Revgariy UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги "Хожа Ориф Ревгарий Моҳитобон" жомеъ масжидининг расмий телеграмм канали.
✅Савол йўллаш учун ⬇️
@SavollarMuslimUzBot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


#билармидингиз

Абу Бакр Аъян айтадилар:

«Муҳаммад ибн Исмоилдан Муҳаммад ибн Юсуф Фирёбийнинг эшиги олдида ҳадис ёзиб олдик. Унинг юзида ҳали бирорта ҳам тук йўқ эди. Бир марта Имом Бухорий Басрага келганларида жарчи: «Эй аҳли илмлар! Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий келдилар!» деб жар чақирди. Уни излаб борганлар Басра жомеъ масжидида, устун ортида намоз ўқиётган қоп-қора соқолли ёш йигитни кўрдилар. Йигит намозини ўқиб бўлиши билан ўраб олиб, улар учун имло мажлиси қуришни илтимос қилишди. У киши рози бўлдилар.

Шунда жарчи иккинчи марта Басра жомеъ масжидида туриб: «Батаҳқиқ, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий келдилар! Биз у зотдан имло мажлиси қуришни сўрадик! Эртага фалон жойда мажлис қуришга рози бўлдилар!» деб жар чақирди. Эртасига фақиҳлар, муҳаддислар, ҳофизлар ва нозирлардан фалон минг одам жамланди. Бағдодда ҳам у кишининг минглаб шогирдлари бор эди».

Манба: Устоз Жобир домла Эловнинг
"Имом Бухорий — муҳаддислар фахри" китобидан


Улашинг ↘️
👉 https://t.me/RevgariyUZ


#ҲИКМАТЛАР_ДАРГОҲИ

قال الحسن البصري رحمه الله:

“ليس الإيمان بالتمني، ولكن ما وقر في القلب وصدقته الأعمال.”


Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Иймон фақат орзу билан бўлмайди. Балки у қалбда мустаҳкам ўрнашиб, амаллар орқали тасдиқланган нарсадир.”


💡Бугунги кунда кўпчилик иймонни фақат сўз билан эълон қилади: “Мен мўминман”, дейди. Лекин тили айтган гапига амаллари тескари эканини кўрасиз. Амалда – ёлғон, ришват,* фаҳш ишлар. Ҳақиқий иймон фақат сўзда эмас, у қалбдан ўрин олади ва амалда намоён бўлади.

Ҳасан Басрий каби улуғ зотлар бизга нафақат билим, балки амалий ҳаётимизда ҳам исломий ахлоқ-одоб, юриш-туриш зарурлигини уқтирар эдилар.

Матуридий мазҳабида иймон қалб ишидир. Амал – иймоннинг мукаммаллигини кўрсатади, лекин амалсиз киши кофир деб айтилмайди.

(*Ришват — бу манфаатли ишни ҳал қилиш ёки ўзгача тартибни бузиб, ноқонуний йўл билан мақсадга эришиш учун берилган пул, совға, хизмат ёки ҳар қандай моддий ва ғайримоддий манфаатдир.)

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/RevgariyUZ


"Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, сиздан ғолиб келувчи йўқ. Агар сизни ташлаб қўйса, Ундан ўзга ким ҳам ёрдам берар эди. Мўминлар фақат Аллоҳгагина таваккал қилсинлар".
Оли Имрон сураси, 160-оят.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/RevgariyUZ


🌷АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ


Бугун Шанба
—12 Апрел,  2025
—14 шаввол, 1446


⏰ Бухоро Намоз вақтлари

Субҳи содиқ: 04:33
(Саҳарлик
Қуёш чиқиши: 06:10

🕌БОМДОД:   05:20
🕌ПЕШИН:      13:10
🕌АСР:             17:45
🕌ШОМ:           19:25
🕌ХУФТОН:       21:00

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/RevgariyUZ




Жума куни ўқиладиган 8 сура

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).

1. Каҳф сураси.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).

2. Духон сураси.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума кечаси "Ҳа мим" (Духон сураси)ни қироат қилса, мағфират қилинади", дедилар.

Набий алайҳиссалом: "Ким жума кечаси "Ҳа мим"ни ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади", деганлар.

3. Ёсин сураси.

4. Ҳуд сураси.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳуд сурасини жума куни ўқинглар", деганлар.

5. Оли Имрон сураси.

Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Кимки кечаси "Оли Имрон" сурасини ўқиса, унга кечани бедор ўтказганлик савоби ёзилади".

Бир асарда:
"Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, 70 минг фаришта кечгача истиғфор айтади".

6. Ихлос, фалақ ва наас сураси.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/RevgariyUZ


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ

🍂 Жума учун ғусл қилиш.

🍂 Хушбўй нарсалар суртиш.

🍂 Чиройли кийимлар кийиш.

🍂 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🍂 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🍂 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🍂 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🍂 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🍂 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🍂 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🍂 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🍂 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.


♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/RevgariyUZ

Instagaram📲https://www.instagram.com/revgariyuz?igsh=MWo5MGl6M3lseWsycA==


#Қуръон #қироат

Каҳф сураси (тўлиқ)
Шайх Алижон қори

Жума муборак!

"Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, Қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади",

Ҳадис

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/RevgariyUZ


🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/RevgariyUZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/RevgariyUZ


🌷АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ


Бугун Жума
—11 Апрел,  2025
—13 шаввол, 1446


⏰ Бухоро Намоз вақтлари

Субҳи содиқ: 04:35
(Саҳарлик
Қуёш чиқиши: 06:22

🕌БОМДОД:   05:30
🕌ПЕШИН:      13:10
🕌АСР:             17:45
🕌ШОМ:           19:25
🕌ХУФТОН:       21:00

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин!

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/RevgariyUZ


#ҳикмат

Онангни бир умр елкангда кўтариб юрсанг ҳам, сени тўққиз ой кўтарганининг ҳаққини адо эта олмайсан!
Аллоҳим! Менинг онамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ҳам жаннат насиб қил!

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/RevgariyUZ


Хожа Ориф Ревгарий (Моҳитобон) 1166 йилда Бухородаги Шофиркон тумани Ревгар қишлоғида туғилган. Хожагон-нақшбандия тариқатининг йирик намояндаси,бухоролик етти пирнинг иккинчисидир.

Ориф Ревгарий узоқ йиллар Абдулхолиқ Ғиждувонийдан тасаввуф таълимотини ўрганган. Улар Ғиждувон билан Шофиркон ўртасидаги Рўйибинон қишлоғида учрашиб, суҳбатлашиб турганлар. Ғиждувонийнинг тўртинчи халифаси (ўринбосари) сифатида устоз вафотидан сўнг хожагон силсиласини бошқарган.» Силсилаи шариф»да «ўн биринчи ҳалқанинг пири» сифатида зикр этилади.

Орифи Ревгарий “Моҳитобон”, “пешвойи орифон” сифатлари билан таърифланган, «Қутбул авлиё», «Валийлар йўлбошчиси» унвонларига сазовор бўлган.

Хожа Маҳмуд Анжирфағнавийга устозлик қилган. У эса Ревгарийнинг ишларини давом эттирган.

Хожа Ориф Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг хизматида бўлган энг фазилатли шогирларидан ва буюк халифаларидан эди. Сайру сулукда устози жорий қилган тариқатнинг асос ва қоидаларига бирма-бир амал қилиб файзга эришди.

Ревгарийнинг бизгача маълум бўлган ягона асари “Орифнома”дир. 1225 йилда ёзилган бу асарда илк сўфийларнинг фикр-қарашлари билан бирга, узтоз Абдулхолиқ Ғиждувоний билан боғлиқ маноқиблар ҳам ўрин олган.

Хожа Ориф Ревгарий юз йилдан ортиқ умр кўриб, 1259 йил вафот этганлар. Қабрлари Шофиркон марказида обод зиёратгоҳга айлантирилган.

Муҳаммад Толибнинг “Матлаб ут-толибин” асарида Хожа Орифнинг “Тадбирга боғлиқ, тақдирга мункир киши дўзахий, илоҳий тақдирга таслим бўлган киши эса жаннатийдир” деган сўзлари қайд этилган.

Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарий (Моҳитобон) зиёратгоҳи Шофиркон туманида жойлашган. Зиёратгоҳнинг умумий ер майдони 2,5 гектарни ташкил этади. Бу ерда “Моҳитобон боғи” ҳам барпо этилган. ♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉
https://t.me/RevgariyUZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ибратли_воқеа

Мусулмонлар Ҳалифаси Ҳорун ар-Рашид ва Қассоб воқеаси

♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉
https://t.me/RevgariyUZ


#КУН_ОЯТИ

Ҳолатга фақат бир нуқтадан, бурчакдан қараб баҳо бериш, кишини адаштириб, нотўғри фикрга олиб келиши мумкин. Шу сабаб текшириб кўринг, ойдинлаш
тиринг!
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:“Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусийбат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар”, (Ҳужурот сураси, 6-оят).

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/RevgariyUZ


#БИР_ОЯТ_БИР_ҲАЁТ

Аллоҳ таоло марҳамат этиб айтади:

قُل لَّن يُصِيبَنَآ إِلَّا مَا كَتَبَ ٱللَّهُ لَنَا هُوَ مَوۡلَىٰنَاۚ وَعَلَى ٱللَّهِ فَلۡيَتَوَكَّلِ ٱلۡمُؤۡمِنُونَ


Сен: «Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди. У бизнинг хожамиздир. Мўминлар Аллоҳгагина таваккал қилсинлар», – деб айт. (Тавба сураси; 51-оят)

💡Бу оят мўминларга Аллоҳнинг тақдирга қўйган ишининг чуқур маъносини тушунтириш мақсадида келтирилган. Унда, мўминлар Аллоҳнинг иродасига тобе бўлиб, ҳаётдаги ҳар қандай воқеа ва ҳолатни қабул қилишлари кераклиги таъкидланади. Аллоҳнинг жазосидан қочиш ёки тақдирга қарши туриш муваффақиятсизликка олиб келиши мумкин, чунки ҳар нарса Аллоҳнинг қудрати билан бўлади.

Ҳозирги замонда, бу оят инсонларга ишонч ва таваккал қилишни ўргатади. Ёшлар ва жамият аъзолари турли қийинчиликлар, синовлар ва ёмонликларга дуч келаётганида, уларга тажрибалардан ўрганиш ва Аллоҳга ишонч билан ёрдам кутиш муҳимлиги таъкидланади.

Улашинг ↘️
👉 https://t.me/RevgariyUZ


FATVO.UZ | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Видео
#муфтий_минбари

🌙 ОЗОР БЕРИШДАН САҚЛАНАЙЛИК
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔗 Улашинг: @diniysavollar


#Кун_тарихи

9 апрель – Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун!

💠Амир Темур ўрта асрнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси ҳисобланади.

💠Амир Темур, Темур, Темурбек (тўлиқ исми Амир Темур ибн Амир Тарағай ибн Амир Барқул) (1336-йил 9-апрель Шаҳрисабз, Кеш шаҳри яқинидаги Хўжа Илғор қишлоғи (ҳозирги Яккабоғ тумани)да туғилган ва 1405-йил, 18-феврал Хитойга юриши чоғида Ўтрор шаҳрида вафот этган.

💠Унинг онаси Такина хотун бухоролик. Отаси амир Тарағай эса барлос уруғининг оқсоқолларидан ҳамда Чиғатой улусининг эътиборли бекларидан ҳисобланган.

💠Амир Темур номи, унинг сиймоси халқимизни бирлаштириш, жипслаштириш, ёруғ келажагимизни қуришда бизга куч-қувват ва шижоат бағишлаб турибди. Соҳибқирон сиймоси башарият тамаддунидаги энг ёрқин сиймолардан бири саналади.

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.me/RevgariyUZ


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ҲАР БИРИМИЗ ОМОНАТДОР ВА МАСЪУЛМИЗ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
https://t.me/RevgariyUZ

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.