NAMANGAN SHAHAR YURIDIK MARKAZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Наманган вилоят адлия бошқармаси хузуридаги юридик хизмат кўрсатиш маркази расмий телеграм манзили

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Икбол Хакимов dan repost
👉 "Prezident qarorining targ‘iboti"

🔰O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “2025-yilda respublika mahallalarida xavfsiz muhitni yaratish va huquqbuzarliklarning barvaqt oldini olish tizimi samaradorligini yanada oshirish bo‘yicha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi qarorining mazmun-mohiyati, ijrosini tashkil etish va amal qilish davri haqida Namangan shahar “Yangi qurulish” MFY yettiligiga hamda faollari uchun profilaktik o’quv mashg’uloti o’tkazildi, ularga namunaviy ko’rinishdagi huquqbuzarliklarni barvaqt oldini olishga oid qollanmalar berildi.
❇️ Shu bilan birga, mahalla fuqarolar yig’inida uyma-uy yurilib qaror mazmun-mohiyati tushuntirildi hamda huquqbuzarliklarni barvaqt oldini olishga oid qollanmalar tarqatildi.
❇️ Tadbir davomida mahalla yettili va faollari hamda fuqarolar o’zlarini qiziqtirgan muammoli masalalar yuzasidan savollari bilan murojaat qildilar va tagishli javoblar, tushuntirishlar va maslahatlarini oldilar.


Oylik bot dan repost
#устама
#надбавка

Ўқитувчиларга Директор жамғармасидан устама тўлаш тартиби: муҳим 5 саволга жавоб

➡️ https://idum.uz/uz/archives/22394

—————————

Порядок выплаты надбавки учителям из Директорского фонда: ответы на 5 важных вопросов

➡️ https://idum.uz/ru/archives/22394


📱 @oylikbot_uz
👉 Ойлик маошни ҳисоблаш


❇️ Шу билан бирга 2025 йил 1 мартдан кундузги парвариш хизматларини ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш тартиби жорий этилади. Унга кўра Давлат ижтимоий ҳимоя жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги субсидиялар назарда тутилади:
●кундузги парвариш хизматидан бир кун фойдаланганлик учун 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган ҳар бир бола учун БҲМнинг 25 фоизи, 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ҳар бир бола учун БҲМнинг 27 фоизи миқдорида субсидия ажратилади. Бунда вилоят марказлари, Тошкент ва Нукус шаҳарлари учун субсидия миқдори 1,1 оширувчи коэффициентни қўллаш орқали белгиланади;
●Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг ногиронлиги бўлган ҳар бир боласи учун субсидиянинг 30 фоизи миқдорида қўшимча маблағ тўланади;
●хусусий шерик томонидан кундузги парвариш хизмати ташкил этилган жойдан 3 км радиусдан узоқ масофада яшовчи болаларни ташиш учун транспорт хизмати йўлга қўйилганда, тарбияланувчининг мазкур хизматга амалда қатнаган кунлари сонидан келиб чиқиб, бир ой учун БҲМнинг 75 фоизигача миқдорида компенсация тўланади.

❇️ Шунингдек, ДХШ лойиҳаси доирасида 2027 йил 1 июлгача кундузги парвариш хизматини ташкил этган тадбиркорлик субъектларига мебель ва инвентарлар харид қилиш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича имтиёзли кредитлар ажратилади.

❇️ 2025 йил 1 мартгача "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" АТда қуйидаги функцияларга эга "Кундузги парвариш хизматини бошқариш" ахборот модули ва унинг мобиль иловаси яратилади:
●шахсни биометрик идентификациялаш технологияси орқали тарбияланувчиларнинг давоматини юритиш;
●тарбияланувчиларнинг давомати маълумотлари асосида субсидиялар миқдорини автоматик ҳисоблаш.

❇️ 2025 йил 1 сентябргача болалар ривожланишида кузатиладиган нуқсонларни эрта аниқлаш, комплекс ижтимоий-тиббий ёрдам билан ўз вақтида қамраб олиш ва болаларда ногиронликни олдини олиш, шунингдек ногиронлиги бўлган болаларнинг муваффақиятли ижтимоийлашувини таъминлашга кўмаклашадиган "Болалар саломатлиги" АТ жорий этилади.

❇️ Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.02.2025 йилдан кучга кирди.


❇️Ҳужжат билан давлат-хусусий шериклик асосида 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган ногиронлиги бўлган болаларни кундузги парвариш қилиш хизматини босқичма-босқич жорий этиш тартиби белгиланди:
●2025 йил 1 мартдан Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида;
●2025 йил 1 октябргача – республиканинг қолган ҳудудларида.

❇️Бунда ногиронлиги бўлган болалар кундузги парвариш хизматига уларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари ўртасида тузилган ижтимоий шартнома асосида, шунингдек Психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан берилган хулосага мувофиқ қабул қилинади.


👉 Ногиронлиги бўлган болаларни кундузги парвариш қилиш хизматлари субсидия олади.

🔰 Президентнинг 03.02.2025 йилдаги "Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-41-сон қарори қабул қилинди.


❇️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ўзгартиришларга кўра, Миллий гвардия органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга шу жумладан қуйидагилар ҳақли:
●Миллий гвардиянинг Болалар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи, бўлим бошлиқлари ва катта офицерлари;
●Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, суриштирув бўлимлари бошлиқлари, болалар билан ишлаш бўйича катта инспектор-психологлари ва инспектор-психологлари.

❇️Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.02.2025 йилдан кучга кирди.


👉 Миллий гвардиянинг Болалар билан ишлаш бошқармаси ваколатлари кенгаймоқда.

🔰 Президент томонидан 06.02.2025 йилдаги «Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-1024-сон Қонун имзоланди.


👉 Экспорт бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайдиган товарлар рўйхати ўзгартирилди.

🔰 Президент томонидан 06.02.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3351-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ПҚ-42-сон Қарор имзоланди.

❇️Ўзгартиришларга кўра, олдиндан ҳақи тўланмасдан, аккредитив очилмасдан, банк кафолати расмийлаштирилмасдан ва экспорт контрактини сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан суғурта қилиш бўйича полис мавжуд бўлмасдан хорижий валютага экспорт қилиш бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайдиган товарлар рўйхатига ТИФ ТН бўйича 2709 00, 2710 кодига эга нефть хом ашёси, газ конденсати, нефть маҳсулотлари киритилган (2710 12 410 0-2710 12 590 0, 19 290 0 дан ташқари).

❇️Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 07.02.2025 йилдан кучга кирди.


📌 У 15.03.2021 йилдаги ПҚ-5025-сон қарори билан тасдиқланган лойиҳалар ва қабул қилинган НҲҲларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш тартибига мувофиқ ўтказилади. Мониторингнинг асосий вазифалари:
●норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадларига эришишни таъминлаш;
●унинг амалга оширилиши ва натижаларини таҳлил қилиш, мунтазам ва тизимли назорат қилиш;
●НҲҲнинг таъсирини баҳолаш учун статистик маълумотларни тўплаш;
НҲҲни амалга оширишни қийинлаштирувчи ҳолатларни аниқлаш;
●ҳужжатни амалга ошириш амалиётининг уни қабул қилиш мақсадларига мувофиқлигини ўрганиш.

❇️ Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.02.2025 йилдан кучга кирди.


❇️ Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амалга оширилиши ва натижалари устидан мунтазам ва тизимли назорат мониторинг режаси асосида амалга оширилади. У НҲҲни қабул қилиш мақсадларини, кўрсаткичларни, мониторинг ўтказиш даврийлигини ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа талабларни белгилайди.

❇️Тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек атроф-муҳитга тааллуқли НҲҲларнинг ижроси беш йил давомида, қонуности ҳужжатларининг ижроси эса – улар кучга кирган кундан бошлаб уч йил давомида ҳар йили мажбурий назорат қилиниши лозим.

❇️Мониторинг норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланган давлат органи томонидан, масъул орган белгиланмаган ҳолларда эса – тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади.


👉 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси мониторинги қандай ўтказилади.

🔰 Адлия вазирининг 07.02.2025 йилдаги 3605-сон буйруғи билан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низоми тасдиқланди.


Таълим / Образование dan repost
#устама
#надбавка

Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларга устама тўланади

➡️ https://idum.uz/uz/archives/23274

————————————

Преподавателям узбекского языка (государственного языка) в школах будет выплачиваться надбавка сертификат?

➡️ https://idum.uz/ru/archives/23274


📱 @talim_obrazovaniye
👉 Ойлик маошни ҳисоблаш


Namangan adliya/Uyda qoling dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Alisher Navoiy tavallud kuni munosabati bilan Adliya vazirligi tomonidan sun’iy intellekt yordamida animatsion rolik taqdim etildi.

Navoiyning adolat qalami” deb nomlangan ushbu rolikda buyuk bobomizning olim, davlat arbobi va homiy sifatida adolat uchun qilgan ulkan ishlari aks etgan.

Bugun mutafakkir bobomiz tavalludiga 584 yil to’ldi. Adliya vazirligi shu munosabat bilan yurtdoshlarimizni tabriklaydi.

📌 Kanalga ulanish


Namangan adliya/Uyda qoling dan repost
📚 АЛИШЕР НАВОИЙ
ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ

🔹1. Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида, темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган.

🔹2. Тарихчи Мирхонд «Равзатус-сафо» асарида ёзишича, Мир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлган.

🔹3. Навоийнинг илмга бўлган иштиёқи эрта уйғониб, 4 ёшида мактабда таълим ола бошлаган.

🔹4. Навоий 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг "Мантиқут-тайр" асарини ёддан билган.

🔹5. Мир Алишер 7 ёшида буюк муҳаддисимиз Бухорий ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини ёд билган.

🔹6. Мир Алишер 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаган.

🔹7. Алишер Навоий «муқарраби ҳазрати султоний» («султон ҳазратларининг энг яқин кишиси») деган унвонни олган. Унвон Навоийга давлатнинг барча ишларига аралашиш ҳуқуқини берган.

🔹8. Алишер Навоий ўн беш-ўн олти ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган “икки тилли” шоир сифатида танилган.


Namangan24 | Расмий канал dan repost
#TEZKOR_XABAR
#SPORT_TAYM

⚽️🏆 Ўзбекистон Суперлигаси ўйинларига қуръа ташланди: "Навбаҳор" мавсумни "Динамо"га қарши ўйин билан бошлайди!

ЎзПФЛ томонидан мамлакат миллий чемпионати 2025 йилдаги Суперлига баҳслари учун қуръа ташланди.

Қуръа натижаларига кўра, ўтган йили бронза медални қўлга киритган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси Суперлиганинг биринчи турини ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши бошлайдиган бўлди.

👇👇 БАТАФСИЛ: 👇👇
https://t.me/+T-VYk_YPDCKqJPhy

🌐
namangan24.uz
👉 @namanganim24


«Наманган ҳақиқати» | Расмий канал dan repost
#МАДАНИЯТ

Халқаро кўрик-танловда Наманган вилояти вакиллари юқори натижаларга эришдилар

Фарғона шаҳридаги вилоят театр-концерт саройида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ижодий меросига бағишланган «Абдуҳошим Исмоилов ижодий асарлари» халқаро кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Уч кун давом этган мазкур кўрик-танловда 155 нафар иштирокчи бир неча йўналишда ўз маҳоратини намоён этди.

Қувонарлиси, танловда «Якка-чолғу ижрочилик» йўналиши бўйича Наманган ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқитувчиси Давронбек Қаҳҳоров олий ўринни қўлга киритди.

Батафсил: https://gclnk.com/v4A0Fd5B


➡️ @NamanganHaqiqati_Rasmiy
🌐 www.namhaqiqat.uz



17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.