INSAYDER


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


INSAYDER — сиз билмоқчи бўлган воқеаларни етказиб борувчи глобал канал.
Муҳим воқеалар гувоҳи бўлсангиз бизга юборишингиз мумкин 👉 @inpruz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарғонада портлаган «заправка» бузилаётган экан

@insideruzbek


Чорвоқда бир оиланинг уч аъзоси газдан заҳарланиб вафот этди

​​​​​​​
Ҳодисага қишлоқда табиий газнинг ўчиб, қайта ёқилгани сабаб бўлган бўлиши мумкин.

@insideruzbek


Гулнора Каримова манзил колонияга ўтказилгани айтилмоқда

Манбаларга кўра, у Зангиотадаги аёллар колониясидан шу туманда жойлашган 42-сонли манзил колонияга ўтказилган.

@insideruzbek


1 январдан бошлаб ер ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади

Бундан ташқари:

➖ мобил алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз) бекор қилинади;
➖ шаҳар чегарасидаги қишлоқ ерларига 2 карра ер солиғини ҳисоблаш тўхтатилади;
➖ нашриёт корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йилга озод этилади;
➖ ИТ-парк резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади;
➖ хусусий мактаб ва боғчалар, хорижий ўқитувчи ва мутахассислар учун берилган барча солиқ имтиёзлари 2030 йилгача амал қилади.

@insideruzbek


Ўзбекистонга дунёнинг нуфузли Swissôtel, Sheraton, Ritz-Carlton, Novotel, Pullman, Marriott, ibis, Mercure каби 23 та меҳмонхона брендлари кириб келмоқда — президент.

@insideruzbek


Ҳудудгазтаъминот деган ташкилот учун ўзини оқлаш шунчалик муҳимки, улар ҳаттоки бир оиланинг бир нечта ўлимини ҳам ҳурмат қилиб ўтирмаяпти.

@insideruzbek


🙂😀😁😂☺️🙂

😱 texnomart'da yangi yil aksiyasi davom etmoqda!

Ko'plab texnikalar ZO'R narxda va KAFOLATLANGAN sovg'asi bilan!
_______


😱 В texnomart продолжается новогодняя акция!

Множество техник по СУПЕР цене, да еще и с ГАРАНТИРОВАННЫМИ подарками!

71-209-99-44
Obuna bo'ling👇🏻
@texnomart


Алламжоновга суиқасд қилишда гумон қилинган икки нафар Россия фуқароси Интерпол орқали қидирувга берилди

Чечен миллатига мансуб Россия фуқаролари Бислан Расаев ва Шамил Темирханов Ўзбекистон томонидан Интерпол орқали қидирувга берилган. Улар фақатгина Алламжоновга эмас, Истиқболли лойиҳалар агентлиги директори Дмитрий Лига ҳам суиқасд қилишни режалаштирган бўлиши мумкин.

@insideruzbek


Энди поездда йўловчиларга ичимлик суви, чой бепул берилади

«Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Унда темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати тақдим этилди.

Бунда истеъмолчиларга аравача, она ва бола хонасидан фойдаланиш, кутиш залида Wi-Fi, ногиронлар учун аравачалар, йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади.

@insideruzbek


Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида ўзаро визасиз тартиб ўрнатиш масаласи муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари Хитойнинг Ҳонгконг махсус маъмурий ҳудуди ҳукуматининг Пекиндаги ваколатхонаси вакиллари билан бу борада музокара ўтказган.

@insideruzbek


Россияда мусулмонларга 4 тагача шарий никоҳга фатво берилди

«Агар турмуш ўртоғи соғлиғи туфайли, репродуктив ёшининг тугаши ёки бошқа объектив сабабларга кўра, масалан, жинсий номувофиқлиги сабабли фарзанд кўришга қодир бўлмаса, бунга йўл қўйилади», деди Москва муфтийси Илдар Аляутдинов.

Россия қонунчилигида эса расмий кўпхотинликка рухсат берилмаган.

@insideruzbek


Электромобиллар зарядлаш станциялари тармоқдан узилмоқда

Энергетика вазирлиги электромобилларни тез қувватлаш станциялари тармоқдан узилаётгани ҳақидаги хабарларни инкор қилса ҳам бу иш давом этаётгани маълум бўлди. Кадастр агентлиги станцияларнинг тегишли рухсати йўқлиги баҳонаси билан уларни тармоқдан узиб қўяётган экан. Станция эгалари эса керакли барча зарур ҳужжатлар ва рухсатномалар билан фаолият юритаётганини айтмоқда.

@insideruzbek


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Путин Марказий Осиёдан келаётган мигрантлар учун талабларни кучайтириш кераклигини айтди

@insideruzbek


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тармоқда қизлар ўртасида жанжал видеоси тарқалди

Ҳолат Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида бўлгани айтилмоқда

@insideruzbek


Нима учун Россияда аҳолини кўпайтириш учун кўп хотинликка рухсат берилмайди?

Қачон ёмғир, қор ва шамол учун ҳам пулли йиғимлар жорий қилинади?

Путин билан жонли мулоқотда берилаётган саволлар туркумидан.

@insideruzbek


Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беради

««Da Afghanistan Breshna Sherkat» ва «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» компаниялари 2025 йилда Афғонистонга ўзбек электр энергиясини етказиб бериш бўйича келишув имзолади. Экспорт қилинадиган электр энергия ҳажми ва унинг нархи ҳақида маълумот берилмаган.

@insideruzbek


Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Эргаш Алибекович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

- "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@insideruzbek


Cobalt тугади

UzAM Cobalt GX-STYLE va GX-MIDNIGHT автомобиллари хариди учун онлайн контрактация жараёни якунланганини маълум қилди.

Жами 12 688 та шартнома тузилган бўлиб, шундан 2 751 дона Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва 9 937 дона Cobalt MIDNIGHT AT автомобили реализация қилинган. Мижозлар эса, сайт ҳар доимгидек қотиб қолиб, шартнома олишнинг имкони бўлмагани ҳақида ёзишди.

@insideruzbek


Рамзан Қодировга Wildberries назорати ваъда қилинди

Россия президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга Сурияда «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» билан музокараларда воситачи бўлишни таклиф қилди.

Агар Қодиров исломчиларни Россиянинг Ҳмеймим авиабазаси ва Тартус денгиз порти устидан назоратни сақлашга кўндира олса, унга мамлакатнинг энг йирик онлайн савдо платформаси Wildberries устидан назорат ваъда қилинган.

@insideruzbek


Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

У бунгача «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

@insideruzbek

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.