Бизнес-Daily Медиа


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский


ООО Издательский дом "Бизнес-Daily Медиа"
Контакты:
Адрес: 100066, г. Ташкент, ул. Амира Темура, дом 6.
Тел.: (90) 960-69-45,
(0-371) 259-21-45.
Факс: (0-371) 259-22-06.
E-mail: info@biznes-daily.uz
Реклама: (90) 999-82-65.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Статистика
Фильтр публикаций


27-июнь - матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

Ассалому алайкум ҳурматли ҳамкасблар, Устозлар, шогирдлар, азиз журналистика соҳасининг жонкуярлари! Сизларни бугунги касб байрамингиз билан чин юракдан самимий муборакбод этамиз! Сизга мустаҳкам соғлик, тинчлик, фаровонлик, келгусидаги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз! Жамиятдаги муаммоларни кўтариб чиқишдан, ҳамюртларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан чарчаманг. Ҳар доим сўзингиз жарангдор, қаламингиз ўткир бўлсин!


Қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби такомиллаштирилади
Коррупциянинг олдини олишда қонун ҳужжатларидаги коррупцияга шароит яратадиган нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш ўта муҳим ҳисобланади.
Коррупция иллат сифатида ривожланиб, янги усуллар ва йўналишларни ўзи учун кашф этиб бормоқда. Табиийки, бу қонун ҳужжатлари
ва лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ҳам такомиллаштиришни кун тартибига қўяди.
Шу боис Адлия вазирлиги томониданЕвропа экспертлари тавсиялари ҳамда Корея, Россия, Литва, Черногория, Украина, Қозоғистон каби хорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда қонун ҳужжатлари
ва лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиштартиби янги таҳрирда ишлаб чиқилди.
Хусусан, вазирлик томонидан ишлаб чиқилган лойиҳада қуйидаги бир қанча янгилик ва ўзгаришларни жорий этиш назарда тутилмоқда:
биринчидан,давлат органлари ва ташкилотлари томонидан чек лист тўлдириш орқали коррупциявий омилларни аниқлашни назарда тутувчи мутлақо янги тартиб жорий этилмоқда;
иккинчидан, ҳуқуқни қўлловчилар вафуқароларга коррупциявий омилларнинг маъноси аниқ, лўнда ва батафсил мисоллар билан ёритилган методика асосида тушунтирибберилади;
учинчидан, қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишга жамоатчилик кенг жалб қилиниши белгиланмоқда.
Эндиликда жамоатчилик ҳам regulation.gov.uz порталида чек лист тўлдириш орқали қонун ҳужжатлари лойиҳалари бўйича ўз фикр
ва мулоҳазаларини билдириши мумкин бўлади;
тўртинчидан, амалдаги қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизаси ҳозирги кунда самарали йўлга қўйилган ҳуқуқий мониторинг тизими доирасида ўтказилиши ва бошқа бир қанча янгиликлар жорий этилиши таклиф этилмоқда.




Новый выпуск газеты Биржа
№12 (2790) 2021-02-11
http://biznes-daily.uz
https://www.facebook.com/biznesdailymedia


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
2021 йилги Давлат дастури ижросини ташкил этиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Дастурда ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлаш, иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга катта эътибор қаратилган. 226 та йирик саноат ва инфратузилма объектларини ишга тушириш, минглаб уйлар, йўл, сув ва электр тармоқлари қуриш режалаштирилган.
Йиғилишда ушбу вазифалар муҳокама қилиниб, мутасаддиларга қўшимча кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам организации исполнения Государственной программы на 2021 год.
В программе большое внимание уделено обеспечению занятости молодежи и женщин, развитию экономики и социальной сферы. Запланировано введение в строй 226 крупных промышленных и инфраструктурных объектов, строительство жилья, дорог, сетей водо- и электроснабжения.
На совещании состоялось обсуждение этих задач, ответственным лицам даны дополнительные указания.

#Mirziyoyev #videoselektor #davlatdasturi2021

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter


​​“Савдогарбанк" АЖ акциялари биржа савдоларига чиқарилмоқда


Қуйидаги ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади:
➖ кўчмас мулк объекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки объектда ўзгаришлар (реконструкция, қўшимча ва алохида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;
➖ кўчмас мулк объектининг бир қисми бегоналаштирилганда объектнинг қолган қисмига ёки реконструкциясиз тоифаси ўзгарганда;
➖ кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда).


58 ёшга тўлган ва иш стажи камида 25 йил бўлган эркаклар ҳамда 53 ёшга тўлган ва иш стажи камида 20 йил бўлган аёллар меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилганда ёшга доир пенсияни муддатидан олдин олиш ҳуқуқига эга бўладилар.








Новый выпуск газеты Биржа
№11 (2789) 2021-02-09
http://biznes-daily.uz
https://www.facebook.com/biznesdailymedia


Ушбу Қонун сайлов жараёнига нисбатан ягона шаффоф ва самарали ёндашувларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилган бўлиб, у билан бир қатор ўзгартишлар киритиляпти.
Жумладан, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг тавсиялари асосида бир қатор ўзгартишлар киритилмоқда. Яъни:
сайлов комиссияларининг номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга оид вазифаси чиқариб ташланмоқда;
сайловолди ташвиқоти даврида давлат ресурсларидан фойдаланиш тақиқланмоқда;
сайлов натижаларини эълон қилиш муддатларининг асоссиз чўзилишининг олдини олиш мақсадида сайлов комиссиялари қарорлари устидан шикоят муддати 10 кундан 5 кунга қадар қисқартирилмоқда;
сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти учун ажратилган маблағлардан фойдаланишнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида улар томонидан сайловдан олдин оралиқ ва сайловдан сўнг якуний молиявий ҳисоботларни, шунингдек Ҳисоб палатасининг партиялар фаолиятини текшириш натижаларини эълон қилиш тартиби жорий этилмоқда.
Киритилаётган ўзгартишлар билан сайловларни октябрь ойида ўтказиш таклиф қилинди.


Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида Боёвут, Бўстон, Олот, Тўрақўрғон, Қарши туманларини ва Каттақўрғон шаҳрини 2020–2022 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари дастурларининг 2020 йилдаги ижросини ўрганиш натижалари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Дастурлар ижроси юзасидан мазкур ҳудудларда муайян ишлар амалга оширилган. Хусусан, саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш йўналишида қарийб 737,3 млрд. сўмлик 248 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилиб, 2 700 дан зиёд янги иш ўринлари яратилган.
Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича белгиланган тадбирлар доирасида 6 та мактабгача таълим ташкилоти, 7 та умумтаълим мактаби ва 3 та соғлиқни сақлаш муассасаси бинолари реконструкция қилинган ва мукаммал таъмирдан чиқарилган.
Шу билан бирга, дастурларда белгиланган маблағлар ўз вақтида ажратилмаганлиги сабабли бир қатор тадбирларнинг бажарилиши таъминланмаган.
Хусусан, 2020 йилда амалга оширилиши белгиланган 120 ўринли 1 та умумтаълим мактаби, жами 320 ўринли 2 та мактабгача таълим муассасаси, 4 та соғлиқни муассасаси, 1 та спорт комплекси, 2 та сув иншооти, 1 та ирригация ва 2 та бошқа турдаги объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари республика бюджетидан маблағ ажратилмаганлиги сабабли бошланмаган.
Йўл инфратузилмасини яхшилаш орқали жамоат транспорти ҳаракати ва аҳоли учун қулайлигини таъминлаш юзасидан Боёвут тумани ҳудудидан ўтувчи 9 км маҳаллий аҳамиятга эга автомобиль йўллари, Каттақўрғон шаҳридаги 69,6 км ва Тўрақўрғон туманидаги 70 км ички йўллар жорий таъмирдан чиқарилмаган.
Қарши туманида 9 та трансформатор ўрнатиш ва 27,5 км электр узатиш тармоқларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмаган, энергетика соҳаси бўйича белгиланган 40 та топшириқдан
33 тасининг ижроси таъминланмаган.
Каттақўрғон шаҳридаги 37 та кўп квартирали уй-жойларни таъмирлаш ишлари учун дастурда белгиланган манбалардан маблағлар йўналтирилмаганлиги натижасида амалий ишлар бошланмаган.
Қарши туманида кўп квартирали 50 дан ортиқ уй-жойларнинг том, фасад ва кириш йўлакларини таъмирлаш бўйича аҳоли маблағлари ва тижорат банкларининг кредит маблағларини жалб этиш юзасидан маҳаллий ҳокимлик томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилмаган.
Сенат аъзолари аниқланган бу каби камчиликларни бартараф этиш борасида ўз таклиф ва тавсияларини билдиришди.


Азиз Абдуҳакимов: “2020 йилда Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идорларга Сенат томонидан киритилган 13 та Парламент сўровининг 12 тасига, 637 та мурожаат ҳамда 62 та Сенатор сўровига жавоб берилди”


Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлиси кун тартибидаги навбатдаги масала – 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди. Давлат дастури доирасида жами 170 та, шундан давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича - 20 та, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишида - 13 та, иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишида - 63 та, ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишида - 53 та, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишида 21 та ҳужжат қабул қилинган.
Давлат дастурининг 58 та банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари масъул идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда, 20 та банд ижро муддати узайтирилган.
Мажлисда сенаторлар томонидан Дастурда белгиланган вазифаларнинг ҳудудлар кесимида ўз вақтида ва сифатли бажарилганлиги бўйича ўрганишлар ўтказиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш лозимлиги таъкидланди.


Ҳукуматга 3 мингдан ортиқ масалани ҳал этиш учун қарийб 28 трлн. сўм маблағ ажратишга доир таклифлар киритилди
Олий Мажлис Сенатининг айни пайтда давом этаётган ўн иккинчи ялпи мажлисида юқори палатанинг 2020 йилдаги фаолияти ва жорий йилга мўлжалланган устувор вазифаларига тўхталиб ўтилди.
– Ўтган йил парламент, жумладан, Сенат учун ҳам муҳим йил бўлди, – деди Сенат Раиси Т.Нарбаева. – Янги сайланган таркиб сифатида фаолиятимизнинг илк йили мураккаб ва синовли даврга тўғри келди. Асосий эътибор Конституция ва қонунларда белгиланган ваколатлар, давлатимиз раҳбарининг ўтган йилнинг январь ойида янги сайланган парламент аъзолари билан бўлган учрашувларда ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган, қолаверса, пандемия шароитида вужудга келган долзарб вазифаларни тўла-тўкис амалга оширишга қаратилди. Сенат фаолияти бир кунга бўлса-да, тўхтаб қолгани йўқ. Қайси қонун ёки Давлат дастури ижроси ўрганилмасин, қайси ҳудудга чиқилмасин, қайси вазир ёки ҳокимнинг ҳисоботи эшитилмасин, аввало, бу одамлар учун қандай наф келтиради, аҳолини бугун нима кўпроқ ташвишга соляпти, уни ҳал қилиш учун нима қилиш керак, деган содда ва аниқ ёндашувга таянилди. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид муаммоларни ўрганиш якунлари бўйича Ҳукуматга 3 мингдан ортиқ масалани ҳал этиш учун қарийб 28 трлн. сўм маблағ ажратишга доир таклифлар киритилди. Мазкур таклифлар асосида биргина жорий йилнинг ўзида Давлат бюджети параметрлари ва инвестиция дастурлари доирасида 8 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилишига эришилди




Новый выпуск газеты Биржа
№10 (2788) 2021-02-04
http://biznes-daily.uz
https://www.facebook.com/biznesdailymedia



Показано 20 последних публикаций.

77

подписчиков
Статистика канала