👑 Bekalar Uchun 💕


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


📚Eng sara hikoyalar
👗Fasonlar
🍜Retseptlar
👒Moda va Go'zallik olami
😍Foydali maslahatlar
Ayollar uchun barcha kerakli maslahatlar bizda 🤗
Reklama uchun 👇
@xayotimsizkooo

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🌙XAYRLI TUN AZIZLAR.

💫Inson yetti narsani sevib, yetti narsani unutarkan...

1✨Yorni sevib➖Ota-Onani unitarkan.

2✨Dunyoni sevib➖Jannatni unitarkan.

3✨Umrni sevib➖Oxiratni unitarkan.

4✨Qasrni sevib➖Qabrni unitarkan.

5✨Boylikni sevib➖Zakotni unitarkan.

6✨Uyqini sevib➖Namozni unitarkan.

7✨Yaratishni sevib➖Yaratgani unitarkan.

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g

💫✨Yaxshi dam oling. Ertagacha Xayrlashamiz. Gʻoyibona diydor qadar. Omon boʻling Qadrligim.


---Бой бизга берган қушчангиз ўзи ишини бажариб бўлди. Тезда келиб олиб кетишингиз мумкун деб Хуршидни чақиришди. Хуршид тезда етиб келдида югуриб Гули кириб кетган ҳонага кирди. Ҳонага кирдию кўзи ерда ҳушдиз ётган Гулига тушди.
---Гули Гули тур илтимос мени қўрқитма. Мени кечир илтимос деб йиғлаб юборди Хуршид. Лекин энди бу йиғисидан фойда йўқ. Гулини даст кўрадида машинасига солиб шифохонага олиб борди. Шифокорлар Гулини кўриб унга жуда ачинишди.


НОШУКУР

Бир йигит бўлган экан. У доим ИБОДАТда бўлиб, жуда кўп китоб ўқир экан... 
Бир куни бир китобни олиб ўқибди. Китобда бандаларнинг барчаси барибир «НОШУКУР» деган ёзувга кўзи тушибди. Ўйланиб қолибди: ...- Нега энди, беш вақт НАМОЗимни ўқисам, Яратганга ШУКРОНА қилсам, РЎЗА тутсам, ЗАКОТ берсам, САДАҚА қилсам яна қандай ношукрлик қиламан?! Шуларни ўйлаб ўтириб, уйқуга кетиб, ТУШ кўрибди...Тушида оппоқ соқолли бир НУРОНИЙ отахонни кўрибди. Отахон йигитга дебди: —- Ҳа ўғлим, нега ўйланиб ўтирибсан? Йигит отахонга салом берибди-да, шундай дебди: —- Ота, мен китобдаги бандаларим НОШУКУР деган жойига тушунмадим. Тоат ибодатда бўлсам, Аллоҳни буюрганларини тўлиқ АДО этаётган бўлсам, яна ношукрманми? Отахон: Ўғлим, юр мен билан ҳозир сенга бир нарса кўрсатаман, - деб йигитни ўзи билан олиб кетибди. Улар жуда ҳам ЧИРОЙЛИ БОҒГА киришибди. Боғда гуллар очилган, дарахтларда мевалар ғарқ пишган, қушлар сайраган, ариқларда сув оқиб ётибди экан, яна боғнинг ўртасида фаввора бормиш, фавворадан камалак жилосидек сув чиқармиш... Шунда отахон йигитга дебди: Ўғлим, сен ПАНАРОҚда кузатиб тур, - дебди-да, ғойиб бўлибди. Йигит кузата бошлабди... Бир пайт бир ОТЛИҚ ўтиб қолибди. Йўлдан чарчаб-хориб, ЧАНҚАБ келаётган экан. Боғга кирибди-да: - Ассалому алайкум отахон, жуда чанқадим СУВ бероласизми? дебди. Отахон: - Ҳа болам, бероламан. Ана ариқда булоқдан сув чиқиб ётибди, отдан тушингда, бориб ичақолинг, - дебди. Йўловчининг бир оёғи чўлоқ экан, отдан тушибди-да, ариққа энкайиб тўйиб-тўйиб сув ичибди, отини ҳам суғорибди. Сув ичиб бўлиб қараса, отахоннинг белидаги ПИЁЛАга кўзи тушибди: - Отахон, раҳмат сув учун, ёнингизда пиёлангиз бор экан, мендек бир ногиронга шу пиёлангизда УЗАТСАНГИЗ бўларди-ку, дебди отлиқ. Отахон эса: - Узр болам, пиёламни лаби «УЧГАН ЭДИ», сизга ЛОЙИҚ кўрмадим, - дебди. - Сувсаганда пиёлани ЁРИҒИ кўринармиди, отам?! дебди-да, раҳмат айтиб жўнаб кетибди... Бир оз вақт ўтгач яна бир йўловчи ўтибди. У ҳам отахонга салом бериб, сув сўрабди. Отахон бу сафар пиёласини олиб, булоқдан сув олиб йўловчига узатибди. Йўловчи тўйиб-тўйиб сув ичибди. Чанқоғи босилгач, пиёладаги ЁРИҚНИ кўриб қолибди: - Отахон сув учун раҳмат. Лекин шу ёриқ, лаби учган пиёлада узатганиз ЧАТОҚ бўлди-да. Бу ёриқларда қанчадан-қанча одамларни "ҚЎЛИНИ КИРИ" қолиб кетган бўлса, ажабмас, дебди-да, раҳмат айтиб жўнаб қолибди... Йигит ҳамон отахонни кузатишда давом этаверибди, лекин нима қилаётганини тушунмасмиш... Бир оз ўтиб, учинчи йўловчи келибди. Отахонга салом берибди ва сув сўрабди. Отахон ўйлаб қолибди: "энди нима қилсам экан, бири пиёлада бер деса, бири пиёлани ёриқ", дейди: - Ҳа болам келинг, ана фавворадан ича қолинг, - дебди. Йўловчи фавворанинг сувидан мазза қилиб ичибди, чанқоғи босилгач қараса ҳамма ёғи шалаббо сув эмиш: - Раҳмат отахон, мазза қилдим, аммо шу ҳамма ёғим ШАЛАББО бўлгани ёмон бўлди-да, - дебди ва ўз йўлида давом этибди... Отахон секингина йигитни чақирибдилар: - Ҳўш болам, мана воқеаларни гувоҳи бўлдинг. Бу ерда НИМА ЕТИШМАДИ, айтчи? Йигит бўлса: - Тушунмадим, ҳаммаси сув учун сизга раҳмат айтишди-ку, - деди. - Ҳа, менга раҳмат айтишди, лекин Яратганга ШУКРОНА келтиришмади. Биринчи йўловчига ёриқ пиёлада сув бергим келмади, у бўлса ариққа энкайиб сув ичганига "ОҒРИНДИ". Чанқоғи қонгунича буни сезмади, чанқоғи босилгач Аллоҳга ШУКУР қилиш ўрнига НОШУКУРлик қилди... Иккинчи йўловчига эса пиёлада сув бердим, у пиёлани ёриғини чанқоғи босилгандан кейингина кўрди. Кўрди-ю, ШУКРОНА айтиш ўрнига, бир нималарни рўкач қилди... Учинчи йўловчи ҳам фавворадан мириқиб сув ичди-ю, кийимини хўл бўлганидан НОЛИДИ.. Йигит бу гапларни эшитиб уялганидан ерга қаради... Аллоҳнинг ҳар бир НЕЪМАТИ учун ШУКРОНА келтиришимиз керак, ҳаттоки ичимизга кирган БИР ТОМЧИ СУВ учун ҳам. Азизлар, Яратганга барча инъомлари учун шукронада бўлайлик... АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ!!!

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


Психологик тест

Сизнингча расмдаги аёллар ичида энг ёши каттаси қайси?

Берадиган жавобингиз сизнинг хақиқий шахсиятингизни очиб беради...

Вариантлардан бирини танланг👇


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
😳😳😳😳😳😳😱😱😱😱😱😱

ТУРКИЯ БРЕНД ТАВАРЛАРИ
ЭНДИ АЙНАН РАСМДАГИДЕК ЧИҚАДИМИ 🤔🧐 ДЕБ БОШ ҚОТИРИШ ШАРТ ЕМАС. ЧУНКИ БИЗДА РЕАЛНИ ОБЗОРЛАР 🥰🥰 БИЛАН СОЛИШТИРИШИНГИЗ МУМКИН 😇😇

ТУРКИЯНИНГ ЭНГ ЗУРР БРЕНДЛАРИДАН ХОХЛАГАН МАВСУМГА МОС БАРЧА ТУРДАГИ КИЙИМЛАР ФАҚАТ БИЗДА 👇👇

ШОШИЛИЛАР СИФАТИ 💣💣👇👇
https://t.me/+8IOew-8BRsdmYzgy


ҲАҚИҚИЙ ДЎСТ КИМ?

Бир бадавлат отани ноқобил ўғли бўлган экан. Отасининг давлатини соясида ўсиб улғайган йигит ишёқмас, дангаса бўлибди-ю, бироқ ҳотамтой экан. Пули кўп, атрофи тўла ошна-оғайнилар.

Чойхонада дўстлар даврасида "фалончи бойвачча" келмагунча ошлар сузилмас экан. Давраларни тўрида у бойвачча учун жой тайин. "Фалончи бойваччани" айтгани ҳозиру нозир, дўстлари ҳам доимо уни қўллаб қувватлаб турар экан.

Ҳаётни кўрган ота бойвачча ўғилга қанчалар насиҳат қилмасин, асло қулоғига олмас экан. Ота яхши сўзлар билан ҳам, ёмон мисоллар билан ҳам ҳар қанча ҳаётни тушунтирмасин, бойвачча ўғил яхши томонга ўзгармабди. Қўлидаги отасини бойлигини атрофдаги дўстлари билан хурсандчиликка сарф-харажат қилаверибди. Бойвачча ўғил хаёлида ўйларкан: “Бугун мени қўлимда бойлик бор. Эртага агар қийин аҳволга тушиб қолсам, бугун менинг ошимни еб юрган ошналарим мени ташлаб қўймайдилар, албатта менга ёрдам қўлларини узатадилар”.

Бадавлат ота боқий ҳаёт томонга кетар чоғи тўшагига ётиб қолибди. Шунда ноқобил ўғлини ёнига чорлаб дебди: "Ўғлим! Мени насиҳатларимни қулоғингга олмадинг. Энди сенга ўлим олдидан сўнгги насиҳатим. Шу аҳволда яшашингда сенга қолдирган бойлигим узоққа етмайди. Бир кун тугайди. Шунда сени кўзингни ёғини еган дўстларинг ўзларини асл юзларини кўрсатадилар. Сен ночор, бир сўмсиз қолганингда дўстларинг сени ҳолингга кулишади. Сен одамлардан пул сўрайдиган даражада муҳтож бўласан. Одамлардан пул сўраб тиламчилик қилгандан кўра ўзингни осгин. Мен сенга оғилхонага сиртмоқ тайёрлаб қўйдим. Менинг насиҳатларимга қулоқ солмадинг. Бу охиргиси, шуни бажаргин"

Бадавлат ота оламдан ўтибди. Дўстлар ҳаммаси "фалончи бойвачча"ни ёнида бўлишибди. Марҳум отани васиятидагидек йиллар ўтиб, бойвачча ўғилни пули охирлабди. Энди авваллардагидек чойхоналарда ора кунда дўстларга ош бера олмаган бойвачча аста даврани тўридан пойгасига тушибди. Энди "фалончи бойвачча" келгунча ош ҳам тугаб қоладиган, бора бора чойхонага ҳам чақирилмайдиган бўлибди. "Ётиб еганга тоғ ҳам чидамайди" деганларидек мерос ниҳоясига етиб, бойлик келувчи манба ҳам йўқлигидан "фалончи бойвачча" қашшоқ тиланчига айланибди.

Кечаги дўстлар, қариндошлар юз ўгирган бойвачча отанинг сўнгги насиҳатини эслади. "Ҳа, кеча ким эдим, бугун ким бўлдим?! Отам хақ эканлар. Афсус вақтида сўзларига қулоқ солмабман. Бу кунимдан ўлганим афзалллигини отам билиб айтиб кетган эканлар" деган ўйда, минг ҳасрат-надоматлар билан оғилхонани сиртмоғи томон юрибди. Кўзида ёш қалқиган "бойвачча" сиртмоқни тортиб тушириб бўйнига солиб, отасини ёнига равона бўлмоқчи эди ҳамки, сиртмоқни иккинчи учига боғланган бир қоп нарса билан ерга қулади.

Эркак не кўз билан қарасаки, ёнида қопда пул ва устида бир мактуб турарди. Шошилиб мактубни очиб ўқий бошлади: "Ўғлим. Мен шу кунга етиб келишингни сезган эдим. Бу ҳаётингдаги охирги сабоқдир. Энди ҳаётда ким кимлигини билгандирсан ? Ақлингни йиғиб, пулдан унумли фойдаланиб, шу пулни дасмоя қилиб, оёққа туриб ол. Энди асло йиқилма, болам!

Азиз диндошим! Бўйинга сиртмоқ солинадиган даражагача ўзингизни жарликка ташламанг. Кўзингизни очинг. Дунё учун ёнингизда турган дўстлар дўст эмас. Ота-онангизни насиҳатига вақтида қулоқ солинг.

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


---Дадаси ҳозир туғиб қўяман.
---Тўҳта ошни оҳригача еб олайлик. Барибир боришинг билан туғмайсанку. Беҳрузда ҳам учкун юргансан.
---Йўқ дадаси ҳозир бошқача оғрияпти. Улгурмайдиганга ўхшаймиз. Бўлинг.
Моҳирани оғриғи кучайишни бошлади. Дониёр ҳам шошиб ўрнидан турдида ошни устини ўраб Моҳирани бир ёнига Беҳрузни бир ёнига олиб катта эшикка борди..
---Ойи келинингизни дарди бошланди. Шунга биз билан борасизми деб келгандим.
---Йўқ болам ўзинг олиб борақол.
Дониёрни ҳафсаласи пир бўлиб қайтиб чиқдида туғруқ ҳонага йўл олишди.Моҳирани ахволи ёмонлашиб зўрға туғруқ ҳона биносига кириб олишди. Қабулҳонадагилар Моҳирани текширишга ҳам улгурмай. Моҳирага кучли кучан келиб кетти шифокорлар Моҳирани туғруқ столига олишга ҳам улгуришмади. Моҳирани кўзи ёриди.
---Дадаси қани суюнчи олайлик деб шифокорлар уёқдан буёққа чиқиб Дониёрни топа олишмади. Моҳира ҳижолат бўлганидан. Кичкина ўғлим ҳам бор шу йиғлаган бўлса овутиш учун кетгандурда деб ўзига сал тасалли бергандек бўлди. Лекин ўша куни Дониёр қайтиб келмади.




📖 Қуръон Каримни 0дан бошладик, Уни тиловат қилишни истайсизми ❓

👇👇👇Каналга кириш👇👇👇


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Telegram ijtimoiy tarmogʻida yagona boʻlgan 🎂
@tortlarr kanali. Siz bu kanaldan 👇

✔️Turli xil tort retseptlari 😋
✔️Tort uchun ajoyib idealar😍
✔️Oʻzgacha layfhaklar , rasmlar 🫠
✔️Topishingiz anniq 🥳

Asosiysi bu kanaldagi videolarni koʻrib ham koʻnglingiz ❤️‍🔥, ham koʻzingiz quvnaydi🤩 va zerikib qolmaysiz🫰🏻

Kirib oʻzizngiz guvohi boʻling👇
https://t.me/+xPVBsDbWd2U0YTEy
https://t.me/+xPVBsDbWd2U0YTEy


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📹 "Новинка" Салат с картошкой фри///Янгича Салат картошка фри билан!!!


@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


Text ibratli uchun dan repost
📝Кунларнинг бирида Хонамда гайри оддий вокеалар содир була бошлади аввалига этибор бермадим бир куни
шкафимни эшигини очсам худди ичидан кимдур менга карайдигандай туюлди хозир кун ёругку хич бало булмайди диб хаёлимдан утказдим, лекин куни кеча урнимга ётишимдан аввал дазмол килиб бир текисда тахлаб куйган куйлагимни усти гижим булган худди кимдур кийиб гижим килиб тахлаб куймагандай!!! Ичим шувуллаб кетди хонамга хич ким кирмагандику нималар булаяпти узи диб хавотирга тушдим... Ухлашга вохли ётиб уйку келмай, энди кузларимни очмокчи булганимда гииииййййййк килиб шкафимни эшиги очилиб нимадур сударалиб тушди гиламимни устида билинар билинмас кадам товуши айнан мен ётган кроватим тарафга караб якинлашди...шу пайт онамни овозини эшитдим нариги хонадан ! Мени чакирди онамнинг ётган урнига карадиму дахшатдан котиб колдим...😱


- Ойим хафа бўлмасин. Қанча ҳаракат қилган ахир. Ўзи акамдан қаттиқ жаҳли чиққан.
- Аканг нега бундай қилди ўзи?
- Билмадим.
Рости ҳам у акасидан бирон марта бу ҳақида сўрамади. У оҳирги пайтлар борган сари ўз қобиғига ўралиб борарди. Абубакрни одатий эр-хотинлар орасида бўладиган каби суҳбатларида ҳам қисқа жавоб бериш билан кифояланарди. Йигитни олдида ўзини ёмон ҳис этарди. Гарчи Абубакр бирон шаъма билан ҳам орада ўтган гапни эслатмаган эсада, қиз уни кўзларига қарай олмасди.

- Самина, эртага бир жойга боришимиз керак,- ҳаёл суриб қолган қизга деди Абубакр.
- Майли.
- Ўқишингдан салонга ўтасан. Ҳайдовчинг олиб боради. Яқин дўстим чақирган.
- Ҳўп.
- Аёли жуда димоғдор хотин. Онаси ва опалари эса жуда ажойиб инсонлар.
- Ҳиммм.
Шу билан суҳбатлари тугади. Самина Абубакрни изидан хонасига кириб кетди. Шифокор буюрган дориларини қабул қилиб ўрнига чўзилди. Тезроқ ухлаб қолишни истарди.

🌹🌹🌹

Гулниҳол Самина билан биринчи кўришгандаёқ юрагидаги дарди янгиланди. Қизни кўзлари... Бу кўзлардаги мунг унга таниш. Бечора юрагидаги дард билан қандай эрга ҳам тегди экан...
Ҳатто ишга ҳам қизиқмади. Юзаки қараб чиқди ҳамма нарсага. Кейин кетди. Таҳминан бир ҳафтача кўринмади шу билан. Ишни Нозима опа бошқариб турди. У чаққон аёл ҳамма нарсани уддаларди. Орада жияни Масрур билан Гулниҳолни таништиришга ҳам улгурди. Биринчи учрашувда қиз, тасодиф бўлгани учун довдираб қолди. Ноқулай аҳволга тушганидан нима деярини ҳам билмай қолди. Довдирга ўхшаб кўриндим шекилли, деб ўйлаганди. Аммо йигитга ёқибди.
- Яна бир учрашайлик деяпти,- деди Нозима опа ялинганнамо.
- Мен эрга тегмайман... Тўғриси... Укамни ҳеч кимни эшигида сарғайишини истамайман.
- Бу нима деганингиз, ўзим кафил, укангизни ҳеч ким ўкситмайди. Ахир бутун бошли умрингизни укангизга бағишламайсизку.
- Йўқ, опа, мендан умид қилманглар.
Гулниҳол ишдан айрилиб қолиш эҳтимоли бўлса ҳам, рад жавобини берди. Аммо шу куни ишдан қайтишда яна йўлида Масрурни учратди. Бу албатта тасодиф эмасди.
Гулниҳолни бу йигит ҳақидаги биринчи таассуроти ҳам, иккинчиси ҳам яхши бўлмади. Биринчисида йигит бир оз беписандлик билан келган бўлса, иккинчисида кўп кулди. "Ўзим кал, кўнглим нозик деб мени айтсалар керак,- деди ўз ҳолига кулиб. Аммо мен ростдан эрга тенмайман... Энди эркак зотига ўзимни бахшида эта олмасам керак".
- Яратганни режалари ўзи аён,- Замирани гапи ёдига тушиб беихтиёр жилмайди қиз. Кейин телефонини қўлига олиб, уни номерини терди. Ҳозир уни фақат Замирагина чалғита олади.

Машҳура опага синглисини ўрни жуда билинди. Ишидан чалғимасин деб кўп ҳасрат қилмади. Аммо қизини тақдири камдек, ўғлини ҳам қилмиши қўшилди.
- Нега бунақа бўляпти?-- деди ўзига~ўзи. Рақиблари роса суюнаётган бўлса керак... Аммо эрта суюнишади. Мени йиқилишимни кўриш бандасига эмас,- Машҳура опа қўлларини мушт қилиб ўтирган диванига бир муштлаб қўйди.

🌹🌹🌹

- Энди нима бўлади?- Ҳабибни фотиҳаси бекор қилингандан кейин Сулҳида Бурхонга чиқди,- ахир... Тўй қилмоқчи эдингиз?
- Бундан ҳавотир олма. Бувам тўй ўз вақтида бўлади деб айтди.
- Ҳа, унда яхши,- Сулҳидани овози жойига тушди.
- Ҳа, тутқич бермай юргандинг қўрқиб кетдингми? Мени ҳам айниб қолади деб.
- Нега айнир экансиз? Мендек қиздан а?- қиқирлаб кулди Сулҳида.
- Унда қочмада сен ҳам.
- Яхшироқ қувиб кўринг қани,- нозланди Сулҳида.
- Бўпти. Унда эртага ўқишдан чиқишингни пойлаб ўтираман.
- Майли.
- Сени бир квартирамда меҳмон қиламан.
- Ҳиммм. Бунисини ўйлаб кўраман.
- Фақат яхшилаб ўйла,- Бурхон эшик тақиллагач "киринг" деб алоқани узди:
- Ўзим кейин қўнғироқ қиламан.
- Ҳўп.
Бурхон эртанги висолни ўйлаб оғзини таноби қочиб турар экан. У ёқда Сулҳида собиқ алфонсини қучоғида эди.
- Бўлди, энди даф бўл,- деди Сулҳида уни итариб.
- Майли кетаман. Лекин келишув эсингда а? Ҳар ой айтган пулимни бермасанг... Ҳафалашиб қоламиз.


—Катта қизим қамалиб қолди..
Дилдора ерга қаради
—Нима, уларни хам ўзингдек тарбия қилдингми?
—Бахтсиз ходиса.. эри еқилиб ўлди. Жайрона айбдор бўлди.
—Эй худо...
Бўря асабий бошини ушлади.
—Кичик қизингиз мана бир йил бўлаяпти, изсиз йўқолган. На ўлиги бор, на тириги. Бир киши билан четга чиқиб кетганини эшитдим. Шундан кейин хабар йўқ... Топишга ёрдам беринг.
—Исмини нима қўйгансан?
Бўря, Гулсун туғилгандан кейин уйдан чиқиб кетган эди. Хатто юзини хам кўрмаган эди қизини.
—Гулсум...
—Гулсумм..
Бўря ўрнидан туриб кетди..
—Расми борми?
Юраги безовта қила бошлади
—Ха мана..
Дилдора, телефонидан Гулсумни расмини кўрсатди.
—Бўлиши мумкин эмас...
Мен ахмоқ ўз қизим билан...


- Нега бунча бефарқсан ҳамма нарсага?- Абубакр қизни хизматкорга ҳамма нарсани жойлаштиришни буюриб, ўзи тоза ҳаво олиш учун ташқарига чиққанида изидан борди.
- Биринчи марта кўришим эмас~ку.
- Дўкончи?
- Ойим айтдим~ку холамни ёрдамчиларини ўзи эплар экан.
- Демак сенга қизиқ эмас...
- Абубакр,- қиз эрига исмини айтиб мурожаат қиларди,- мен ҳамма нарсадан совиб бўлганман...
- Ҳиммм. Буни сезганман... Менга сакраб, назар ~писанд қилмаган қиздан асар ҳам қолмаган.
Саминани ичи қаттиқ оғриди. Ҳалиям юраги жойида экан ажаб... Жавоб бермади. Зеро жавобини иккиси ҳам яхши билишарди.

🌹🌹🌹

Гулниҳол мижозга хизмат кўрсатиб турган пайти, иш бошқарувчи Зилола келди.
- Гулниҳол.
- Лаббай.
- Мижозга Алина қарайди. Сен мен билан юр.
- Ҳўп.
Зилола опа сал четга ўтиб қизга жилмайиб қаради.
- Сени Маҳзуна опани жиянини дўконига юборамиз. Нозима опа ёрдам сўраяпти. Оёқ~қўлинг чаққон. Бу ердан иш кам, уддалаб кетасан. Яхши ишласанг, ишончига ҳам кирасан.
Гулниҳол энди кўникканда, яна янги жойга ўтишини эшитиб кайфияти тушди. Аммо бошлиғи Ҳабибни синглиси эканини эшитиб, негадир қизиқсинди.

- Ишингиз оғир эмас,- Нозима опа Гулниҳолга ишлари ҳақида батафсил тушунча берди,- мижозлар билан яхши муносабатда бўлсангиз бўлди.
- Ҳўп бўлади.
- Энди иккинчи масала,- Нозима опа томоқ қириб қизни қўлтиқлаб олганча чеккага тортди.
- Мен бекорга сизни олдимга олмадим... Хуллас, мени бир жияним бор... Сизга ўхшаб бахти тинмаган (қиз ажрашганман деб айтганди оилавий аҳволи билан қизиққанларга)... Шу бир учрашиб кўрсангиз... Нима дейсиз? Маъқул келсангиз бу ёғи тўй.
Гулниҳол кутилмаган таклифдан қизиб кетди. Кўзини олиб қочди.
- Мен...
- Сиз ҳали жиянимни кўрмай, бирон нарса дейишингиз шарт эмас. Эрта келади. Илтимос, фақат йўқ деманг. Ёқмаса, хафа бўлмайман. Аммо ўзи яхши йигит. Ота-онаси билан туради, улар ҳам жуда яхши одамлар. Иши таъйин. Ичмайди, чекмайди. Фақат шу аёли нобоп чиқди.
Гулниҳол бош эгиб эшитиб турар экан, ичига ҳадик кирди. Янги кўчиб келган жойидагилар~ку, билмас, аммо суриштириб боришса, ҳақиқатни билиб қолишади.
- Мен... Мен укамни ташлаб турмушга чиқолмайман...
- Укангизни ҳам олиб кетсангиз бўлади.
- Йўқ... Барибир...
- Ҳозир жавоб берманг. Сиз ўйланг ҳўп,- Нозима опа Гулниҳолни елкасига аста қоқиб нари кетди. Қизни эса кўзлари ёшланди. Энди нима бўлади? Ҳаммаси жойига тушди деганда нега ҳаммаси чаппасига кетаверади... "Ўша бойвачча мазза қилиб ҳеч нарсани ўйламай юргандир,- қўллари мушт бўлди қизни,- Худодан топ ким бўлсанг ҳам... Агар бахтли яшасанг рози эмасман..."

Бу вақтда эса чаллари ўтиб фотиҳа масаласи кўтарилган эди. Солиҳани отаси гарчи қизини фотиҳаси бузилишини истамасада, унинг фикрига қарши чиқмади. Унга оғир ботгани, йигитни бунга қарши чиқмагани бўлди. Қизи~ку тақволи қиз, доим иккиланишларини Аллоҳга ҳавола қилишни ўзи ўргатган. Йигитчи, бир айби бўлмаса, нега сўзсиз бу гапга кўнди.
Аҳрор Зоирович эса қаттиқ ғазабланди.
- Сени бир дардинг бор, тўғрими,- деди бош эгиб турган Ҳабибни нуқиб,- бекорга бу қадар орқага сурмаяпсан ҳамма нарсани. Айт! Нега шундай яхши қиз билан ҳарактерингиз тўғри келмайди.
Ҳабиб ҳеч нарса демади. Онаси ва телефонда тергов қилган холасига ҳеч бир изоҳ бермагани каби, бобосига ҳам гапирмади. Бир ҳафта ичида янги уйга кўчиб ўтиб кетди.
Ҳеч қайси гапи кор қилмай Ҳабибни тўйни бекор қилиши Машҳура опани жуда қучли жаҳлини чиқарди. Ва ўғли билан гаплашмай қўйди. Онасини юз буриб кетганини, янги уйида ёлғиз ўтказган илк кунидан яхши англади Ҳабиб. Уни ҳолини сўраб ҳеч ким қўнғироқ қилмади. Яқинларини ҳаёли бошқа нарсада эди. Энди таниш~билиш нима дейди?!

🌹🌹🌹

Самина яқинлари акасини тўйи можароси билан юрган пайти, дўкон иши билан танишиб чиқди.
- Зўрма~зўраки бу иш нега керак сенга?- кечки овқат маҳал савол берди Абубакр. Иккиси ҳар куни нонушта ва кечки овқатни бирга қилишар эди.


#АСТАҒФИРУЛЛОҲ!!!

Шўрлик ота қизини дафн этаркан, қизини қабригача ўзи туширибди. Ва маҳкам қучоқлаб олиб, тинмай йиғлабди.
Азадан сўнг ота барча ҳаражатларни қайтармоқчи бўлиб, ҳамёнини қидира бошлабди. Аммо ҳеч қаердан топа олмас эмиш.
Кейин "қизимни қабрига қўйганимда тушиб қолган бўлса керак" деб ўйлабди.
Эртасига имомлардан бирининг олдига бориб сўрабди:
- қизимнинг қабрига тушиб ҳамёнимни олиб чиқсам бўладими?
Имом "бўлади"деб жавоб берибди.
Ота имомнинг ҳузуридан чиқиб, тўғри қабристон томон йўл олибди. Боргач қабрни ковлабди, ковлабди.. ҳамёнини ҳам топибди.. аммо!!!
Қабрдаги холатдан ота шўрлик хайрон қолиб, қимир этолмай қолибди. Чунки қабрда қизи йўқ эди...
Бироздан сўнг қизи....


ДАВОМИНИ ӮҚИНГ 👇


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ozib keyin yana qayta semiryapsizmi?

Yoki siz:
Qattiq dietalar, stress va tez semirishdan charchadingizmi?
❌ Ramazonda ochlik sabab kuchsizlanish yoki noto‘g‘ri ovqatlanishdan qo‘rqyapsizmi?
❌ Yosh o‘tgan sari teri xiralashib, energiya pasayishini sezayapsizmi?

Endi ortiqcha vazndan charchoqsiz va stresssiz xalos bo‘lish mumkin! Sizni sog‘lom ozish bo‘yicha eksklyuziv masterklassga taklif qilamiz!

Masterklassda nimalarni o‘rganasiz?

Sog‘lom ozish va qayta semirmaslik – tabiiy va oson usullar
Ramazonda tanani to‘g‘ri tayyorlash – 80% natija aynan shu bosqichda!
Go‘zallik va yosharish sirlari – tabiiy ravishda husningiz ochilsin

Masterklassga BEPUL qatnashish uchun quyidagi havola orqali o’ting:
👉https://t.me/+NiFk_WGzmWsxMWIy
👉https://t.me/+NiFk_WGzmWsxMWIy


Китоб...

Бугун китобим чиқди.
Ҳар гал янги китобим чиқиши билан биринчи нусхасини онамга атар эдим. Ҳар гал бир хил сўз ёзиб берардим: «Биринчи ўқитувчим – онамга!» Онам китобни кўриши билан кўзлари қувончдан порлаб кетар, узундан-узоқ дуо қилар, пешонамдан ўпиб, яккаш битта гапни такрорлар эди.
– Сен менинг суянган тоғимсан, ўғлим...
Кейин худди биров олиб қўядигандек, китобни ёстиғининг тагига яширарди.
Шунда мен китобим чиққани учун ўзимдан кўпроқ онам қувонганини билиб турардим.
Бир куни маҳалланинг нариги чеккасида турадиган нонвойникига кириб қолдим. (Нима юмуш билан борганим эсимда йўқ.) Қарасам, ёғоч сўрида китобим ётибди. Варақлари титилган, офтобда сарғайиб кетган. Қизиқиб қўлимга олдим. Ўқисам, ўзимнинг дастхатим: «Биринчи ўқитувчим – онамга!»
Ўшанда нима учун бундай аҳволга тушганимни билмайман. Худди биров мени масхара қилаётгандек бўлиб кетди. Келиб онамга тўнғилладим:
– Китобни етти маҳалла нарига ташлаб келинг, деб берганмидим сизга!
Онам айбдор қиёфада маъюс жилмайди.
– Мавлу ҳеч қўймади-да, болам. «Битта ўқиб бераман», деди.
– Мавлудагача яна мингта қўлдан ўтгани кўриниб турибди, – дедим зарда билан. – Мақтангансиз.
– Ўзингни сиқма, жон болам. Ҳозир олиб келаман.
Чиндан ҳам, ўша куни китоб қайтиб келди...
Ҳар гал китобим чиқса, онам бир гапни айтарди:
– Сен менинг суянган тоғимсан, ўғлим...
Билмаган эканман, мен онамнинг эмас, онам менинг суянган тоғим экан. Тоғим тўсатдан қулаб тушди. Бугун янги китобим чиқди. Биринчи нусхасини эмас, битта нусхасини эмас, олтмиш минг китобнинг ҳаммасини онамга бағишладим. Лекин...

Ўткир Ҳошимов

@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g


2pm help dan repost
🌈𝐁𝐎𝐆'𝐂𝐇𝐀𝐆𝐀  𝐊𝐈𝐘𝐃𝐈𝐑𝐈𝐒𝐇𝐆𝐀  𝐙𝐎"𝐑  𝐊𝐈𝐘𝐈𝐌𝐋𝐀𝐑

🌈𝐒𝐇𝐔 𝐊𝐀𝐍𝐀𝐋𝐃𝐀

🌈𝐀𝐒𝐎𝐒𝐈𝐘𝐒𝐈  𝐎𝐏𝐓𝐎𝐌

🌈𝐒𝐈𝐅𝐀𝐓𝐋𝐈 𝐇𝐄𝐂𝐇𝐊𝐈𝐌𝐃𝐀 𝐘𝐎𝐎𝐐 𝐌𝐎𝐃𝐄𝐋𝐋𝐀𝐑

☂️☀️☂️☀️☂️☀️☂️☀️☂️☀️☂️
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy
https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy
https://t.me/+cVlte-dkgPY3YTUy

Reklama shu kanalga joylanadi
https://t.me/+hclo6B_p5eoyYzVi

🅰️🆎🆎🆎🆎 @SADIYAKIDIS
#5


👑 Bekalar Uchun 💕 dan repost
Ассаламу алайкум хурматли обуначилар.
Этибориларга янги куп кисмли ''
#Бадал. '' номли aсаpни хавола киламиз.
Муаллиф : Мафтуна Абдуллаева



@BekalarUchun
https://t.me/joinchat/AAAAAEr77g1BcYHrWupM0g

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.