❓ Мактаб синфҳоналарига камералар ўрнатилиб, директор дарс жараёнини кузатиши қанчалик қонуний?
@Huquqshunos_xizmati: 190-савол
❓Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман.Синф ҳоналарига мактабда камера ўрнатилган Дарс жараёнида директор рухсатимизсиз деярли ҳар куни дарс жараёнини расмга олиб мактаб жамоаси группасига расмга олиб ташлайди ёки личкага думалоқ видео жўнатади дарс пайти тел қилиб дарсимиздан камчилик топиб дарсда ўқитувчига халақит беради Бу нарса менга дарс ўтишимда ёмон тасир қиляпти. Асабийлашиб дарсда олдимга қўйган мақсадга эришишимга тасир қиляпти.Шу нарсаларга директор қанчалик ҳақли.
🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ 5538-сонли Фармонига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш масаласида ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусан:
🔘умумтаълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан ҳудудлар атрофини ўраш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторларни бириктириш, видеокузатув камералари, ёнғинга қарши сигнализатсия тизимларини, кириш йўлларида қоидабузарликларни қайд этувчи қурилмаларни ўрнатиш чора-тадбирларини кўриш вазифаси юклатилган.
☝️Айнан мана шу қоидага кўра, синфхоналарга назоратни ва таълим сифатини текшириш учун камералар ўрнатилиши қонуний.
💁♂ Бироқ директор камерадан фойдаланган ҳолда ўқитувчиларнинг дарс жараёнларини сифатли ўтишишга ўқувчиларни баҳолашига салбий таъсир кўрсатадиган бўлса, унда бу жавобгарликка сабаб бўлади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 197-5-моддасига мувофиқ таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим муассасаси педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш:
🔘фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача;
🔘мансабдор шахсларга эса — 7 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Бу масалада туман прокуратурасига мурожаат қилишни тавсия қиламиз.
🔝 Савол юбориш учун:
@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot
🔝 Каналга уланиш учун:
@Huquqshunos_xizmati