Хожа Ориф Ревгарий (Моҳитобон) 1166 йилда Бухородаги Шофиркон тумани Ревгар қишлоғида туғилган. Хожагон-нақшбандия тариқатининг йирик намояндаси,бухоролик етти пирнинг иккинчисидир.
Ориф Ревгарий узоқ йиллар Абдулхолиқ Ғиждувонийдан тасаввуф таълимотини ўрганган. Улар Ғиждувон билан Шофиркон ўртасидаги Рўйибинон қишлоғида учрашиб, суҳбатлашиб турганлар. Ғиждувонийнинг тўртинчи халифаси (ўринбосари) сифатида устоз вафотидан сўнг хожагон силсиласини бошқарган.» Силсилаи шариф»да «ўн биринчи ҳалқанинг пири» сифатида зикр этилади.
Орифи Ревгарий “Моҳитобон”, “пешвойи орифон” сифатлари билан таърифланган, «Қутбул авлиё», «Валийлар йўлбошчиси» унвонларига сазовор бўлган.
Хожа Маҳмуд Анжирфағнавийга устозлик қилган. У эса Ревгарийнинг ишларини давом эттирган.
Хожа Ориф Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг хизматида бўлган энг фазилатли шогирларидан ва буюк халифаларидан эди. Сайру сулукда устози жорий қилган тариқатнинг асос ва қоидаларига бирма-бир амал қилиб файзга эришди.
Ревгарийнинг бизгача маълум бўлган ягона асари “Орифнома”дир. 1225 йилда ёзилган бу асарда илк сўфийларнинг фикр-қарашлари билан бирга, узтоз Абдулхолиқ Ғиждувоний билан боғлиқ маноқиблар ҳам ўрин олган.
Хожа Ориф Ревгарий юз йилдан ортиқ умр кўриб, 1259 йил вафот этганлар. Қабрлари Шофиркон марказида обод зиёратгоҳга айлантирилган.
Муҳаммад Толибнинг “Матлаб ут-толибин” асарида Хожа Орифнинг “Тадбирга боғлиқ, тақдирга мункир киши дўзахий, илоҳий тақдирга таслим бўлган киши эса жаннатийдир” деган сўзлари қайд этилган.
Хожа Муҳаммад Ориф Ревгарий (Моҳитобон) зиёратгоҳи Шофиркон туманида жойлашган. Зиёратгоҳнинг умумий ер майдони 2,5 гектарни ташкил этади. Бу ерда “Моҳитобон боғи” ҳам барпо этилган. ♻️Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
👉 https://t.me/RevgariyUZ