Бугун, 27 декабрь куни Наманган вилоятидаги каналда аёл кишининг жасади оқиб келгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 20 декабрь куни Наманган шаҳар Темир кўчасида яшаган 25 ёшли аёл турмуш ўртоғи билан узоқ муддатдан буён бирга яшаб келмаётганидан, ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли руҳиятида бўлган ўзгариши туфайли ўзи билан 3 ва 1 ёшли ўғил фарзандларини олиб Шимолий Фарғона каналига ташлаган.
Шу вақтда, мазкур ҳудуддан ўтиб кетаётган фуқаролар томонидан икки нафар вояга етмаган бола қутқариб олинган. Кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Шу куни, Наманган вилоят қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан Шимолий Фарғона каналидан аёл ўлик ҳолда сувдан чиқариб олинган.
@insideruzbek