Amu-Qashqadaryo ITHB


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


©Amu-Qashqadaryo irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasining telegram kanaliga xush kelibsiz !!!
☎️ Bog'lanish uchun:
75-226-14-88, 75-226-23-48,
📩 E-pochta:
aq.havza@minwater.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#йилнома

Қашқадарёда 2024 йил  Каналларни бетонлаш бўйича хақиқий зарбдор йил бўлди. Батафсил 🎥

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#ёшлар_сиёсати

Раҳбар ва ёшлар учрашувидан лавҳа🎥

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Аму-Қашқадарё ИТҲБ бошлиғи Фозилжон Сиддиқов Қарши ирригация ва агротехнологиялар институтининг “Гидромелиорация” факултети 3-4 курс талабалари билан учрашди.

Учрашувда Қарши магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармаси бўлим бошлиқлари ҳамда мутахассислари ҳам иштирок этди.

Талабаларга сув хўжалиги тизимида олиб борилаётган янгилик ва ислоҳотлар, ёш мутахассисларга қаратилаётган эътибор хусусида маълумотлар берилди.

Шунингдек, Сув хўжалиги вазири стипендияси ҳамда сув хўжалиги соҳасида таълим олаётган кадрларни стажировкасини ташкил этиш ва кейинчалик захирага киритиш мақсадида танлов эълон қилинганлиги тўғрисида тушунчалар берилди.

Аҳамиятлиси Ф.Сиддиқов “Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи стипендияси" жорий этилишини эълон қилди. Бунда ушбу институтнинг 2 нафар талабаларига 2025 йил бошидан стипендия ажратилади.

Битирувчи курс талабаларини вилоятдаги сув хўжалиги ташкилотларига ишга олиш бўйича таклифлар берилди.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi dan repost
ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан сув хўжалиги соҳасига кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг битирувчи курсларида таълим олаётган иқтидорли ёшларни саралаб олиш, уларнинг стажировкасини ташкил этиш ва кейинчалик захирага киритиш мақсадида танлов эълон қилинади.
Талабгорлар томонидан қуйидагилар ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилади:
1. Сув хўжалиги вазири (тегишли тизим ташкилоти раҳбари) номига ариза;
2. Паспорт нусхаси;
3. Таълим муассасасида ўқиётганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
4. Таълим муассасасининг тавсия хати;
5. Рейтинг дафтарчаси нусхаси;
6. Маълумотнома (объективка)си.
Танловда иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар иловада келтирилган ҳужжатларни 2024 йилнинг 25 декабрь кунига қадар телеграм ижтимоий тармоғи орқали Вазирликнинг Ёш мутахассисларни танлаш гуруҳи (https://t.me/+Z5mDxyowCQ9jMmRi)га электрон шаклда юборишлари лозим.

Батафсил


#жараён

Қарши магистраль канали ирригация тизими бошқармасига қарашли  "Р-14" каналининг бош иншоотида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


СОҲАДАГИ ВАЗИФАЛАР ТАНҚИДИЙ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

Вилоят ҳокими ўринбосари У.Узоқов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда Қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбар, ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармонларида берилган топшириқларни ўз вақтида бажариш, ижро интизомига риоя қилиш масалалари танқидий муҳокама қилинди.

Хусусан, "Фермер хўжаликларининг насос агрегатлари ва суғориш қудуқлари истеъмол қиладиган электр энергияси қийматини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 320-сонли қарор ижроси юзасидан бажарилиши лозим бўлган ишлар талаб даражасида эмаслиги, ходимлар вазифасига лоқайдлик билан ёндашганлиги танқидий муҳокама этилди.

Йиғилиш сўнгида таклифлар тингланди, зарурий кўрсатмалар берилиб, чора-тадбирлар  белгилаб олинди.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi dan repost
СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ СТИПЕНДИЯСИ ТАЪСИС ЭТИЛДИ

Сув хўжалиги йўналишида таълим олаётган иқтидорли талабаларни моддий рағбатлантириш, уларни фаол яратувчилик фаолиятига кенг жалб этиш учун яна бир янгилик жорий қилинди.

Улар Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси ва бошқа номдор стипендиялар билан бир қаторда Сув хўжалиги вазири стипендиясини олиш имконига эга бўладилар.

Стипендия ирригация ва мелиорация таълим йўналишларида таҳсил олаётган 3-4 босқич бакалавриат талабаларидан 8 нафарига бир йил давомида берилади.

Стипендиянинг бир ойлик миқдори Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан иборат.


Батафсил


Қашқадарё вилояти

КОСОНДА ИЧКИ СУҒОРИШ ТАРМОҚЛАРИ БЕТОНЛАШТИРИЛМОҚДА

Косон туманида 158.85 км хўжаликлараро каналлар ҳамда 3334 км ички суғориш тармоқлари мавжуд бўлиб 2024-2025  йилларда фермер ва кластер хўжаликлари ҳисобидаги 150 км ички ариқларни бетонлаштириш режалаштирилган.

Бугунги кунда ички суғориш тармоқлари  ҳамда кластер ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги ички ариқларда бетонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда! Ушбу бетонлаштириш тадбирларида Косон тумани “Сув етказиб бериш хизмати " ДМ ходимлари ҳам амалий ёрдам бериб келмоқда.

Хусусан, Косон ҳудудида жойлашган “Мўмин Раҳмон  ҳамда “Ҳамдам Ҳожиʼʼ фермер хўжаликлари ҳисобидаги  жами 1.4 км га яқин ички ариқлар бетонлаштирилди.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB


Қашқадарё вилояти

МАГИСТРАЛ ВА ХЎЖАЛИКЛАРАРО КАНАЛЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА


“Қарши магистрал канали” ирригация тизими бошқармаси томонидан 2024-2025 кузги-қишки мавсумида жами 26.2 км магистрал ва  хўжаликлараро каналларни, механизм ёрдамида тозалаш , 173 дона гидротехник иншоотларни, 107 та гидропостларни таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, айни пайтда бу ишларга бошқарманинг 64 нафар ишчилари жалб этилган.

Айни дамда ИТБ ҳисобидаги барча бўлимларда ишлар қизғин бошлаб юборилган.

Хусусан, «Оби-ҳаёт» каналини сув тўсувчи иншоотларида ҳамда "Миришкор" каналидан сув олувчи УР-10 каналининг гидротехник иншоотларида бўёқлаш ишлари олиб борилмоқда.

https://t.me/AmuQashqadaryoITHB

9 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.