🎛
Тошкентда 9 ёшли қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 5 суткага қамалди
🟣Тошкент шаҳридаги рассомчилик тўгарагида
ўқитувчи бўлиб ишловчи 24 ёшли эркак 9 ёшли ўқувчисига шилқимлик қилган. Унга нисбатан суд томонидан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
🟣
2025 йил 3 март куни Тошкент шаҳри жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида 9 ёшли қизга шаҳвоний шилқимлик қилган шахс устидан суд бўлиб ўтди.
🟣
Маълум бўлишича, 24 ёшли Д.М. 2025 йил 16 февраль соат 13:30 да Тошкент шаҳри Яккасарой туманида жойлашган рассомчилик тўгараги мактабида вояга етмаган 9 ёшли қизнинг қадди-қоматини тавсифлаб, уни елкаларини ушлаб, уқалаб, қўлларини ушлаб, қучоқлаб, унга шаҳвоний шилқимлик қилган.
🟣
Суд мажлисида ҳуқуқбузар Д.М. айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, у рассомчилик тўгараги мактабида ўқитувчи эканини, қиз унинг ўқувчисилигини айтган. У ўқувчиси топшириқларни бажариб, яхши натижа кўрсатгани сабабли қучоқлаганини таъкидлаган. Эркак қилган ишидан афсусдалигини, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.
🟣
Суд мажлисида жабрланувчининг қонуний вакили Т.Б. кўрсатувига кўра, 16 февраль куни қизи уйга келганда унга ўқитувчиси Д.М. дарс вақтида шилқимлик қилиб, уни қучоқлаб олганини айтган. Шундан сўнг Т.Б. «102» ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, Д.М.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, ариза билан мурожаат қилган.
🟣Суд Д.М. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
41−1 -моддаси 1-қисмида назарда тутилган (Шаҳвоний шилқимлик) ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топди.
Унга нисбатан 5 (беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
©
Манба
🔽
@Oylik_hisobot🔽
@Oylik_hisobot📖
@Ustozlar_ovozi -
каналига обуна бўлинг!