#ЁШЛИК_СИНОВИ
“Ёшлик – неъматми ёки имтиҳон?”Аллоҳ таоло ҳар бир инсонга ёшликни неъмат сифатида беради. Аммо бу неъмат ортида жавобгарлик, юракда эса масъулият бор. Ёшлик – бу фақат ўйин-кулги эмас, балки бу – ирода, мақсад ва иймон синовидир.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) марҳамат қилганлар:
“Қиёмат куни инсон беш нарсадан сўралмагунча қадам силжита олмайди… шулардан бири – ёшлигини нимага сарф қилганидан” (Тирмизий ривояти).
Шунинг учун ҳам, ҳақиқий жасорат – бу ёшликни нафсга эмас, мақсадга бағишлашдир. Интернет олами, модалар, ваҳималар, дўстлар босими — буларнинг ҳар бири синов. Лекин иймон, илм ва сабр билан бу синовлардан ўтиш мумкин.
Бошқалар вақт ўтказганда – сиз вақтдан фойдаланинг.
Бошқалар мақтанганда – сиз шукр қилинг.
Бошқалар адашганда – сиз ҳақ йўлни танланг.
Сиз ёлғиз эмассиз. Аллоҳ
сиз билан!Улашинг ↘️
👉
https://t.me/NaqshbandUZ