давом этаверибди, лекин нима қилаётганини тушунмасмиш... Бир оз ўтиб, учинчи йўловчи келибди. Отахонга салом берибди ва сув сўрабди. Отахон ўйлаб қолибди: "энди нима қилсам экан, бири пиёлада бер деса, бири пиёлани ёриқ", дейди: - Ҳа болам келинг, ана фавворадан ича қолинг, - дебди. Йўловчи фавворанинг сувидан мазза қилиб ичибди, чанқоғи босилгач қараса ҳамма ёғи шалаббо сув эмиш: - Раҳмат отахон, мазза қилдим, аммо шу ҳамма ёғим ШАЛАББО бўлгани ёмон бўлди-да, - дебди ва ўз йўлида давом этибди... Отахон секингина йигитни чақирибдилар: - Ҳўш болам, мана воқеаларни гувоҳи бўлдинг. Бу ерда НИМА ЕТИШМАДИ, айтчи? Йигит бўлса: - Тушунмадим, ҳаммаси сув учун сизга раҳмат айтишди-ку, - деди. - Ҳа, менга раҳмат айтишди, лекин Яратганга ШУКРОНА келтиришмади. Биринчи йўловчига ёриқ пиёлада сув бергим келмади, у бўлса ариққа энкайиб сув ичганига "ОҒРИНДИ". Чанқоғи қонгунича буни сезмади, чанқоғи босилгач Аллоҳга ШУКУР қилиш ўрнига НОШУКУРлик қилди... Иккинчи йўловчига эса пиёлада сув бердим, у пиёлани ёриғини чанқоғи босилгандан кейингина кўрди. Кўрди-ю, ШУКРОНА айтиш ўрнига, бир нималарни рўкач қилди... Учинчи йўловчи ҳам фавворадан мириқиб сув ичди-ю, кийимини хўл бўлганидан НОЛИДИ.. Йигит бу гапларни эшитиб уялганидан ерга қаради... Аллоҳнинг ҳар бир НЕЪМАТИ учун ШУКРОНА келтиришимиз керак, ҳаттоки ичимизга кирган БИР ТОМЧИ СУВ учун ҳам. Азизлар, Яратганга барча инъомлари учун шукронада бўлайлик... АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!!

https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g


#БУМЕРАНГ
Муаллиф:
#Моҳира_Икромовна


— Жамол акам ўша манжалақини деб менга қаттиқ гапирдилар, — дугонасининг олдига келган Гўзал яна кўзёши қилишни бошлади.
— Ўзи нима бўлди? — Лобар иложи борича дугонасига ёрдам беришни истарди. Гўзал ҳаммасини борича айтиб берар экан, — менимча, сен ошириб юбораяпсан. Ахир, эринг оддий жойда ишламайди.

💫 💫 💫

— Сенинча, бу тўғри йўлми?
— Билмадим.
— Сен ҳозир тинч оила деяпсан, лекин ишон у оиланинг аллақачон тинчи бузилган. Негаки, оиланинг тинчини сақлаш асосан аёл кишининг қўлида.
— Нима қилишга ҳам бошим қотган.
— Сенга бир гап айтайми? Ҳозирча майли рақамингни ўзгартир. Аммо, бу хол яна давом қиладиган бўлса, жим турма. Балки бу сенга севгинга етишишинг учун берилаётган бир имкондир.
— Қўйсангчи, Жамол аёлини севади. Қолаверса, мен унга жазман бўлиб ўзимни ерга уришни истамайман.
— Ким сенга жазман бўл деди? — маъноли кулимсираркан, — шундай қилки, Жамол бу сафар уни эмас, сени танласин.


❤️ERINGIZNI UYGA TALPINIB KELISHINI XOXLAYSIZMI ?

👩‍❤️‍💋‍👨JUDA YOQIMLI KANAL AYOLLAR UCHUN 💋  ERKAKLAR KIRMASIN❌

😍AYOLLARGA KERAKLI HAMMA SIRLAR  BOR  KIRSANGIZ CHIQIB KETOLMAYSIZ👇👇👇

https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy
https://t.me/+GQfZnQeRk5ozYjAy


Ўз аёлидан қутулмоқчи эди...

Қадим замонда бир эр-хотин бўлган экан. Эр бошқа аёлни ёқтириб қолиб, қутулиш йўлини излаб қолибди.

Чунки ёқтиргани:
— «Менхотин устига тегмайман»,-деб рад қилган экан.
Ажрашай деса, ҳеч бир сабаб йўқ, ўртада тўртта гулдек фарзанд, аёли эса ҳусну ҳулқли, покизалиги билан катта ҳурматга эга. Эр қийин аҳволда қолибди. Қилдан қийиқ ахтариб жанжал пайида бўлибди. Хотин эрининг нияти бузилганини билиб, Аллоҳ менга шундай синовни берди, энди чиройли сабр қилишим керак, деб тишини тишига қўйиб чидабди. Дардини ичига ютиб, зўраки табассум билан яшайверибди. Лекин эр кундан кун баттарлашиб, охири хотинини заҳарлаб ўлдиришга қарор қилибди.
Бир куни эр хотин уйда ёлғиз қолганларида эр ниятини амалга оширмоқчи бўлибди.

Хотинига:
— «Хотин, мазам қочгандек бўляпти, бир аччиққина мастава қилинг!»,-дебди.
Хотин:
— «Дуоларим Аллоҳга етди», деб дарров овқатга уннабди. Овқатни сузиб, дастурхонга келтирибди. Шунда эр хотинни яна бир нарсага буюриб, у қайтиб келгунича косасига заҳар солиб қўйибди. Хотин келиб ўтиргач, кўчада кимдир эрни чақириб қолибди. Эр туриб кетган вақтда унинг косасига бир йўла икки пашша қулабди. Хотин дарров бехосият пашшаларни олиб ташлаб, пашша тушган косани эрига раво кўрмай, косаларни алмаштириб қўйибди.
Эр келгач хотинига:
— «Қани ўзинг бошлаб бер, хотинжон, роса чиройли овқат бўлибдими? Ўзинг қўли гулсан, сенга етадигани йўқ»,-деб мулозамат қилибди. Хотин овқатга қошиқ солибди. Эр хотинида ўзгариш кўринмаганидан ҳайрон қараб-қараб қўяркан, бирдан томоғи бўғилиб, жон ҳолатда:
— «Менинг косамни нима қилдинг?»-деб бақирибди. Шошиб қолган хотин бор гапни айтгач, эр кўринмас, аммо ҳамиша ҳушёр Қозининг ҳукмини англаб, фарёд чекибди.
Пушаймонлик билан айбига иқрор бўлиб:
— «Ягона тилагим, мени кечир, кечир...»-деб жони узилибди...


https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌨 Совуқ кунлар бошланди! Касалликнинг 70% оёқлардан совуқ ўтиши билан бошланади.

Туркияда ишлаб чиқрилган
«Termal Mest Çorap» сифатига 100% кафолат берамиз

Eркаклар ва Аёллар учун бирдек қулай аввал видеони кўринг бу оддий махси эмас иссиқликни ва таҳоратни сақлайди ва умуман сув ўтказмайди


💰Акция Нархи: 69.000 сўм

🛍 БУЮРТМА БЕРИШ👇
https://alijahon.uz/oqim/77879
https://alijahon.uz/oqim/77879
🚛 ЎЗБEКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИБ БEРИШ ХИЗМАТИ МАВЖУД

Бошқа таварларни ку́риш👇👇


​​​​​​​​☝️«ОЯТАЛ КУРСИЙ» НИНГ ФАЗЛИ:

1. «Оятал Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.

2. «Оятал Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.

3. «Оятал Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.

Оятал курсийнинг хосиятлари жуда кўп. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади:

4. “Оятал курсий оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.”  (Ҳаким)

5. “Оятал курсий Қуръони каримнинг тўртдан бири.”  (Абушшайх)

6. “Фотиҳа билан Оятал курсийни ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.”  (Дайламий)

7. “Ётар маҳали оятал курсийни ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.”  (Шавоҳид-ун-нубувва)

8. “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсийни ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.”  (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний)

9. “Уйидан чиқаётганида Оятал курсий ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо айтади.”

10. Уловга минганида ҳам Оятал курсий ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.

11.Оятал курсийни ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади.  (Ислом ахлоқи)

12. Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсийни кўп ўқиш керак” деб айтганлар. ( Зухра-тур-Рияз )

13.“Намоздан кейин Оятал курсий ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”( “Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадис)

14. “Кимки намоздан сўнг Оятал курсий ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан кейин Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.”

15. “Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта Оятал курсийни ўқиб, 33 марта Субҳоналлоҳ, 33 марта Алхамдулиллоҳ, 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъалаа кулли шай`ин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.”

16. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар нарсанинг саноми – кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор. Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. У «Оятал Курсий», дедилар».

17. Имом Доримий ривоят қиладилар, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ким Бақара сурасидан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, «Оятал Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», деганлар.

18. Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятал Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар.

Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани....

✅❗️Бу маълумотни имкон борича бошқа гуруппаларга ҳам етказайлик!


https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g


‼️Фақат қизлар кирсин. Эрингиз доим сизни дейишини истасангиз зўр сирларини ўргатамиз💋 Факат бизда 👌👌👌

КИРИНГ👇👇👇👇

https://t.me/+vuoYZSaV_LEzNmFi
https://t.me/+vuoYZSaV_LEzNmFi


#Ex_yoshlar🚷

To‘y kuni kelin kuyovbolaga debdi:
— Bizni uchta farzandimiz bo‘ladi!😅
— Nega bunchalik aniq gapiryapsiz🤔? - so‘rabdi kuyov.
— Aniq bilaman. Chunki...😂

Davomi...🤣👇🏻


​​📝Буви

Аёлнинг ичига чироқ ёқса ёришмайди. Эри шунча жанжалдан кейин ҳам бемалол хуррак отиб ухлаб ётибди.
У анча вақтгача ўзига раҳми келиб, ўзига ўзи ачиниб йиғлаб ўтирди.
"Замирани эри байрамга истаган кўйлагингни олиб бераман дебди. Мен бечора кўйлак у ёқда турсин оёғимга битта шиппак олишга зорман. Бир нарса сўрасам, албатта, танбеҳ эшитаман, ёки бақириғидан безор бўламан". У ўтириб йиғлайверди, йиғлайверди, охири боши лўқиллаб оғриб, кўзлари ачишиб кетди.
Ўғилчасининг ёнига жой солиб ётди.
Эрталаб арази тарқамаган бўлса ҳам нонушта тайёрлаб, эрини ишга кузатди. Эшикдан чиқаётганда оёқ кийимини артиб,боғичларигача ечиб, кийишга тайёр қилиб қўйган хотинининг бурнидан оҳиста чимдим қўйган Акмалга бир хўмрайиб қўйиш билан жавоб берди. Кейин ўзи ҳам боласини етаклаб ишга кетди.
Бугун ишхонасидаги аёллар байрам баҳона ўтиришар экан. Унга ҳеч қачон жавоб тегмайди. Эрининг топиб олган гапи битта."Ўша ўтиришнинг пулига бир кило гўшт олсанг, бир қозон овқат бўлади, уйда маза қилиб ўтирамиз"
Замира "байрамга қол,"—деб ҳол-жонига қўймагач, ғурурини босиб-янчиб рухсат сўраш учун Акмалга телефон қилди, эвазига насибасига ярашасини олди." Ўша ўтиришда қоладиган бўлсанг, уйга қайтиб келма! "
Сабр косаси тўлди. Ҳали қараб турсин.У боғча мудирасидан рухсат, олди, эшигига "Қуёнча" деб ёзилган гуруҳдан ўғлини олиб, ҳамкасбларига зарур иши чиқиб қолганини айтиб, болалиги ўтган уйга жўнади. Дарвозадан кириб бораркан, кичкинагина ўриндиққа ўтириб олиб гулзордаги ўтларни тозалаётган бувисига кўзи тушди.
—Вой, Умидахон, кел болам, ўзим ўргилай. Бувисининг оёқлари увишиб қолганми, бирдан ўрнидан қўзғала олмади. Умида чўккалаб бувисини қучоқлаб оларкан "Айланай сендан",-деган сўзларига ўзини тутолмай йиғлаб берди...
Бор дардини тўкиб солгач, яна анчагача ҳиқиллаб ўтирди.
—Бўлдингми, энди мени эшит, —деди бувиси. Бизнинг давримизда аёлларнинг чойхонадами, ошхонадами, бегона одамлар даврасида овқатланиб ўтириши уят саналган.
Янги келинман. Бир куни йигирма тийинга писта сотиб олиб, чақиб келаётгандим, маҳалламиз бошида ёши улуғ аёл бўларди, Ҳалима буви дейишарди. Салом бериб ёнидан ўтаётсам, имлаб чақириб қолди
—Санобарнинг келинимисан? Тасдиқладим.
—Қайнонангга айтиб қўй, келин ушлашни билмабди. Пистани қанчага олдинг?
—Йигирма тийинга, — дедим кампирнинг нима демоқчи эканлигига тушунмай.
—Шу пулга битта кир совун беради. Бир дунё кирингни ювиб оласан Одамнинг нафси нималарни хоҳламайди...
Писта чаққанимга минг пушаймон бўлдим.
Шу гап бир умрга етарлик бўлди. Эринг—укамнинг ўғли, отасига ўхшаган тежамкор йигит. Бугун хафа бўлсанг, эртага биринг икки бўлганда хурсанд бўласан, энди кеч бўлмай уйингга бора қол. Ота-онанг келганингни билмай қўя қолсин.
Уйига кириб овқатга уннади. Бувиси тўғри айтади, хўжайини тежамкор йигит, бўлак бўлиб чиқишибдики, қўшнидан битта пиёз сўраб чиқмади шу чоққача.
Кечки пайт ҳеч нарса бўлмагандек эрини кутиб олди.
Байрам куни эса...
Бу Умиданинг ҳаётидаги энг зўр байрам бўлди. Аккмал акаси бир эмас, иккита кўйлак совға қилди. Бири уйга, бири— кўчалик!
Акмал ҳали у кўйлакни, ҳали бу кўйлакни кийиб ўзини суратга олаётган хотинига қараб, ҳижолат бўлар, аммаси— Умиданинг бувиси нима учун шу кийимлар солинган елим қопчиқни қўлига тутқазаётганда "Ўзим сотиб олдим дегин, буларни мен берганимни ҳеч ким билмай қўя қолсин", — дея қайта-қайта таъкидлаганини энди сал тушунгандек бўлди.
Феруза Салходжаева


https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Shov Shuvli Xabar
Yulduz Usmonova nega Halimani oldiga olgani haqida gapirib o‘tdi 😳

To‘liq Videoni bosib ko‘ring 👇


ЭХСОН ВА САДАҚАНИНГ ХОСИЯТИ !


Ироқнинг Куфа шаҳрида жуда НОЧОР ОИЛА* яшар,
норасида болалари кўп бўлгани учун уларни
кийинтириш, едириб-ичириш мақсадида ота бечора
тинимсиз ишларди. Болалар тарбияси ва рўзғор
ишлари билан банд бўлган онанинг эса бирор иш
топиб, эрига кўмаклашишга имкони йўқ эди. Борига шукр қилиб, қаноат билан яшардилар.
Кунлардан бир куни отанинг қаттиқ тоби қочиб, ётиб
қолди... Касали тобора оғирлашиб борарди. Бир~икки кун
ўтгач, рўзғорда егулик ҳеч нарса қолмади. Болалар оч
қолиб, “НОН” деб йиғлашарди. Бечора она ўйлай-
ўйлай болаларига: – Сизларга ҳозир бирор егулик топиб келаман, – деб
уйдан чиқди.
Мақсади – ҳовлидан узоқ бўлмаган жойдаги ахлат
уюмидан бирор
нарса топиб, болаларини тинчлантириш эди. Бу
пайтда ҳаж мавсуми яқинлашиб қолганлиги сабабли ҳажга борувчилар сафарга отланган эдилар. Қутлуғ
мақсад билан сафарга чиққан таниқли аллома
Абдуллоҳ бин Муборак Куфа шаҳри кўчасидан ўтиб
борар экан, ахлатлар орасидан ҳаром ўлган
ўрдакни топиб, патларини тозалаётган аёлга кўзи
тушди. Унга яқин келиб сўради:
– Бу ўрдак ҳаром ўлган~ку, уни тозалаб НИМА
қиласан?!
– Болаларим билан ейман,~ деб жавоб берди аёл.
– Ахир, Аллоҳ таоло ҳаром ўлган нарсаларнинг
гўштини истеъмол
қилишни МАН этган~ку, – деди куйиниб аллома...
– Менинг болаларим кўп, улар уч кундан бери ҳеч
нарса еганлари йўқ, – зорланди аёл. Бу ҳолатга
ачинган Абдуллоҳ бин Муборак аёлдан уйи қаерда
эканини сўраб олди~да, кийим~кечак, озиқ~овқат
харид қилди. Уларни ўз хачирига юклаб, айтилган уйга келди ва
эшикни тақиллатди. Эшикни очган аёлга нарсаларни
бериб: – Эй муштипар аёл, хачир ҳам, унинг устидаги
нарсалар ҳам сизларга, ол, тортинма, ~ деди. Аёл эҳсонни оларкан, Абдуллоҳ бин Муборак ҳақига
йиғлаб ДУОлар қилди...
Аллома яна бир неча кун Куфада турди ва ҳажга
бормай ўз шаҳрига қайтди. Чунки у бор маблағини
аёлнинг оиласи учун сарф қилиб бўлганди. Унинг
қайтиши ҳаж мавсуми тугаб, ҳожилар ҳам ўз уйларига қайтишларига тўғри келиб қолган эди... Шунинг учун одамлар ва таниш~билишлари келиб,
муборакбод этдилар. Аммо Абдуллоҳ бин Муборак
эътироз билдириб:
– Азизлар, мени маъзур тутинглар, бу йил ҳаж
қилолмадим,~ деди...
Келганлар: --- “Во ажаб, ахир, ҳажда бирга бўлиб, сиздан ЁРДАМ
олдим~ку”, “ТАШНА* бўлиб, чарчаб қолганимизда
бизга СУВ бериб,
чанқоғимизни қондирдингиз”, “Фалон жойдан
бизларга совға~аломлар олиб бердингиз”, каби
сўзлар билан ҳайратларини изҳор этишди...
Абдуллоҳ бин Муборакнинг:
---“Мен буларни эслолмаяпман”, деган гапидан
ҳайратлари ортиб тарқалдилар. Шу кеча алломанинг
тушига бир нуроний Шайх кириб:
– Эй Абдуллоҳ! Аллоҳ таоло садақа ва эҳсонингни
қабул қилди, бир фариштани сенинг суратингда ҳаж
қилишга юборди.
Фаришта сенинг ихлос, пок ният билан қилган
садақотинг эвазига СЕН УЧУН ҳаж қилди. Ҳажинг
АЛЛОХ даргоҳида қабул қилинди...
ҲОЖИЛИК МУБОРАК БУЛСИН! ~ деди~да, ғойиб бўлди...


( Араб тилидан Узбек тилига таржима килинди...)


https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g




— Ростданми? Яна ота бўламанми?
  Йиллар олдин, Нафосатнинг қийналгани кўз олдига келиб, Нафосатнинг қўлидан дазмолни олди...
— Ўзингни эҳтиёт қил, ҳали жуда кўп кераксан...
— Шунда роса қўрққанмидингиз? Икки уч кунгача ўзингизга кела олмагандингиз.
— Тасаввур ҳам қила олмайсан, шу вақт яхши ҳам аёл бўлиб туғилмаган эканман деб юбордим...

🍃🍃🍃
  — Ҳадича, югурма. Ойинг уй тозалаб чарчайди. — Имрон сен ойингга қарашгин. Ёлғиз ўзи оғир ишлар қилмасин. Ишдан келган Шамсиддин икки фарзандига танбеҳ бергандек бўлди.
Аёл кишига қийин экан... Шамсиддиннинг ҳали ҳам қизи туғилган кунни эслаб Асилани қучди.
— Ҳар бир эркак аёлининг фарзанд дунёга келтиришини кўриш керак. Шунда азоб бермасмиди. Менам Имрон туғилганда ёнингда бўлганимда, сени бунчалар қийнамасдим.
— Ҳамма ишдан ҳикмат излайлик, ўша вақтда шунақа қилганимда, бунақа бўлмасди дейишдан фойда йўқ, асосийси қилган хатоларимиздан хулоса чиқазиш...
— Тўғри, анча хулоса чиқаздим... Аллоҳга шукр тўғри йўлга қайтдим... — Сени яхши кўришимни энди ҳис қиляпман...
— Мен эса анча аввал ҳис қилганман...
— Ада, Ҳадича шим киймасин кўчага чиққанда. Кейин ўғил болалар билан ўйнамасин.
— Ада, акамнинг ўзи маҳалламиз бошидаги Шаҳинага яхши кўраман деди. Акасининг ортидан келиб адасининг ёнига ўтирди...
Уларнинг болаларча гапларидан ота-она бир кулиб олишди...

🍃🍃🍃

  — Қизми, ўғлими? Текширувдан чиққан заҳоти Шаҳриёр сўради...
— Ўғил деди. Нафосат майин жилмайиб, машина эшигини ёпиб.
— Севаман сени. Аёлининг юзидан ўпиб қўйди...

  Ҳаёт ажойиб сир синоатларга бой... Аллоҳ юборган ҳар қандай вазиятдан сабр ила чиққанлар ҳаётда ғолиб бўлади...

Эътиборингиз учун раҳмат.
Кетказган вақтингизга, кўз нурингизга рози бўлинг. Ҳурмат билан ёзувчингиз Назли

ТАМОМ

  Ёққан бўлса жуда хурсандман.
Хато ва камчиликлари учун, узр. Ҳамма ҳам хато қилади.


https://t.me/joinchat/AAAAAFCGRHMSMORVycYt4g


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ким Қайси Ойда Туғилган Танланг ❤️

Сиз қайси ойда туғилгансиз ўзингизни характерингиз ҳақида билиб олинг қандай инсон экансиз ?


❄️ Январь Февраль ❄️

🌞 Март Апрель 🌼

🌻 Май Июнь 🌷

🌺 Июль Август 🍃

🍁 Сентиябрь Октябрь 🥀

💐 Ноябрь Декабрь ☃️



Ўзингиз ҳақида билиб олишнинг айни вақти пастдаги Ойингизни босинг 🌹👇🏻😁


Гулнозанинг дўқ-пўписалари билан Шамсиддин ҳам Асиланинг ёнига кириб кетди...
Гулноза юрак ҳовучлаб стулга ўтирди. Ортидан етиб келган Акром, Гулнозанинг ёнидан жой олди...
Она фарзандини дунёга келтираркан икки дунё орасида бўлади, ҳаётини ўртага қўйиб  фарзанд дунёга келтиради... баъзи ношукрлар эса бунинг қадрига етмайди... Ҳатто фарзанд дунёга келтириш қандай азоблигини билган баъзи қайноналар келининг фақат қиз туғганидан нолиш қилади...

  — Доим ёнингда бўламан деганман, қара ҳозир ҳам ёнингдаман, қўлларингдан ҳеч қачон қўйиб юбормайман деганман, мана ҳозир ҳам қўлларингдан ушлаб турибман... сен иродалисан... ҳаммасини уддалайсан... Шаҳриёр азобдан тўлғаниб чуқур-чуқур нафас олаётган аёлига далда берар... ҳатто қўлининг ҳар ери тирноқ изи бўлиб қон сизиб чиққан оғриқларини ҳам билмасди...
Нафосатнинг азоб чекиб фарзанд дунёга келтиришини гувоҳи бўлиб қалби ларзага келди... шунча азоб... кўзларига келган ёшни билдирмади... кучли оғриқлар-у, шифокорларнинг озгина қолди дейишлари ортидан мурғак гўдакнинг йиғи овози эшитилди...
  — Аллоҳга шукр... Шаҳриёр ёшланган кўзларидан томчи-томчи ёш думалади... ҳолдан тойган аёлининг қўлларидан маҳкам ушлади... тер босган юзларини артиб... пешонасига лаб тегизди...  
У энди фақат аёлининг қадрига эмас, онасининг ҳам қадрига етишни ичидан ўтказди... ойим ҳам мен туғилганимда шундай азоб чеккан...
  Онасининг ёнига ётқизилган қизини кўриб юрак уриши тезлашди...
  — Миттигинам онангни шунча азобга қўйиб дунёга келдинг... кўзлари очилмаган қизчасига меҳр билан қаради...

  Икки томондан бир аҳволда чиққан ўғилларини кўрган Гулноза қўрқиб кетди уларнинг ҳолини кўриб келинларига бирор нарса бўлдими деб ўйлаб тезда ёнига борди...
— Нимага аҳволларинг бунақа? Нима бўлди, қизларим яхшими? Иккисига бир-бир қараркан гапини тўхтатмади...  гапирларинг, нима бўлди, яхшими?
— Яхши, ойи. Қиз набира муборак... Шаҳриёр жилмайишга уриниб ойисига қаради...
— Меники ҳам қиз... табриклайман ойи... Шамсиддин қўллари титраб онасини қучди...
— Кўрдиларингми? Она қанчалик азоб чекади... фарзандим қиз, фақат қиз туғасан, туғишни эплолмайсан дейдиганлар ҳам хотининг ёнига кириши керак... сенлар ундай қилмайсанлар деб умид қиламан. Иккалангизга ҳам фарзанд муборак бўлсин... икки ўғлини галма-гал қучиб Акромнинг ёнига кетди...
  Қўлларини ювар экан... шилиниб-тилиниб кетган жойлари энди азоб бера бошлаганди... салфетка билан қонаган жойларини артиб... юзини совуқ сувда ювиб яна Нафосатнинг ёнига киришга кетди...

Анча ўзига келиб қолган Нафосат шифтга термилиб бир нималарни хаёл сургандек ётарди...
— Яхшимисан! Жуда қўрқиб кетдим... гўё сени йўқотиб қўядигандек... Шаҳриёр Нафосатнинг қўлларидан ушлади... доим сени ойимни қадрингизга етаман... қўрқиб кетгани сабаб ҳали-ҳамон юз рангларининг оқаргани кетмаганди...
— Қизимиз исмини Садия қўяйлик...
— Қўямиз, сен айтгандек қўямиз... қизимизда мени эмас, сенинг ҳиссанг кўпдек...
  Оилага яна бир эмас икки карра бахт олиб келган икки фаришталарнинг исмлари Садия ва Хадича бўлди...

  Орадан йиллар ўтди...
— Бир гап, Хусниёр ҳам мана болалик бўлди, ўзини эплаб олди. Сенга қурилган уйга Хусниёрни чиқазамиз, сен билан Нафосат биз билан қоласизлар. Кеча Нафосатга сизлар чиқасизлар дегандим, бир дунё гап гапириб, охирида йиғлаб ҳам берди. Отанг билан маслаҳатлашдик, ёш оилани чиқазиб юборамиз дедик. Сизлар қоласизлар. Гулноза таклифини Шаҳриёрга айтди. Кўчамиз дея дили хуфтон бўлиб юрган Шаҳриёр хурсанд бўлди...

  — Садия қизим, мен яхшими ёки ойинг? Қизини ўртага олиб гапга тутган Шаҳриёр дазмол қилаётган Нафосатга қаради...
— Сиз яхши -деди қизча ҳам ойисига кулиб қараб.
— Сизлар бирга бўлиб мени ажратганилар учун, мени яхши дейдиган ўғил олиб келаман ўзимга... Яна саккиз ой сабр қилсам кейин биз сизларни ажратамиз, ўғлим ёки қизим билан...
Шаҳриёр Нафосатнинг гаплари сабаб ўрнидан туриб кетди...


СССР гинекологларни афсонавий сири очилди. Нега буни биздан яшириб келишди? Аҳир барибир бир кун билардикку ?

Аптекаларда бир тийинга сотиладиган ушбу дорилар, аёлларда энг кўп учрайдиган гинекологик касалликларга шифо экан. 1 ҳафта қўллаш билан бари унитилади. Ҳаммада ўхшаркан. Бир кечада ич-ичимгача 10 йилга ёшарди. Гўёки мактаб давридек. Энди мени ҳола деманг, қарилик энди бегона. Бу сирни кўп яширмайман, ҳозирни ўзида айтаман…
👇👇

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.