Давлат ҳисобидан 675 та инфокиоска сотиб олинмаслиги керак
Январь ойи охиригача қўшимча 675 та бекатларга ҳам чипта сотиб олиш учун инфокиосклар ўрнатилиши эълон қилинмоқда. Афсуски, интервьюда инфокиоскалар қайси манбалар ҳисобидан сотиб олиниши ва ўрнатилиши айтилмаган.
Агар бу иш давлат ва бюджет ҳисобидан бўлса, навбатдаги хато иш бўлади. Банклар ва тўлов ташкилотлари, агар бекатлардаги майдонлардан фойдаланиш имкони берилса, жон деб инфокиоска ва терминалларини жойлаштиради. Чунки улар учун бу иш сотувларнинг кенгайиши бўлса, давлат учун эса харажат. Тўлов ташкилотлари аллақачон мижозга қараб юришни
бошлаган.Шунинг учун 675 та бекат учун талабгорларга буюртмалар ва шартлар очиқ эълон қилиниши тўғри бўлади (агар аллақачон қарор қабул қилиб бўлишмаган бўлишса).
Нақд пул тўхтатилгач, кунлик йўловчи оқими 871 минг кишидан 1,19 млн кишига (43,5 фоизга), шу 10 кунликдаги даромад эса 8,5 млрд сўмдан 11,5 млрд сўмга (36 фоизга) ўсгани
маълумотлари қанақадир ишончли эмас. Қайси даврлар солиштирилаяпти ўзи? 2025 йилнинг 1 январи ва 10 январими ёки ўтган йил январнинг 10 кунлиги ва 2025 йил 10 кунлигими?Ёки 2024 декабрь охирги 10 кунлиги ва 2025 йил январь бошидаги 10 кунлик?
Шунда бир йўловчига тўғри келадиган ўртача йўл ҳақи 975 сўмдан 966 сўмга пасайганми?
Нима бўлгандаям, бу таҳлил учун материал эмас. Бир қарашда нақд пулдан воз кечилиши тўғри бўлганини кўрсатар, лекин чуқур ва кенг маълумот берилмаса чалғитади.
Тизим нақд пулдан воз кечиши ортидан йўловчи оқими бўйича барча ахборотларни жамлаш ва қайта ишлаш мумкин. Иложи бўлса, йўналишлар қирқимида кунлик маълумотлар очиқлаб бориш зарур.