#ombudsman #ma'ruza #yalpi_majlis
Омбудсман 2024 йилда қандай ишлар қилди? Устозим Феруза Фарходовна бошчилигидаги омбудсман жамоасини 1 йилда эришган натижалари🏢 Бугун Маърузада айтилганидек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида сезиларли ўзгаришлар юз берди.
23 мингдан ортиқ мурожаат кўриб чиқилиб,
182 та расмий таъсир чоралари қўлланилди. Бу эса 2023 йилга нисбатан 7 фоиз, 2022 йилга қараганда эса 35 фоизга кўп.
💬 Омбудсман фақат мурожаатларни қабул қилиш билан чекланиб қолмай, парламент назоратини кучайтириш, қонунчиликни такомиллаштириш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам эътибор қаратди. Масалан, қийноқларнинг олдини олиш бўйича мониторинг ташрифлари
50 фоизга ошган. Меҳнат ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар бўйича
1,8 миллиард сўм ундирилди,
20 нафар фуқаро ишига қайтарилган.
Биз депутатлар маърузани муҳокама қилар эканмиз мен ҳам ўз муносабатимни билдирдим.
Telegram |
Instagram |
Facebook