📄Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан бериладиган мукофот пули оширилди
🟣Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 29-бандида умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат "1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкинлиги қайд этилганди.
🟣Бунда мукофот пули миқдорини ҳисоблашда ўқитувчининг ойлик маоши эмас, балки меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб ҳисоб-китоб қилинади.
🟣Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 августдаги ПФ-108-сон Фармони билан 2024 йил 1 октябрдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ойига 1 млн 155 минг сўм этиб белгиланган.
🟣Бунда педагог ва раҳбар ходимларга бериладиган мукофот пули миқдори 577 минг 500 сўмни ташкил этарди.
🟣Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-51-сонли фармони билан педагог ва раҳбар ходимларга бериладиган мукофот пули миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача этиб белгиланди.
🟣Яъни, эндиликда педагог ва раҳбар ходимларга "1 октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан 577 минг 500 сўм эмас, балки 866 минг 250 сўм миқдорида мукофот пули берилади.
🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot
📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!