Naqshband.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz

Админ: @Buxorovakillik

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


ЭНГ ГЎЗАЛ ҲИКМАТ

«Тоатнинг машаққати кетади, савоби қолади. Маъсиятнинг лаззати кетади, жазоси қолади. Аллоҳ билан бўл, бошқа нарсаларга парво қилма. Қоронғу кечаларда У Зот сари қўл чўзиб, «Роббим, дунё Сенинг зикринг ила, охират Сенинг афвинг ила, жаннат Сенинг жамолингни кўриш ила тотлидир...», дегин.

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#Долзарб_мавзу

▪️ Одам нега ўз жонига қасд қилади?!

▫️ Кўпчилик одамлар ўлим хабарини эшитган пайтда мусулмон кишига хос бўлган одобни ҳам билмаслиги ачинарлидир. Узоқ вақт касал бўлиб ёки қийналиб дунёдан ўтган кишини эшититганда, баъзилар унга муносабат билдириб “ташвишдан, қийинчиликдан қутулибди”, деган сўзларни ҳам ишлатмоқдалар… – ТИИ Модуль таълим тизими талабаси Ш.Исроилов

🔗 Тўлиқ ўқиш

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#Саломатлик

▪️ Куз-қиш мавсумида иммунитетни қандай мустаҳкамлаш керак?

▫️ Соғлом организмли бўлиш учун дорихоналар билан бирга динимизда тарғиб қилинган, инсон саломатлигига фойдали бўлган табиий ўсимлик ва маҳсулотларга мурожаат қилиш ҳам самаралидир. Бу маҳсулотлар иммунитет тизимини ҳимоя қилишда мустаҳкам девор вазифасини ўтайди... - ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

🔗 Тўлиқ ўқиш

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Mirarab.uz | Расмий канал dan repost
#Эътибор
#Бағрикенглик

🇺🇿 "ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК" КЎКРАК НИШОНИНИ ТОПШИРИШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

🇺🇿 Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Мир Араб олий мадрасаси катта мажлислар залида бир гуруҳ ҳамюртларимиз ҳамда диний соҳа ходимлари "Диний бағрикенглик" кўкрак нишони билан тақдирландилар.

✅ Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги, Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Эркин Мажидов, Мир Араб олий мадрасаси ректори устоз Жобир домла Элов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Бухоро вилоят бошқарма ходимлари ҳамда вилоятдаги Миллий-маданий марказ раҳбарлари ва азолари, диний соҳа вакиллари, юртимизда миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенглик ришталарини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамюртларимиз ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

✅ Бухоро вилоят ҳокими ўринбосари Эркин Мажидов юксак мукофотга сазовор бўлганларни самимий муборакбод этиб, бугун юртимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган ҳамюртларимизга катта муваффақиятлар тилади ва юксак мукофотларни ўз эгаларига топширди.

✅ Ушбу тантанали тадбирда сўзга чиққан устоз Жобир домла Элов ҳамда мукофонланганлар томонидан юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар натижасида фуқароларнинг виждон эркинлиги, дин ва миллатлараро тотувлик таъминланаётгани, мазкур кўкрак нишонининг таъсис этилгани диний соҳага бўлган юксак эътиборнинг яққол намунаси экани таъкидланди.

💐 Мукофотланганлар орасида Мир Араб олий мадрасаси Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Учқун Авлиёқуловнинг борлигини Олий мадраса жамоасини ифтиҳорга тўлдирди. Учқун домлани бу юксак мукофот билан муборакбод этиб доимо эл ардоғида бўлиб юришларини тилаб қоламиз.

✏️ Мир Араб олий мадрасаси матбуот хизмати

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mirarab.uz |📷 instagram


Тавба қилинг, албатта, қабул қилинади
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар хато қилсанглар, ҳаттоки, хатоларингиз осмонга қадар етсада, сўнгра тавба қилсанглар, албатта, қабул қилинади”,–дедилар. Ибн Можа ривояти.
Аллоҳ субҳанаҳу Тавваб, Раҳим, Ғофур ва Карим Зотдир. Албатта, У гуноҳлари қанчага етган бўлмасин, осий бандалари учун тавба эшикларини очиб қўйган.
Бу эса, яъни фасод йўлини тарк этиб, нажот йўлига қайтиш йўлини очиб қўйиши Аллоҳ азза ва жалланинг бандаларига кўрсатган раҳматидир. (Шарти), тавба Аллоҳ таолонинг Юзи учун холис бўлмоғи лозим.
Унда дунё талаби ёки одамларнинг мақташи ва уларнинг хушомад, санолари ирода қилинмаган бўлиши лозим.

Bayyina.uz | Taqviym.uz
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#E’tirof

“Yangi O‘zbekistonda diniy bag‘rikenglik” mavzusidagi xalqaro konferensiya xorijiy mutaxassislar nigohida

Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyevning siyosiy irodasi, xalqparvar va millatparvar siyosati, shuningdek, mintaqa miqyosida faol tashqi siyosat olib borayotganligi, qo‘shni davlatlar bilan har tomonlama, o‘zaro manfaatli aloqalarni rivojlantirayotganligi, ezgulik va tinchlik-osoyishtalik omili bo‘lgan diniy bag‘rikenglik tamoyillarini yanada mustahkamlash va rivojlantirishga imkon bermoqda.

Yurtimizda kechayotgan ijtimoiy-siyosiy jarayonlar, ta’lim, ilm-fan, ma’naviyat va ma’rifat, millatlar o‘rtasidagi do‘stlik va bag‘rikenglik tamoyillari o‘zining yangi tarixiy sahifalarini ochdi. Yaqin qo‘shni davlatlar bilan oliy va yuqori darajadagi aloqalarimiz sezilarli darajada faollashdi.

Manba: “Yangi O‘zbekiston” gazetasi

Batafsil: https://gov.uz/oz/religions/news/view/28551

🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati


#BAHOUDDIN NAQSHBAND #Allomalarimiz haqida 10 ta haqiqat #Infografika

2. ALLOMA ISLOM OLAMIDA «BALOGARDON», «XOJAYI BUZURG», «SHOH NAQSHBAND» NOMLARI BILAN MASHHUR BOʻLGAN.

©️
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Расул алайҳиссаломнинг равзаи муборакларига саёҳат

🕌 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уйим билан минбарим орасида жаннат равзаларидан бир равза бор”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

🌹 Равза — боғ деган маънони билдиради.
🤲 Уламолар бу жой раҳматнинг тушиши, зикр, ибодат ва тиловат сабабли бахт-саодатнинг ҳосил бўлишида худди жаннат боғига ўхшайди, деб таъриф берганлар.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#Умра_2024

🕌 Айни кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Мадинаи Мунаввара шаҳрида бўлиб турган “Умра – 2024” мавсумининг 11-12-гуруҳ зиёратчилари Масжидул Набавийда Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саломларни етказиш ва Равзаи шарифда бўлиш учун навбатта кутиб турган жараёнидан лавҳалар.

🤲 Барча мўмин-мусулмонларга шу онлар насиб қилсин!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги 
Матбуот хизмати


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Раддия

СОХТА САЛАФИЙЛАР ФИТНАСИ

Акрам Абдуллоев,
Бухоро шаҳар "Абу Хафс Кабир" жомеъ масжиди имом хатиби


ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАНЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТУРКУМ СУҲБАТЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

🗓Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги ташаббуси билан Бухоро шаҳар «Абу Бакр ас-Сиддиқ» жомеъ масжидида, имом-хатиби Ориф домла Тўқсонов  иштирокида, гапириши ва эшитишида нуқсони бўлган фуқаролар учун ташкил этилган силсилавий маънавий-маърифий суҳбатларнинг  навбатдаги сони «Динимизда мол-дунё масъулияти» мавзусида  ўтказилди.

📖Суҳбат мобайнида иштирокчиларни қизиқтирган ақидавий, фиқҳий ва диний-ижтимоий мавзулардаги саволларга имом домла томонидан атрофлича тушунчалар берилди ва барча тадбир жараёнидаги суҳбатлар малакали сурдо таржимони  томонидан иштирокчиларга етказилди.

🤲Яратган бу хайрли ишларни бардавом айлаб, мукофотласин ва манфаатли қилсин!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Ҳазрати Умарни йиғлатган ҳодиса

Буюк тобеин Зайд ибн Аслам айтади:
«Умар розияллоҳу анҳу кечаси одамларнинг аҳволларини кузатиб юрганларида, бир уйда ёниб турган чироққа кўзлари тушди. Қарасалар, бир кампир жун титиб: “Муҳаммадга яхши бандаларнинг саломи бўлсин. Поклар, яхшилар у зотга салавот айтадилар. Сиз кечалари ибодатда қоим бўлар, саҳарлари кўз ёш тўкар эдингиз. О, кошки, мен билан ҳабибим бир ҳовлига жамланса!?” деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни назарда тутар эди.
Умар розияллоҳу анҳу ўтириб йиғлай бошлади...


Роббим! Сен билан учрашишга ҳеч нарса тайёрламаган ҳолимда умрим тугаб қолишидан қўрқаман.
Аллоҳим! Муроду мақсадим Сени рози қиладиган амалларни қилиш бўлсин, қалбимни Сени норози қиладиган ишлардан буриб қўйгин!

Илоҳим! Ўзингсан мақсадим, ризоингдир матлабим.

13 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.