NAMANGAN SHAHAR YURIDIK MARKAZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Huquq


Наманган вилоят адлия бошқармаси хузуридаги юридик хизмат кўрсатиш маркази расмий телеграм манзили

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Huquq
Statistika
Postlar filtri


Namangan adliya/Uyda qoling dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Adliya_xabari

"Moddalar gapirganda"

🏢Namangan viloyati adliya boshqarmasi

📌Kanalga ulanish👉
https://t.me/namanganadliya


Икбол Хакимов dan repost
👉 Ўзбекистон ҳукумати парламент олдидаги ваколатларини топширди.

🔰 Ўзбекистонда 2024-йил 27 октябр куни ўтказилган парламент сайловларига мувофиқ, Олий Мажлис палаталари янги таркибда шакллантирилди.
❇️ Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 116-моддаси ва “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги қонуннинг 7-моддасида Вазирлар Маҳкамаси Олий Мажлис олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши белгиланган.
❇️ Шу муносабат билан, жорий йилнинг 19 ноябр куни Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан амалдаги Ҳукумат янги сайланган Олий Мажлис олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилди.
❇️ Бош вазир матбуот хизматининг маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонига асосан, амалдаги Вазирлар Маҳкамаси Ҳукумат фаолиятида узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш мақсадида янги таркибдаги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилгунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради.


Икбол Хакимов dan repost


Икбол Хакимов dan repost


Икбол Хакимов dan repost


Икбол Хакимов dan repost


Икбол Хакимов dan repost


Икбол Хакимов dan repost
👉 “Konstitutsiya – huquqlarim poydevori”

🔰 Namangan shahar maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limiga qarashli 24-sonli o‘rta maktabda yoshlarni oʻz huquqiy savodxonligini yuksak darajada shakllantirish va oshirishdek ezgu maqsadlar atrofida “Huquqiy bilimlar kuni” dars tadbiri tashkil etildi.
❇️ Tadbir davomida “Konstitutsiya – huquqlarim poydevori”, “Konstitutsiyada yoshlar huquqlari” shiori ostida “Huquqingni bilasanmi”, “Men qonunni hurmat qilaman”, “Davlat hokimiyat tizimlari”, “Qonunbuzilishni fosh qil”, “Huquqbuzarlik tushunchalari” kabi mavzular qamrab olinib, o’quvchilarni bu boradagi fikr va muloxazalari tinglandi hamda qisqa sinovlar o’tkazildi.
❇️ Tadbirni Namangan shahar Yuridik xizmat ko‘rsatish markazi bosh yuristkonsuli S.Xalimxonov olib bordi.


Икбол Хакимов dan repost


Икбол Хакимов dan repost


Икбол Хакимов dan repost
👉 Konstitutsiya targ’iboti !

🔰 Namangan shahar Tibbiyot birlashmasi hodimlari ishtirokida "Konstitutsiya bosh qomusimiz" mavzusida seminar yig’ilishi tadbiri oʻtkazildi.
❇️ Tadbirda davomida O‘zbekiston Respublikasi konstitutsiyasining mazmun-mohiyati yana bir bor tushuntirib berildi.
❇️ Tadbirda Namangan shahar Yuridik xizmat koʻrsatish markazi bosh yuriskonsulti I.Toʻraev ishtirok etdi.


Икбол Хакимов dan repost


Икбол Хакимов dan repost


Икбол Хакимов dan repost


Икбол Хакимов dan repost


Икбол Хакимов dan repost


Икбол Хакимов dan repost
👉 Huquqiy targ’ibot !

🔰 Namangan viloyat adliya boshqarmasining 2024-yil 30-mayda tasdiqlangan reja-grafigiga asosan, 2024-yil 20-noyabr kuni soat 11-00ga Ali abu Ibn-sina nomidagi jamoat salomatlik texnikumida Namangan shahar yuridik xizmat ko‘rsatish markazi tomonidan xizmat ko‘rsatilayotgan tashkilot va muassaslarini kadrlar bo‘yicha mas’ul xodimlari ishtirokida mehnat qonunchiligi oid xujjatlarini yuritish va rasmiylashtirish bilan bog‘liq masalalar yuzasidan o‘quv-seminar tadbiri o‘tkazildi.
❇️ Shu bilan birga, tadbir davomida huquqiy savodxonlikni yuksak darajada shakllantirish va oshirishdek ezgu maqsadlar atrofida “Konstitutsiya – huquqlarim poydevori” shiori ostida O‘zbekiston Respublikasi konstitutsiyasining mazmun-mohiyati yana bir bor tushuntirib berildi.
❇️ Tadbirda, viloyat adliya boshqarmasining shu’ba boshligi D.Ergasev, Namangan shahar yuridik xizmat ko‘rsatish markazi boshlig’i I.Xakimov va bosh yuristkonsul M.Mirsidovlar ishtirok etdilar.


❇️ Низом бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликка қўйилган талабларни, шунингдек, банкка алоқадо бўлган шахслар билан битимлар тузиш ва битимлар ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

❇️ Низом факторинг хизмати бўйича банк кредит таваккалчилигини қуйидагича кўриб чиқиладиган банд билан тўлдирилди:
● банк томонидан мижозга нисбатан регресс талабини қўйиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаса ёки у мавжуд бўлиб, ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш зарурати юзага келмаган бўлса, қарздорга;
● мазкур регресс талабини қўйиш ҳуқуқи мавжуд бўлса ва ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш зарурати вужудга келган бўлса, мижозга нисбатан ҳисобланади.

❇️ Бундан ташқари, энди банклар назорат ва (ёки) иқтисодий асосда қарздорлар ўртасидаги алоқани аниқлашда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари мезонларидан фойдаланиш ҳақли. Бунда мазкур мезонлар амалдаги қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаслиги ёки уларда мавжуд талаблардан енгилроқ талабларни назарда тутмаслиги керак.

❇️ Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 15.12.2024 йилдан кучга киради.


👉 Банк кредитлари таваккалчилигига қўйиладиган талаблар ўзгартирилди.

🔰 Марказий банк Бошқарувининг “Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди (14.11.2024 й. АВ руйхат рақами 3283-1-сон).


❇️ Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан юритилади.

❇️ Рўйхатга киритилган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон ҳудудига кириши рухсат этилмайди. Унга шунингдек банк ҳисобварақлари очиш, Ўзбекистонда кўчмас мулк сотиб олиш, давлат мулкини хусусийлаштиришда иштирок этиш, ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли мол-мулкни бегоналаштириш бундан мустасно, молиявий ва шартномавий муносабатларга киришиш тақиқланади.

❇️ Чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Рўйхатда туриш муддати беш йилни ташкил этади ва ушбу муддат давомида уни Рўйхатга киритиш учун тегишли асослар бартараф этилмаган тақдирда, Рўйхатда туриш муддати беш йилга узайтирилади.

❇️ Ташқи ишлар вазирлиги уч иш куни ичида чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни (унинг қонуний вакилини) белгиланган тартибда бевосита ёки дипломатик каналлар орқали Рўйхатга киритилганлиги тўғрисида хабардор қилади.

❇️ Чет эл фуқароси Рўйхатга киритилганлиги тўғрисида хабарнома олган кундан бошлаб 10 кун ичида мамлакатдан ихтиёрий равишда чиқиб кетиши керак. Агар у ушбу муддат ичида ихтиёрий равишда чиқиб кетмаса, депортация қилинади.

❇️ Депортация деганда Рўйхатга киритилган ва Ўзбекистон Республикасида қонуний асосларда яшаш ва бўлиш ҳуқуқи бекор қилинган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни мамлакатдан мажбурий тартибда чиқариб юбориш тушунилади.

❇️ Депортация ички ишлар органлари ва бошқа ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.

❇️ Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.11.2024 йилдан кучга кирди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.