Naqshband.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги
✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿ 🌐 www.naqshband.uz

Админ: @Buxorovakillik

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#Тафаккур
Бир кун келиб Рамазон сенсиз бошланади, имкониятдан фойдалан ва бу ойнинг гўзал лаҳзаларини шунчаки ўтказиб юборма. Эҳтимол улар сен учун охиргиси бўлиши мумкин…
𝐅𝐚𝐫𝐨𝐡𝐮𝐧

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Shayx Nuriddin Xoliqnazar dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ramazon
#savollar

ҚАЙНАТИЛГАН СУВ БИЛАН ОҒИЗ ОЧИШ
Ифторлик вақтида қайнатилган сув
билан ҳам оғиз очса бўладими?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Тақвим #Рамазон_2025

🗓 6 рамазон | 6 март, пайшанба

❗️Рамазон-2025 тақвими Бухоро вақти билан

🟠 Ифторлик: 18:43

🤲 Дуоси:

اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى يَا غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ

▫️Маъноси: "Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё Ғаффор, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қил!"

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам неча йил Рамазон рўзасини тутганлар? 📙 «Мўминнинг қалқони»
So‘rovnoma
  •   10 йил
  •   9 йил
  •   8 йил
  •   Энди билиб оламан
368 ta ovoz


Фойда бермайдиган ўнта нарса

Ибн Қаййим роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Ўнта нарса зое бўлувчидир ва ундан ҳеч қандай фойда чиқмайди:

❗️Биринчиси: амал қилинмайдиган илм.
❗️Иккинчиси: Ихлос ҳам ва эргашиш ҳам йўқ бўлган амал.
❗️Учинчиси: инфоқ қилинмайдиган, тўпловчиси дунёда ҳам фойдаланиб бўлмайдиган ва ундан Охират учун ишлатиб бўлмайдиган мол.
❗️Тўртинчиси: Аллоҳнинг муҳаббати, У Зотга шавқ ва унсдан фориғ бўлган қалб.
❗️Бешинчиси: Аллоҳ таолонинг ибодати ва итоатидан бекор бўлган бадан.
❗️Олтинчиси: маҳбубнинг (Аллоҳ таоло) розилигига ва У Зотнинг буюрганларига бўйсунишга боғлиқ бўлмаган муҳаббат.
❗️Еттинчиси: ўтиб кетган нарсани ирода қилиш ва унга яқинлик, қурбат ҳосил қилишдан бекор ўтган вақт.
❗️Саккизинчиси: фойда бермайдиган нарса устида сайру-саёҳат қилинган фикр.
❗️Тўққизинчиси: сени Аллоҳ таолога яқинлаштирмайдиган, дунёинг ислоҳи учун қайтмайдиган хизмат
❗️Ўнинчиси: бутун тақдири ва барча ҳолати У Зот (Аллоҳ таолога асир бўлган одамдан қўрқишинг ва умид қилишингдир. Яъни, у одам шундай одамки, ўзи учун на зарар, на фойда, на ўлим, на ҳаёт, на ҳаётга эгалик қиладиган киши”.

Бу йўқотишлар барча йўқотишларнинг асоси бўлган иккита нарсанинг йўқотиш билан бўлади. Яъни, қалбни йўқотиш ва вақтни зое қилиш билан бўлади. Қалбни зое қилиш дунёни oхиратдан устун қўйиш билан, вақтни зое қилиш эса узундан-узун орзу-ҳавасларга эргашиш билан бўлади.

Фасоднинг барчаси нафсу-ҳавога ва бефойда орзу-ҳавасларга эргашишдадир. Ислоҳнинг, яъни тўғри йўлнинг барчаси эса ҳидоятга эргашиш ва Қиёматда бўладиган Аллоҳ таоло билан учрашишга тайёргарлик кўришдадир.

«Нафс тарбияси» китобидан.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видоролик #Қоракўл_тумани

ХАЙРЛИ ИШЛАР СИЛСИЛАСИ

🕌Бухоро вилояти имом-хатиб ва ноиблари томонидан эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш изчиллик билан амалга оширилиб келинмоқда.

🤲Ушбу хайрли ишларда ўз маънавий ва моддий кўмаги билан камарбаста бўлиб турган азиз инсонларни Яратган, икки дунё саодати билан мукофотласин!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати


Рамазон рўзасини адо этиш қандай рўза ҳисобланади? 📙 «Мўминнинг қалқони»
So‘rovnoma
  •   Тайин қилинган фарз рўза
  •   Тайин қилинмаган фарз рўза
  •   Тайин қилинган вожиб рўза
  •   Энди билиб оламан
50 ta ovoz


#Мақола

РАМАЗОН ОЙИ – ГУНОҲЛАРДАН ПОКЛАНИШ ОЙИДИР


Аллоҳ таоло бандаларига раҳмат ва мағфират эшикларини очиб, уларга гуноҳлардан покланиш имконини берадиган айрим муборак вақтларни ато этган. Ана шундай фазилатли ойлардан бири – Рамазон ойидир.

Рамазон – мағфират ойи. Рамазон ойи Аллоҳнинг бандаларига раҳм-шафқат кўрсатадиган, уларнинг гуноҳларини кечириб, покланиш имконини берадиган муборак ойдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Кимки имон ва ихлос билан Рамазон рўзасини тутса, унинг олдинги гуноҳлари кечирилади."

Рамазон ойида чин қалбдан қилинган тавба ва истиғфор инсонни ҳар қандай гуноҳлардан тозалайди. Бу ойда Аллоҳ раҳмати кўп бўлиб, бандаларининг дуолари ижобат қилинади.


🔗 Тўлиқ ўқиш

📝Абдуллатиф Ширинов,
Ромитан туман Хазрати Умар жомеь масжиди имом хатиби


💰Мол-дунёни яхши кўрувчилар уч нарсадан қутула олмайди:

1. Ортиқча ғамдан
2. Доимий ҳорғинликдан
3. Туганмас надоматдан

🤲Бор ғамимиз Сенинг розилигинг, жаннатинг бўлсин, Аллоҳим!
HidoyatUz

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#Мақола
#Долзарб_мавзу

КОРРУПЦИЯ – КЕЛАЖАККА ТАҲДИД


Жамиятнинг ривожланишида адолат, қонун устуворлиги ва тенглик муҳим омиллар ҳисобланади. Бироқ, коррупция бу асосий тамойилларни издан чиқарадиган, иқтисодий ва ижтимоий тараққиётни секинлаштирадиган хавфли иллатдир. У нафақат ҳозирги кун учун, балки келажак авлод учун ҳам катта таҳдид туғдиради. Шу боис, бу муаммони чуқур таҳлил қилиш, унинг оқибатлари ва унга қарши кураш чораларини муҳокама қилиш зарур.

Коррупция – ҳар қандай жамият учун улкан хавф. У иқтисодиётни издан чиқаради, ижтимоий адолатни бузади ва давлатга бўлган ишончни пасайтиради. Шу боис, коррупцияга қарши кураш нафақат ҳукумат, балки бутун жамиятнинг вазифаси бўлиши керак. Қонун устуворлиги, шаффофлик ва адолат тамойилларини мустаҳкамлаш орқали келажак авлод учун пок ва ривожланган жамиятни барпо этишимиз мумкин.

🔗 Тўлиқ ўқиш

📝Муҳаммад Ачилов,
ЎМИ Бухоро вилоят вакиллиги ҳуқуқшуноси

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#ЭЪЛОН

🗓 Эртага, 7-март куни Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Элов, Ромитан туманидаги "Эшони Пир" жоме масжидида жума намозини жамоат билан адо этиш учун ташрифлари кутилмоқда.

📖Барча мўмин-мусулмон азизларни ушбу жума кунги маънавий-маърифий суҳбатга таклиф эътиб қоламиз.

♻️Жума мавъизаси мобайнида қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи гўзал қироатлари ва Жобир домланинг барчамизга манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз. Иншааллоҳ!

✍️Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Бухоро вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


“МЕН УЧУН ЎРГАНИБ КЕЛ!”

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ўрнашгач, Бани Нажжор уруғи Зайд ибн Собитни у зотнинг ҳузурларига олиб келди. Ўшанда Зайд розияллоҳу анҳунинг ёши ўн бирда эди. Улар:
– Эй Аллоҳнинг расули! Бу бола сизни хурсанд қиладиган даражада Қуръон ёдлаган, – дейишди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Ўқи”, дедилар. Зайд Қоф сурасини ўқиб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг зеҳнидан ҳайратландилар. Унда закийлик, нурли ақл борлигини илғадилар ва дедилар:
– Эй Зайд! Мен учун яҳудийлар ёзувини ўрганиб кел. Мен мактубимни яҳудийларга ёздиришга ишонмайман.
Ўн беш кун ичида Зайд ибронийчани ўрганиб олди. У энди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийларга мактуб юбормоқчи бўлсалар, ёзиб, у зотга яҳудийлар мактуб ёзса, уларнинг мактубини ўқиб берар эди.

Бу сайёрада биз ёлғиз эмасмиз. Бунда бошқа халқлар, миллатлар ва маданиятлар бор. Бошқа тиллар бор. Ўша маданиятни, ўша миллатлар ва уларнинг тилларини ўрганиш албатта лозимдир. Аммо бу ишни маърифат учун қилиш бошқа, фахр учун қилиш бошқа.

Бугун инглиз тили илм тилидир. Талабаларимиз бугун шу тил орқали илмий ихтисосларига эга бўлишмоқда.

Бу мутахассисликларни ўрганиш албатта вожиб. Чунки вожибга олиб борадиган нарса ҳам вожиб.

Араб араб билан гаплашганида фарангча ёки инглизча сўзларни фахрланиб қўшиб гапириши илмдан кўра кўпроқ нотурғунлик ва маданий жиҳатдан таназзулга юз буришдир. Барчанинг ўзига яраша қобилияти бор. Қобилиятсиз инсон йўқ. Бу баҳслашилмайдиган мавзу. Баъзи ўқувчиларда тил ўрганиш қобилияти юқори бўлади, аммо математикани яхши тушунмайди. Баъзи ўқувчилар эса физика ва кимёдаги тенгламаларни осонлик билан ечади, аммо тўрт қатор нарсани ёд олиши қийин. Баъзиларга эса ўн бет нарсани ёдлаш геометрик масалаларни ечишдан осонроқдир.

Оилада ҳам, мактабда ҳам боланинг қобилиятини аниқлаб олиш лозим. Сўнг ўша томонга қараб йўналтириш керак. Набий алайҳиссалом Зайд ибн Собитнинг тил ўрганишдаги қобилиятини кўра олдилар. Унга йўналиш бердилар. Натижада, жуда қисқа муддатда иброний тили ва ёзувини ўрганиб олди. Бу мислсиз натижа эди. Ҳали вақтнинг қисқалиги маъносида ҳеч ким бу натижани янгилагани йўқ.

Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Ал-бидоя ван-ниҳоя” асарида ёзади: “Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ниҳоятда закий бола эди. Яҳудийларнинг тилини ўн беш кунда ўрганди. Форс тилини Кисронинг элчисидан ўн саккиз кунда ўрганди. Ҳабаш тилини, румийлар ва қибтийлар тилини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимларидан ўрганиб олди”.

Тушунаман, шифокор одам фарзандининг ҳам шифокор бўлишини истайди. Аммо улар фарзандларини ўз рағбатларига бўйсундириши, уларнинг истагини ҳисобга олмаслиги зулмдир. Агар уни ўзи майл қилган соҳага йўналтирилганида мингта шифокордан ҳам ўзиб кетадиган даҳо бўлиши эҳтимоли бор эди.

Тасаввур қилинг, агар имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ табибликка мажбурланганида уммат қанақа муҳаддисдан маҳрум бўлар эди?!

Ибн Сино муҳаддисликка мажбур қилинса, уммат қанақа табибдан маҳрум бўлар эди?!

Шоир Мутанаббийни тикувчиликка мажбур қилишганида уммат қанақа шоирдан маҳрум бўлар эди?! Ва ҳоказо...
Болаларга қобилияти бор нарсани ўргатинг!

“Набавий тарбия” китобидан.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#билармидингиз

ИЛМИЙ ИШЛАРИ...

Имом Бухорий илмий ишларни ҳам ибодат деб билар эдилар. У киши ўзларининг бош асарлари "ал-Жомеъ ас-саҳиҳ" китоблари ҳақида "Уни ўзим билан Аллоҳ азза ва жалланинг орасида ҳужжат қилдим", деганлар.

Бошқа илмий асарлари ҳақида эса "Аллоҳ таолодан бу таснифотларни мусулмонлар учун баракали қилишини умид қиламан", деганлар.

Манба: Устоз Жобир домла Эловнинг
"Имом Бухорий — муҳаддислар фахри" китобидан


Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Рамазон – Қуръон ойи.
Ушбу ойда Қуръон нозил бўлгани учун у Аллоҳ ҳузуридаги энг ҳурматли ойдир. Сен ҳам ушбу ойда Қуръонни тафаккур билан ўқиш орқали уни ўзинг учун энг ҳурматли ойга айлантир.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Тақвим #Рамазон_2025

🗓 6 Рамазон | 6 март, пайшанба

❗️Рамазон-2025 тақвими Бухоро вақти билан

⚪️ Саҳарлик: 05:36

🤲 Дуоси:

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرِ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلّهِ تَعَالَى أَللّهُ أَكْبَرُ

▫️Маъноси: "Рамазон рўзасини холис Аллоҳ учун саҳардан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим, Аллоҳу акбар!"
•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

😀 Рамазоннинг РАҲМАТ кунларидамиз: 6-КУН, пайшанба
6 март 2025
— 6 рамазон 1446


Саҳарлик дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.


Ифторлик дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


🫴 Аллоҳим, Ар-Роҳман, ар-Роҳиймсан, бизларни мағфират қил, Ўзинг раҳм қил, Ўзинг раҳм қилгувчиларнинг яхшисисан. Тутаётган рўза ва қилаётган дуоларимизни ҳусни қабул эт!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ


#Таровеҳ_таровати_2025




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 АМАЛДА
ШУКР ҚАНДАЙ БЎЛАДИ?

🎙Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/NaqshbandUZ

19 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.