Postlar filtri


@Huquqshunos_xizmati: 147-савол

Ассалому алайкум саволим шундан иборат биза 2019 йиллар атрофида ер сотиб олган эдик сотиб олимган ерни эгаси уша вақтда УЗБ фуқароси эди кейин биз уйни қурип булганимиздан кейин россия фуқароси буган кейин кадаст қиламиз дедик у аёлни УЗБ олиб келиб дадамни номига генеральни доверност қилдирдик хозир энди кадастр қиламиз десак у аёлни ключи куринмаяпти деди давлат хизматларида шунга нима маслаҳат берасизлар кадастр қилиш учун

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

У аёл электрон равишда ёки давлат хизматлари марказига мурожаат қилиб Россия Федерацияси паспортига электрон калит олиши керак. Ўша калит маълумотларини сизларга берса, уй-жой ҳужжатларини расмийлаштиришни якунлашлариз мумкин бўлади

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 146-савол

19.06.2024 йилда ишдан бошадим ва бошқа ишга ўтдим,шу кунгача 3 та лавозим алмаштирдим,
Меҳнат дафтарчам лекин менга берилмади 19.06.2024 дан бери. Меҳнат дафтарчамниқайтариш ва компенсатся ундирсам боладими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺402-сонли “Меҳнат дафтарчаларни юритиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 3.1-бандида "иш берувчи айби билан меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилса, у ҳолда бутун кечиктирилган давр учун ходимга ўртача ойлик иш ҳақи тўланади”

☝️Демак, Сиз фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судга ариза бериб суд тартибида меҳнат дафтарчасини беришни кечиктирган кунлар учун ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида компенсация пули олишиз мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 145-савол

Ассалому алайкум ман 1979 йилда туғилганман .Ҳозирги кунда Қарши Шаҳридаги Осиё технлогиялар университетида 3- курс талабаси ман.26- мактабда 25 йилдан бери Бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб ишлайман ( ўрта махсус маълумот билан).Ҳозирги кунда 13 соат дарсин бор.саволим манга ўрта махсус бўйича туланадими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

🔺Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига 3-ИЛОВА сифатида тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги Низомнинг 8-банди Олий таълим муассасасининг кундузги, кечки, сиртқи таълим шаклларининг педагогика йўналишларида ўқиётган шахслар 3-курсдан бошлаб ўқишига халақит бермаган ҳолда педагоглик ишини амалга ошириш учун умумтаълим муассасаларида асосий иш жойи сифатида ишга қабул қилиниши мумкин ва уларга ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган тегишли лавозимдаги ходимнинг базавий тариф ставкаси цингари базавий тариф ставкаси белгиланади.

☝️Демак, Сизга талаба бўлганингиз сабабли, ўрта махсус ходимлар билан бир хил миқдорда ойлик маош тўланади

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 144-савол

Ассалому алайкум мен 2003 йилдан буён Тошкенда Ресбуплика ихтисослаштирилган дизайн мактабида ишлаб келмоқдаман қонунда 30 фоизли устама олишга ҳуқуқим борми кўп йилдан буён ишлаганим учун жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг “Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3504-сон қарори билан санъат ва маданият коллежлари битирувчиларига давлат намунасидаги диплом бериладиган ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларга айлантирилган.

🔺Белгилаб қўйилишича:

☑️Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар педагог ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида” 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига мувофиқ базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорларда устамалар қўлланилган ҳолда амалга оширилади:

🟣20 фоиз - ўқитувчиларга, шунингдек, ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда педагог ходимларга, шу жумладан, тарбиячилар ёрдамчиларига чуқур ўрганиладиган фанлар бўйича амалда ўтказилган дарслар учун;

🟣30 фоиз - ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактабларида ўқув жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган директорлар, уларнинг ўринбосарлари ва психологларга;

40 фоиз - ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаб-интернатларида ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган директорлар. уларнинг ўринбосарларига;

☝️Демак, Сизга кўп йиллик яъни 2003 йилдан буён битта жойда ишлаётганиз учун ҳеч қандай қўшимча устама пули тўланмайди

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 143-савол

Мен 2014 йил август ойида мактабга котиба бўлиб ишга кирдим 2015 йил октябрь ойида декретга чиқдим биринчи фарзандимга.
2016 йил апрель ойида мактаб рахбарияти таклифи билан ишга қайтдим.
2018 йил октябрь ойида иккинчи фарзандимга татилга чиқдим ва 2019 йил февраль ойида қайта ишга айтдим.
2020 йил ноябрь ойида учинчи фарзандимга татилга чиқдим ва бола парвариши татилига уланибб кетди ишга қайтмадим.
2022 йил декабрь ойида тўртинчи фарзандимга декретдан декретга чиқишни сўрадим ва чиқдим, 2023 йил январь ойида тўртинчи фарзандим нобуд бўлди ва мен ишга қайтмоқчи бўлдим мактаб рахбарига декрет қайтмоқчи эканлигимни айтдим улар йилнинг ўртаси эканлигини ва иш ўрнимни тиклаб бўлмаслигини ва олий малумотли эмаслигимни рўкач қилиб шунга ўхшаш гаплар билан рад этди.
2023 йил центябр ойида яна мактабга бордим бўш иш ўрни йўқлиги ва олий малумотли эмаслигим эслатилди менга ваҳоланки шу пайтда мен олий талим сиртқи бўлимда 2 курсда ўқийман, албатта мен ўқиётганлигимни айтдим мактаб рахбари нодавлат олий талим дипломи тан олинмайди иш беролмайман деб иш бермади иш ўрнимни тиклашга мажбур эмасликларини айтишди. хуллас рад жавобини олдим.
Мен мактабгача талим бўлимига иш сўраб бордим улар кадр етишмаётганини айтишиб мени ишга қабул қилишда ва аввалги ишлаган мактабимда яни
Хозирги кунда мактабларда очилган мажбурий талим гуруҳларига тарбиячи ёрдамчиси лавозимига жўнатишди ишлай бошладим ва мен 2024 йил август ойида бешинчи фарзандимга декретка чиқдим. Эслатиб ўтаман мен биринчи ишлаган мактабимдан ишдан бўшамаганман декретга чиққанман ва декрет татилидан қайтмаганман
Мактабгача талимда ўриндош ходим бўлиб ишладим вақтинчалик мехнат шартномаси тузилган эди бешинчи фарзандимга декрет пулини мактабгача талим бухгалтири биздан эмас асосий иш жойингиздан оласиз дедиасосий иш жойим мактабга келсам боғчаданболасиз бизни ходим эмассиз дейишди ҳуллас хозир 2025 йил январь ойи мен хали хам декрет пулини олмадим ким хақ?


🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 18-бандига кўра ўриндошлар ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олиш, аёллар эса, бундан ташқари, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадир.

Демак, соатбай асосда ишловчи ўриндошга декрет берилади.

“Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомнинг (рўйхат рақами: 1136, 08.05.2002-й.) – 48-бандига кўра ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади.

Бунда нафақаларни ҳисоблашда асос қилиб олинадиган ҳақиқий иш ҳақига иш жойидан, суғурта бадаллари ундирилиб тўланадиган жами иш ҳақи тўловлари киради.

☝️Эътибор беринг! Низомнинг 52-бандида нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан мазкур ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилиши белгиланган.

💁‍♂ Яъни ходим декретга чиқишидан аввалги 12 ойлик даврда ўзи ишлаётган корхонадан қандай тўловларни олган бўлса уларнинг барчаси, шу жумладан соатбай асосда олинган иш ҳақи ҳам декрет пулини ҳисоблашда инобатга олинади.

☑️Демак, Сиз декрет пули асосий ва ўриндош иш жойиздан алоҳида алоҳида олишга ҳақлисиз. Агар бермаса, Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 142-савол

Ассалому алайкум.Келиним Наманган Кимё университети 4-курс сиртқи таълим шаклида ўқийди.Ҳозир ҳомиладорлик ва туғиш таътилида.11.11.2024-16.03.2025 йилгача. Саволим: Сиртқи ўқуви бошламоқчи 20.01.2025 йилдан.Ўқишини ва семестирини онлайн ёпиши мумкинми.Агар мумкин бўлса қандай амалга оширилади.Олдиндан раҳмат.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 – йилдаги 344 – сон қарорининг 11 – бандига кўра талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ, унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий таълим шаклига ўтказилиши мумкин.

🟣Бунда Олий таълим муассасасида ушбу таълим йўналиши учун масофавий таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда талабанинг ўқиши аризасига кўра белгиланган муддатга ушбу таълим шаклига ўтказилади.

🟣Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 – йилдаги 344 – сон қарорининг талаба сурункали касаллиги сабабли бир ойдан ортиқ вақт давомида дарсларда қатнаша олмаса, ўзи, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс томонидан ОТМ ректори номига академик таътил олиш учун ҳам ариза билан мурожаат этиши лозим.

🔺Ушбу қарорга кўра қуйидаги ҳолларда талаба академик таътил олиши мумкин.

🟣саломатлигини тиклаш учун;
🟣ҳомиладорлик ва туғиш учун;
Ва бошқа ҳолатларда.

☑️Шунга кўра юқоридаги асослар бўлганда ва ОТМда масовафий таълим шакли бўлганда келиниз ўқишни онлайн шаклга ўзгартириши мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 141-савол

Ассалому алайкум мен тугрук татилига чикдим шунга ариза езиб беринг дияпти.УЗИ езиладими.Балнишник бердим.Дикретнигим тугагандан сунг отписка олса буладими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Меҳнат кодексининг 404-моддаси Ҳомиладорлик ва туғиш таътили ҳақида.

🔺Унга кўра:

🟣Аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

🟣Ҳомиладорлик ва туғиш таътили аёлга жамланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилиб, туғруққача ҳақиқатда фойдаланилган кунлар сонидан қатъи назар, тўлиқ берилади.

🟣Ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

🟣Меҳнат кодексининг 404-моддасига мувофиқ ҳомиладор аёлларга Меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан, 126 календарь кундан ибодат ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилади. Бунга асос, ходим иш берувчига тақдим этган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ва ходимнинг аризаси.

🟣Сиз иш берувчига ариза бериб ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан сўнг йиллик меҳнат таътилига чиқаришларини сўрашингиз мумкин. Асос Меҳнат кодексининг 400-моддаси 1-қисми "Ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, тегишинча ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади."

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


🔺Қандай ҳолатда алимент маблағи алимент жамғармаси томонидан қоплаб берилади?

🔺Ижтимоий тармоқларда алимент маблағи “Алимент тўловлари” жамғармасидан ҳам тўлаб берилади, деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Бу хабарга МИБ расмий муносабат билдирди.
Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 августдаги 427-сонли қарорига кўра, Мажбурий ижро бюросида ташкил этилган алимент тўловлари жамғармаси маблағлари – алимент тўламаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган қарздор томонидан тўланмаганда ёки қарздорнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки мавжуд бўлмаганда ундирувчиларига тўлаб берилади.

🔺Яъни, алимент маблағини жамғарма маблағларидан қоплаб бериш учун энг биринчи шарти қарздор алимент тўламаганлик учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлиши керак.

🔺Ушбу ҳолатдан бошқа вазиятларда алимент тўловлари алимент тўловлари жамғарма маблағларидан қоплаб берилмайди.


🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📸📸
Чет элга чиқишга таъқиқ бор ёки йўқлигини қандай билиш мумкин?

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 140-савол

❓Ассалому алайкум. Мен врачман. Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг 13.07.2021 йилдаги ПФ-6260 сонли «ЁШЛАРНИ ҲАР ТОМОНЛАМА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА УЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА»ги карорининг 5- банди буйича мен Козон Федерал Университетини 2022 йилда Хирургия йуналиши буйича ординатурани тамомлаганман. Бу олий укув юрти ТОП-500талик руйхатдан жой олган. Мен хужжатларимни рагбатлантиришга лойик эканлигимни билиш максадида жунатдим. Лекин сиз ординатурани битиргансиз, фармонда бакалавриат ва магистратура кузда тутилган деб рад жавобини олдим. Лекин тиббиёт соҳасида Россия Федерациясида бакалавриат, магистратура деган тушунча йўқ. Улар ўз навбатида специалитет ва ординатура деб аталади. Тиббиёт соҳасида ТОП 500 талик рўйхатга кирувчи тиббиёт муассасаларидан камдан-камида бакалавриат ва магистратура деб аталади. Шуни инобатга олган холда мен хужжатларимни кайта куриб чикишларини талаб килишим мумкинми?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёвнинг 13.07.2021 йилдаги ПФ-6260 сонли «ЁШЛАРНИ ҲАР ТОМОНЛАМА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА УЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ФАОЛЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА»ги карорида рағбатлантириш фақатгина бакалавр, магистратура ва олий таълимдан кейинги таълимни тугатган шахсларга қўлланилиши назарда тутилган. Клиник ординатурана эса тўланмайди. Сабаби, Қарорнинг бирор бир бандида ёки бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда клиник ординатура магистратурага тенглаштирилади деб кўрсатиб ўтилмаган.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 139-савол

Туғилмаган 6 ойлик фарзандим нобуд булди  менга 70 кунлик касаллик варакаси бериларкан уйда 70 кун утирмай ишга чиксам буладими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📄Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (рўйхат рақами 2667, 17.04.2015-й.) 28-бандига кўра бола ўлик туғилган ёки туғруқ муассасасидан чиққунга қадар нобуд бўлганда — етмиш календарь кунга берилади.

☝️Эътибор берган бўлсангиз, бунда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилиши ҳақида гап кетмоқда.

❗️Демак, сиздаги ҳолатда ҳам ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагунга қадар сиз вақтинча меҳнатга қобилятсиз саналасиз.

Шундай экан сиз ишга чиқа олмайсиз. 70 календар кундан сўнг, ишга чиқишингиз мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📸📸
❗️“Декрет” “декрет”га уланса ходимга тўлов қилинадими?

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 138-савол

Ассалому алейкум Ман 2 турмушим 10 йил булади кундошим б.н яшиман 1 киз ва 1 угли бор қизни узатдик угли 18 га кирди шунинг учун уни узини уйимдан чикарворсам буладими боллари 18 ешга тулди у эримни 1 хотини лекин у б.н конуний ажращган конуний Ман б.н Бир углим бор шу эримдан 4 еш нима килсам булади

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📝Хўжайиниз уй-жой жойлашган ҳудуд қарашли бўлган фуқаролик ишлари бўйича судга фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва уй-жойдан мажбурий чиқариш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилиши лозим.

📖Фуқаролик протсессуал кодекси 189-моддасига мувофиқ аризада қуйидалар кўрсатилиши лозим:

1) ариза берилаётган суднинг номи;
2) даъвогарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи;
3) жавобгарнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи;
4) даъвогарнинг талаби;
5) агар даъво баҳоланиши керак бўлса, даъвонинг баҳоси;
6) даъвогар ўз талабига асос қилиб кўрсатаётган ҳолатлар ва даъвогар томонидан баён қилинган ҳолатларни тасдиқловчи далиллар;
7) аризага илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати.


Ушбу норманинг 7-бандида айтилган илова қилинадиган ҳужжатларга қуйидагилар киради:

1) арз қилинаётган талабларга асос бўлган ҳолатларни;
2) давлат божи ва почта харажатлари белгиланган тартибда ва миқдорда тўланганлигини;
3) аризани имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжатни, агар ариза вакил томонидан имзоланган бўлса.


Хулоса қиладиган бўлсак, хўжайиниз юқоридаги тартибда судга даъво қилиши лозим бўлиб, суд хўжайинизнинг фойдасига ҳал қилув қарори чиқарса, Кундошингизни ва кундошингизни ўғлини фойдаланиш ҳуқуқи бекор бўлиши мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 137-савол

Ассалам алейкум мен рус тили укитувчиси булиб 13йилдан буен ишлаб келмокдаман хозирги Кунда шеригим больничный да мен дарсларни кушиб утяпман менга кушиб утганим учун хам ойлик тулаб бериладими?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

👨‍🏫 Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 21 декабрьдаги 275-сон қарорига
3-ИЛОВА сифатида тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисида"ги Низомнинг 22-банди Бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича гуруҳлардан бирининг ўқитувчиси турли сабабларга кўра дарсда бўлмаган ҳолатларда гуруҳлар қўшиб ўқитилади ҳамда қўшиб ўқитганлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди.

☝️Юқоридаги Низомнинг 22-бандига мувофиқ, шеригиз таътилда, меҳнатга лаёқатсизлик таътилида ва бошқа сабаблар билан йўқ вақтида гурухларни қўшиб ўтганингиз учун сизга қўшимча ҳақ тўланмайди.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 136-савол

Талаба ноиронлиги тўғрисидаги имтиëз билан ўкишга кирса,имтиëз муддати ўкишга имтиëз оркали Кабул килиндингиз деган мандатдан сунг бир хафта ўтиб тугаса,лекин талаба шу кунгача ўкиса,ОТМ мамурияти имтиëз хакида хужжат кўрсатолмагансиз деб ўкишдан четлатиш мумкинми ?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарорига
ИЛОВА сифатида тасдиқланган
"Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 2-боби Ҳужжатларни қабул қилиш ва ўрганиш ҳақида.

🔺Унга кўра:

🟣Қабул жараёнида олий таълим муассасаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг (кейинги ўринларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги деб аталади) ҳудудий бошқармаси вакилларидан иборат таркибда олий таълим муассасасида ногиронлиги бўлган шахслардан ҳужжатлар қабул қилиш комиссияси ташкил этилади.

🟣Ногиронлиги бўлган шахслардан ҳужжатлар қабул қилиш комиссияси таркибига Ўзбекистон ногиронлар жамияти вакили ҳам киритилиши мумкин.

🟣Қуйидагилар ногиронлиги бўлган шахслардан ҳужжатларни қабул қилиш комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгиланади:

🟣ногиронлиги бўлган шахслар билан касбга йўналтириш бўйича суҳбатлар ўтказиш;

🟣ногиронлиги бўлган шахслардан ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш.

🟣Абитуриент олий таълим муассасасининг қабул комиссиясига тақдим этиши лозим бўлган ҳужжатларга қўшимча равишда ногиронлиги бўлган шахслар ногиронликни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини шахсан (ёки ишончли вакили томонидан) кўрсатган ҳолда, нусхасини тақдим этиши талаб этилади.

🟣Барча абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг (кейинги ўринларда Давлат тест маркази деб аталади) абитуриентлар базасига киритилади.

🟣Давлат тест маркази ҳар йили 16 июлга қадар ногиронлиги бўлган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўрганиб чиқиш учун тақдим этади.

🟣Ўрганиш натижалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар йили 20 июлга қадар Давлат тест марказига маълум қилинади.

🟣Ўрганиш натижаларига кўра ногиронлиги тасдиқланмаган шахслар олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш бўйича кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий (ижодий) имтиҳон)га қўйилмайди.

☝️Демак, Сизни ҳужжатлариз давлат қабул комиссияси томонидан кўриб чиқиб қабул қилинган бўлса, имтихонлардан ўтган бўлсангиз Сиз ўқишни давом эттиришиз мумкин. Агар ҳужжатлариз қалбаки бўлса, Олий таълим муассасаси Сизни ўқишдан четлатиши мумкин.

🟣Агар ҳужжатлариз барчаси тўғри бўлса, Олий таълим муассасаси ректорининг Сизни ўқишдан четлатиш буйруғини бекор қилишни сўраб Маъмурий ишлар бўйича туманлараро судга ариза беришиз керак. Суд ректор буйруғини бекор қилиб, Сизни ўқишни давом эттиришизда амалий ёрдам беради

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 135-савол

Мен укитувчи булиб ишлаганман охирги 2 йил давомида кайнонам касалликлари туфайли(85 ешдалар) уларга караш учун ишлай олмадим. Пенсия га 2йил колган.Турмуш уртогим вафод этган касаллик туфайли ногиронлик нафакаси олар эдилар.Менга бокувчисини йукотганлик нафакаси еки кайнонамга караетганлигим учун бирор ердам борми

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

✅Қонунчиликка мувофиқ боқувчисини йўқотганлик пенсияси вафот этган боқувчининг иш стажи ва иш ҳақидан келиб чиқиб тайинланади. Демак, ушбу пенсия миқдори қанча бўлиши вафот этган боқувчининг меҳнат фаолияти давридаги иш стажи ва иш ҳақига боғлиқ.

🟣Бугунги кунда боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори — ойига 745 000 сўм этиб белгиланган.

🟣Демак, Сиз меҳнатга қобилиятсиз бўлсангиз ёки вояга етмаган фарзандлариз бўлса, Сизга боқувчисини йўқотганлик нафақаси берилади. 80 ёшдан катта инсонга қараётганиз учун Сизга ҳеч қандай пул тўланмайди, Аммо, Пенсия бўлимига ариза бериб қараган давризни меҳнат стажи сифатида ҳисобга олишларини сўрасангиз. Ёшга доир пенсияга чиқиш вақтизда 80 ёшдан катта инсонга қараган давриз меҳнат стажи сифатида ҳисобга олинади

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 134-савол

Мен мактабда 0.5 лобарант булиб ишлаб ва 2024 йил центябрдан 6 соат техналогия фанидан дарс бериб келаман , октябрь ойида лобарантлик тугатилди , менга 3 ойлик кампенсия пули туланадими ? Раҳбардан сурасам сиз иш билан таминлангансан деб айтаяпди лобарантлик жойига бошқача булиб иш ўрни келса мен уша ўринга ишлашга ҳаққим борми илтимос кенгроқ малумот беринг.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📚Меҳнат кодексининг 165-моддаси Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш ҳақида.

🔺Унга кўра:

Иш берувчи ўзининг меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти ҳақида ходимни қуйидаги муддатларда ёзма шаклда (имзо қўйдириб) огоҳлантириши шарт:

1️⃣меҳнат шартномаси ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) ўз муассисларининг (иштирокчиларининг) ёхуд таъсис ҳужжатлари билан бунга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига биноан тугатилганлиги;

технологиянинг, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг ўзгаришига, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқаришига боғлиқ бўлган ташкилот ходимларининг сони ёки штати ўзгарганлиги;

ташкилот раҳбарига, унинг ўринбосарларига, бош бухгалтерга ва ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси раҳбарига нисбатан ташкилот мулкдорининг ўзгарганлиги муносабати билан бекор қилинганда камида икки ой олдин;

2️⃣меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги туфайли бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги муносабати билан бекор қилинганда камида икки ҳафта олдин;

3️⃣меҳнат шартномаси ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) муносабати билан бекор қилинганда камида уч кун олдин.

🟣Ходимни меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра келгусида бекор қилиш тўғрисида огоҳлантиришнинг ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатлари барча ҳолларда қўлланилади, бундан ушбу Кодекснинг ВИ бўлимида айрим тоифадаги ходимларга нисбатан бошқа огоҳлантириш муддатлари белгиланган ҳоллар мустасно.

🟣Иш берувчи ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ходимни огоҳлантириш муддатларини огоҳлантириш муддатининг давомийлигига мувофиқ келадиган пулли компенсация билан алмаштиришга ҳақлидир. Ходимга огоҳлантириш муддатига мутаносиб пулли компенсация тўлаш иш берувчини қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловларни амалга ошириш мажбуриятидан, шунингдек ўзга тўловларни, агар улар меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ёки меҳнат шартномасида назарда тутилган бўлса, амалга оширишдан озод этмайди.

☝️Демак, ходим ишдан бўшаса, яъни у билан меҳнат шартномаси бекор қилинса, 2 ойлик компенсация пули тўлаб берилади. Сизнинг ҳолатингизда сиз ишдан бўшатилмагансиз, бошқа лавозимга яъни лаборантликдан ўқитувчиликка ўтказилгансиз. Шу сабабли, Сизга компенсация пули берилмайди. Агар лаборантликка янги штат берса, маълумотиз ва мутахассислигиз тушса ишлашиз мумкин

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 133-савол

Мен 2024йилнинг 11- ноябр санасида мехнат татили ариза ёзиб чикдим.Менга 4- декабр санасида мехнат татили маоши пластик картамга тушди ,аслида мехнат татили маоши качон ходимга берилиши керак?

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

📚Меҳнат кодексининг 233-моддаси ходимга ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ўртача иш ҳақи тўлаш ҳақида.

Унга кўра:

🟣Ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ходимга ушбу Кодекснинг 257-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқариладиган ўртача иш ҳақининг сақланиши кафолатланади.

🟣Ҳар йилги меҳнат таътили вақти учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган муддатларда, бироқ таътил бошлангунига қадар охирги иш кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

☝️Демак, ходимга меҳнат таътили пули ходим таътилга чиқишидан 1 кун олдин берилиши керак, яъни сизни ҳолатингизда 8 ноябрь куни сизга йиллик меҳнат таътили пули берилиши керак эди.

📝Адлия бўлимига ёки прокуратурага ариза беришиз керак улар ҳолатни ўрганиб чиқиб сизга таътил пулини вақтида бермаган ходимларга қонуний чора кўради

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 132-савол

Мен 11-ноябр куни ишга қабул қилиндим.
Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилинишини таъминлаш лавозимига.
6-декабрь куни Йўл харитаси ва дастур бўйича Конституция байрами ўтказилиши керак эди.
4-декабрь куни мен ишда касал бўлиб қолдим ва ишхонада ўринбосар ва кадрни огоҳлантириб поликлиникага кетдим. Ўша куниёқ электрон касаллик варақаси очиб my govga jo‘natildi.
4-декабрдан 4 кунлик касаллик таътилига чиқдим.

Лекин менга ишда тушунтириш хати ёздиришди ва расмий огоҳлантириш беришди.
Мен касаллик таътилига чиқиб кетганимда ҳам байрам ўтқазишни бошқа кимгадир юклатмаганим учун.Шу ерда ташкилот ҳақми.

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

💠Меҳнат кодексининг 312-моддаси Интизомий жазо чоралари ҳақида.

🫥Унга кўра:

Меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

1️⃣ҳайфсан;

2️⃣ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима.

Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Ходимнинг иш ҳақидан жаримани ушлаб қолиш иш берувчи томонидан ушбу Кодекснинг 269 ва 270-моддалари талабларига риоя этган ҳолда амалга оширилади;

3️⃣меҳнат шартномасини бекор қилиш (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандлари).

☝️Ушбу Кодексда, бошқа қонунларда, интизом тўғрисидаги уставлар ёки низомларда назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмайди.

🔺Меҳнат кодексининг 301-моддаси Ходимни интизомий жавобгарликка тортиш асоси ҳақида. Унга кўра:

🟣Ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилиши ходимни интизомий жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

🟣Интизомий қилмиш деганда ходим томонидан ўз меҳнат мажбуриятларини айбли тарзда, ғайриқонуний равишда бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги (меҳнат (лавозим) мажбуриятларининг бузилиши) тушунилади.

🟣Агар ходимнинг ўз меҳнат (лавозим) мажбуриятларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра юз берган бўлса (ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун иш берувчи томонидан зарур шарт-шароитлар таъминланмаганлиги, форс-мажор ҳолатлари ва ҳоказоларда), ходимни интизомий жавобгарликка тортишга йўл қўйилмайди.

🟣Меҳнат кодексининг 301-моддасига мувофиқ сизни байрам ўтказишни бошқа кишига юкламаганиз интизомий жавобгарликка тортишга асос бўлмайди. Меҳнатга лаёқатсизлик таътилида бўлган ходимни вазифаларини кадр бошқа ходимга вақтинча юклаши керак. Сиз 2024 йил 4 декабрда меҳнатга лаёқатсизлик таътилига чиққан вақтизда, сизни вазифангизни кадр бошқа ходимга вақтинча юклаб буйруқ чиқариши керак эди. Сизни ҳолатизда иш берувчи сизга огоҳлантириш берган. Огоҳлантириш Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ интизомий жазо тури ҳисобланмайди. Шу сабабли, сиз иш берувчига мурожаат қилиб сизни вазифангизни вақтинча бошқа ходимга юкламаган кадрга огоҳлантириш бериб, ўзизга нисбатан берилган огоҳлантиришни бекор қилишини сўранг

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati


@Huquqshunos_xizmati: 131-савол

Ассалому алайкум мен ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлайман. АДУ биология факультетини битирганман. Биология фанидан дарслар оз бўлгани учун бошланғич таълимга қайта тайёрлов қилганман. 6 йилдан буён бошланғич таълимда ишлаб келмоқдаман тоифага ўтдим. Мени эшитишим бўйича қайта тайёрлов курсида ўқиганларга бир икки йилдан кейин дарс берилмас эмиш шу тўғрими

🔝 ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ:

❌Бундай қарор чиққани йўқ.

❗️Аксинча, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024-йил 1-апрелдаги 105-сон буйруғига 4-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) раҳбар ва ходимларининг малака тавсифларига мувофиқ бошланғич синф ўқитувчиси учун – бошланғич таълим ихтисослиги бўйича камида ўрта махсус педагогик маълумот ёки камида бакалавр даражасидаги олий маълумот ва бошланғич таълим ихтисослиги бўйича дарс бериш ҳуқуқи билан касбий қайта тайёрлов курсини тугатганлик талаби қўйилган.

Шунга кўра бошланғич синф ўқитувчиси қайта тайёрлов маълумоти билан ишлашга ҳақли.

Фақат “Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги низом (рўйхат рақами № 3271) 15 16-бандларига мувофиқ дарс тақсимотида дастлаб мутахассис олий маълумотли ўқитувчиларга дарс тақсимланади улардан ортиб қолгандан сўнг сизга дарс берилиши мумкин.

💁‍♂ Агар дарс етмаса, сизни ишдан бўшатиш мумкин.

🔝 Савол юбориш учун:

@Huquqshunos_xizmati_bot
@Huquqshunos_xizmati_bot

🔝 Каналга уланиш учун:

@Huquqshunos_xizmati
@Huquqshunos_xizmati

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.