Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❗️Қадрли юртдошлар, Ватанимиз посбонлари! Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида муносиб хизмат қилиб келаётган йигитлар!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва 14 январь - “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан самимий қутлайман.

Юртимизнинг тинчлиги, сарҳадларимизнинг дахлсизлигини таъминлашда шубҳасиз сизнинг улкан ҳиssangиз ва меҳнатингиз мужассам. Сизнинг мардонавор фаолиятингиз ёш авлод учун ибрат мактабидир. Айниқса, ўқувчи-ёшларимизни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўлида кўрсатаётган жонбозлигингиз таҳцинга сазовор.

Ватанни севиш, у учун фидокорона хизмат қилиш ҳамда ҳар доим юрт корига яраш учун шай бўлиш — бу инсондаги энг улуғ туйғулардан бири ҳисобланади. Шу ўринда сизнинг шарафли фаолиятингиз ҳар қанча фахр ва эҳтиромга лойиқдир.

Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик она Ватанимиз равнақи йўлидаги хизматингизда муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Сиз бизнинг ифтихоримиз ва ишончимизсиз.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳилола Умарова, Мактабгача ва мактаб таълими вазири

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


​#Биласизми
📆1-синф ўқувчилари учун февраль ойида қўшимча бир ҳафталик таътил берилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомга кўра умумий ўрта таълим муассасаларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.

Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади. Таътил муддатини мактаб маъмурияти белгилайди.

Мактабларда таътилларнинг (каникул) муддатлари қуйидагича белгиланган:

🟣кузги таътил — 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун

🟣қишки таътил — 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

🟣баҳорги таътил — 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

🟣ёзги таътил — охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

☝️Байрам кунига тўғри келиб, қолдирилган мавзулар ихчамлаштирилган (тиғизлаштирилган) ҳолда ўтилади ва журналга ёзилади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


💾50 фоизлик устама ўзбек тили ўқитувчиларига берилмайди – устозлар буни “адолатсизлик” деб атаяпти

🟣2025 йил 1 январдан умумтаълим мактабларидаги миллий сертификат олган она тили ўқитувчилари 50 фоизлик устама олади. Бу тартиб рус синфларида дарс берувчи ўзбек тили ўқитувчилари учун амал қилмайди. Бунга сабаб қилиб ўзбек тили ва она тили алоҳида фан экани кўрсатиляпти.

🔺 Kun.uz бу ҳақида мақола тайёрлабди.

🔺Батафсил ўқиш

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!

6.6k 0 31 12 21

#Фото
🤷‍♂️Ўқитувчиларга 5 йилга машиналарни фоизсиз "рассрочка"кага беришга оид таклифни УзАуто рад қилгани айтилмоқда.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!

9.7k 0 131 23 89

🚙 Сотилиши қийин бўлаётган машиналар ўқитувчиларга 5 йилга бўлиб тўлашга берилиши (мажбурий қилишмаса бўлди) кутилмоқда

🏢Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагог ва ходимлар “Муаллим эъзозда” акцияси доирасида “Chevrolet” автомобилларини (Onix, Tracker, Malibu, Equinox, Captiva 5T) тижорат банклари орқали бошланғич бадали 30 фоиздан ошмаган ҳолда имтиёзли равишда 60 ойлик муддатли тўлов асосида харид қилишлари мумкин бўлади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!

13.9k 0 338 42 33

📰"Менинг мактабим" лойиҳаси учун овоз бериш 13-17 январь кунлари ўтказилади

2025 йил "Очиқ бюджет" порталида жамоатчилик иштирокида ўтказиладиган лойиҳалар тақвими эълон қилинди.

Унга кўра:

🟣Январь ойида 2024-2025-ўқув йили учун "Менинг мактабим" лойиҳаси бўлиб ўтади. Овоз бериш 13-17 январь кунлари ўтказилади.

Лойиҳанинг 2025-2026-ўқув йили учун мавсуми октябрь ойига мўлжалланган. Лойиҳаларни киритиш 1-10 октябрда, овоз бериш эса 21-30 октябрь кунлари бўлади.

🟣 "Ташаббусли бюджет"нинг 1-мавсуми феврал-март ойларига мўлжалланган. Лойиҳаларни киритиш 1-20 февралда, овоз бериш эса 11-20 март оралиғида бўлади.

Лойиҳанинг 2-мавсуми июль-август ойларида бўлиб ўтади. Лойиҳаларни киритиш 15 июлдан 3 августгача, овоз бериш 22 августдан 31 августгача этиб белгиланган.

🟣 "Менинг боғим" лойиҳаси апрель ойида ўтказилади. 1-10 апрелда лойиҳаларни киритиш, 21-30 апрелда эса овоз бериш бўлиб ўтади.

🟣 "Менинг боғчам" лойиҳаси июн ойида ўтказилади. Лойиҳалар учун овоз бериш жараёни 1-10 июнь кунларига белгиланган.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


📄Аттестация учун рўйхатга олиш бошланди, рўйхатдан ўтиш 1 мартга қадар давом этади

2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланди.

📱Бунинг учун қуйидаги ҳаволалардан бири билан логин-парол ёки ONE ID орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:

🟣https://pedkadr.uzedu.uz/

🟣https://pedagog.uzedu.uz/

Педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш жорий йилнинг 1 мартга қадар давом этади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🗓 2025 йил 1-январдан aйрим педагогларга қўшимча устама тўланади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


💬Таътилда ўқитувчилар ишга боришга мажбурми?

🔺Чорак тугаб, мактабларда таътил бошланганда ўқитувчилар ишга бормаса ҳам бўладими?

🔺Амалдаги Меҳнат кодексининг 114-моддасига кўра, ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ, ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади.

🔺Меҳнат кодексининг 125-моддасига кўра, иш берувчи ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт. Педагог ходимларнинг иш вақти улар томонидан бажарилган педагогик юкламага мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади.

🔺Ўқитувчининг педагогик юкламасининг бажарилишини ҳисобга олиш, ҳар куни ишга келиш ва кетиш журнали орқали юритилади.

🔺Шунингдек, ҳар ойлик иш вақтини ҳисобга олиш табелида акс эттирилиб, унда амалда бажарилган ўқув соатлари (дарс соати сони), педагогик иш соатлари, барча бажарилган соатлар, яъни жами ўқув ва педагогик соатлар йиғиндиси кўрсатилади.

🔺Мактабда дарслар бўлмаган вақтларда ходимлар педагогик юкламасида белгилаб берилган ишларни амалга оширади ёки мактаб маъмурияти томонидан берилган топшириқларни бажаради. Амалдаги Меҳнат кодексининг 154-моддасига мувофиқ, иш берувчи ходимга ҳақиқатда бажарган иши учун маош тўлайди. Бажарилмаган иш учун эса иш ҳақи тўланмайди.

🔺Бундай ҳолатлар амалдаги қонунчилик доирасида таълим муассасаси касаба уюшмаси билан келишган ҳолда расмийлаштирилади. Ходим иш жойига келмаган тақдирда табелга киритилмайди ва ҳақ тўланмайди.

🔺Агар мактабнинг ички меҳнат тартиб қоидаларида ходимнинг иш жойига кечикиб келиши ёки иш жойига сабабсиз равишда келмаслиги ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузишлар рўйҳатига киритилган бўлса, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши ҳам мумкин.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


#Биласизми
2025 йилда Мактабгача ва мактаб таълимида қандай ўзгаришлар бўлади?

2025 йилдан бошлаб мактабгача ва мактаб таълими соҳасига доир қатор тартиб ва янгиликлар амалиётга жорий этилади. Қуйида қонунчилик ҳужжатларидаги муҳим ўзгаришларни сизга эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармонига асосан:

➡️ 2025 йил 1 январдан — мактабгача таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозими жорий этилади;

➡️ 2025 йил 1 январдан — туман (шаҳар)ларда камида биттадан таянч мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилади;

➡️ 2025 йил 1 январдан — мактабгача таълим ташкилотларида “Методик маҳорат соати”, таянч мактабгача таълим ташкилотларида “Методик маҳорат куни” босқичма-босқич жорий этилади;

➡️ 2025 йил 1 январдан — тренер сифатида фаолият юритаётган директор ўринбосарларига лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида қўшимча ҳар ойлик устама ҳақ тўланади;

➡️ 2025 йил 1 январдан — қамров даражаси паст бўлган мактаблар бўш турган ер участкаларида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйишга рухсат этилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига асосан:

➡️ 2025 йил 1 январдан — камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади;

➡️ 2025 йил 1 январдан — нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ўрнатилган тартибда компенсация бериш тартиби жорий этилади;

➡️ 2025 йил 1 январдан — мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курслари жорий қилинади;

➡️ 2025 йил 1 январдан — умумий ўрта таълим муассасаларида “Касбий ривожланиш соати”, таянч умумий ўрта таълим муассасаларида “Касбий ривожланиш куни” босқичма-босқич жорий этилади;

➡️ 2025 йил 1 январдан — нуфузли халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган терма жамоалар раҳбарини рағбатлантириш тартиби жорий этилади ва даромад солиғидан озод этилади;

➡️ 2025 йилдан — 5–8-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган олимпиадаларда юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчилар базаси шакллантирилади ва уларни халқаро олимпиадаларга мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади;

➡️ 2025 йилдан — асосий фан олимпиадаларининг ҳудудий босқичида муваффақиятли иштирок этган иқтидорли ёшлар учун “Интеллектуал оромгоҳлар” ташкил этилади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


#Фото
🔔Расман: Она тили ва тарих ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50% устама бериш тўғрисида кўрсатма берилган

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025 йил 1 январдан бошлаб она тили ва тарих фани ўқитувчиларига миллий сертификат учун 50 фоиз устама тўлаш тўғрисида 2024 йил 19 декабрь куни ҳудудий ММТБларга юқоридаги фотодаги кўрсатма хатни юборган.

❗️Эслатиб ўтамиз, устама Б+, А ва А+ ва эски баҳолаш асосида 80 ва ундан юқори балга эга сертификатлар учун қўлланилади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


#Биласизми
Ўқувчиларнинг таътил пайтидаги хатти-ҳаракатлари учун 100 фоиз ота-оналар жавоб беради

🟣Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 27 июнь кунги 190-сон билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаси директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва синф раҳбарларининг лавозим йўриқномасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.

🟣Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолатларда нафақат синф раҳбарига, балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.

🟣Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси "Оила кодекси"нинг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📸📸
🔔2025-2026 ўқув йилида мактаб директорлари ва ўринбосарларнинг маошлари икки баробарга оширилиши кутилмоқда

🟣Президентга Мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан тизимда 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар бўйича ахборот берилган эди.

🟣Унда таълим муассасалари раҳбар ходимларининг ойлик маошларини сезиларли даражада ошириш борасида ҳам бир қанча таклифлар илгари сурилди.

🟣2025-2026 ўқув йилидан бошлаб мактаб ва мактабгача таълим муассасалари директорлари, мактаб директори ўринбосарларининг иш ҳақи миқдорлари оширилади.

🟣Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги натижаларига кўра қўшимча устамалар жорий этилиши режалаштирилмоқда.

🟣Бундан ташқари, Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги бошқарув ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама ҳамда бошқа қўшимча тўловлар тўланиши йўлга қўйилади.

🟣Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг таъкидлашича, мактаб директорларининг ойлик маоши 20 фоизгача оширилади. Агар улар “Директорлар мактабидан” ўтса, ойлик маошлари яна 50 фоизга оширилиши ҳисобига уларнинг маошини икки баробар оширишга эришилади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Аччиқ_ҳақиқат
🟣Узтозга тик қараб, гап қайтарган бола билингки, ота онага ҳам ҳудди шундай қилади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


VM 20.12.2024 867-son @e_baza_ishreja.pdf
3.3Mb
🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔺Энди педагог ходимлар учун 5 йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда малака ошириш курслари ташкил этилади

🔺Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2024 йилдаги "Мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги 867-сон қарори қабул қилинди.

Унга кўра 2025 йил 1 январдан бошлаб:

🔺мактабгача ва мактаб таълими ташкилотлари ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг вертикал тизими (вазирлик — малака ошириш муассасаси — таълим ташкилоти) йўлга қўйилиши;

🔺мактабгача ва мактаб таълими ташкилотларининг ходимлари учун беш йилда бир маротаба ишдан ажралган ҳолда ўтказиладиган малака ошириш курслари жорий қилиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


🎫Ўқитувчилар концертга чипта олишга мажбурланди

🟣Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида мактаб ва давлат боғчаси ходимларига байрам концертига мажбурий равишда чипта сотилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

🟣Қайд этилишича, хабарга аниқлик киритиш мақсадида тезкор ишчи гуруҳи тузилиб, ўрганиш ишлари олиб борилган. Жараёнда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходими томонидан ўзбошимчалик билан чипталар сотилгани аниқланган ва ходимларга пуллари қайтариб берилган.

🟣Шу ўринда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси умумтаълим муассасаларида мажбурий, асоссиз ва қонунга зид равишда ҳар қандай пул маблағлари йиғилишига йўл қўймаслигини билдирган.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


❄️☕️✨ Qishning sovuq kunlarida, issiqqina yangilik

z oylik maoshingiz oshirib,  3️⃣ yil davomida 5️⃣0️⃣🔣 qoʻshimcha daromad qilishni xohlaysizmi? 
Yoki xorijda
🔤🔤🔤🔤🔤 ga tahsil olishni maqsad qilganmisiz?

💡 Bizda bunga YECHIM BOR! 

🎓 Professional SAT mutaxassisi
Ismoil Po‘lotov tomonidan tayyorlangan 
5️⃣kunlik BEPUL intensiv vebinarda SATning matematika qismida yuqori ball olishning eng samarali usullarini o‘rganing! 

🚀 🔤🔤🔤🔤🔤
1️⃣ 24-dekabr: Tanishtiruv va SAT haqida ma’lumot 
   - Ustoz bilan tanishuv. 
   - SAT imtihonining tuzilishi va matematika bo‘lim haqida umumiy tushuncha. 
   - Nima uchun SAT matematikasi chet el universitetlariga kirishda hal qiluvchi omil? 

2️⃣ 25-dekabr: Dekabr oyi imtihon savollarini tahlil qilish 
   - 7-dekabrdagi SAT testining savollarini tahlil qilish. 
   - Vaqtni boshqarish strategiyalari (Time Management). 
   - Testda tez va to‘g‘ri yechish usullari. 

3️⃣ 27-dekabr: Data Analysis  
   - SATdagi eng muhim bo‘limni oson tushunish usullari. 
   - Grafiklar, diagrammalar va statistikani tahlil qilishda ishlatiladigan samarali yondashuvlar. 
   - Qanday qilib SATni mustaqil o'rganish mumkin?
4️⃣ 28-dekabr: Algebra va murakkab masalalar 
   - SAT algebra bo‘limidagi murakkab masalalarni tez va oson yechish. 
   - Tenglamalar va tengsizliklarni yechishda samarali metodlar. 

5️⃣ 29-dekabr: SAT imtihoniga qanday tayorgarlik koʻrish kerak?
   - 2 oylik SAT tayyorlov kursimiz haqida batafsil ma’lumot. 
   - SAT tayyorlov kursini tekinga yutib olish imkoniyati 


Xalqaro sertifikat olayotgan koʻplab ustozlar va oʻquvchilar safiga siz ham tezroq qoʻshiling!

@sat_math_bukhara

😎😎Matematika o'qiyotgan tanishlaringizga ulashing😎😎


1️⃣2️⃣4️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

🔺Тоифа сертификати берилган кундан бошлаб мазкур сертификат асосида ҳақ тўланиши шарт

Савол:

Тоифа сертификатини олдик. 16 декабрь санаси билан расмийлаштирилган экан. Шу сертификат бўйича қачондан бошлаб ҳақ тўланади. Мактаб директори (завуч ёки бухгалтер) га кўрсатсак, "Сертификат асос бўлмайди, асос кўрсатинг дейишяпти" ёки кейинги йилдан бошлаб тўланади дейишяпти. Шу тўғрими?

Жавоб:

Директор (завуч ёки бухгалтер) гаплари ва ўқитувчидан сертификатдан бошқа қандайдир асос талаб қилиши мутлақо нотўғри.

Низомнинг 48-бандида педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланади ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланиши ёзилган.

Демак, 2024 йил август-декабрь ойлари аттестацияси учун сертификатлар 16 декабрь куни билан расмийлаштирилган ва шу кундан бошлаб мазкур сертификат асосида ҳақ тўланиши шарт.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📸📸
🏢 Навоийдаги мактабда ўқувчи ўз жонига қасд қилди

📹Бир ой ичида мактабнинг икки ўқувчиси ўз жонига қасд қилди.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!


🟦🟦🟦🟦

🏫 Таълим муассасаларида ҳаво ҳарорати 16° С дан паст бўлмаслиги лозим

Таълим муассасаларининг ўқув хоналарида машғулотлар ўтказишда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ ўқув хоналарида ҳаво ҳарорати енгил жисмоний ишда 21º С, ўртача оғир ишда 17º С ва оғир ишда 16º С дан паст бўлмаслиги керак.

✅ Физика ўқув лаборатория хонасида мунтазам равишда ҳарорат 18º С – 21º С, ҳавонинг намлиги 40 – 60 фоиз бўлиши керак.

🔺Таълим муассасаси ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ сув ва канализация тизимига уланган бўлиши лозим.

❗️ Таълим муассасасида канализация тизими йўқ бўлганда давлат санитария назорати органлари билан келишилган ҳолда таълим муассасасида ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларининг мавжуд бўлишига рухсат этилади.

🔽@Oylik_hisobot
🔽@Oylik_hisobot

📖@Ustozlar_ovozi - каналига обуна бўлинг!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.