Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлиси кун тартибидаги навбатдаги масала – 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2020 йилдаги ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи эшитилди. Давлат дастури доирасида жами 170 та, шундан давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича - 20 та, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишида - 13 та, иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишида - 63 та, ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишида - 53 та, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишида 21 та ҳужжат қабул қилинган.
Давлат дастурининг 58 та банди ижроси юзасидан ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари масъул идоралар томонидан кўриб чиқилмоқда, 20 та банд ижро муддати узайтирилган.
Мажлисда сенаторлар томонидан Дастурда белгиланган вазифаларнинг ҳудудлар кесимида ўз вақтида ва сифатли бажарилганлиги бўйича ўрганишлар ўтказиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш лозимлиги таъкидланди.