Қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби такомиллаштирилади
Коррупциянинг олдини олишда қонун ҳужжатларидаги коррупцияга шароит яратадиган нормаларни аниқлаш ва бартараф этиш ўта муҳим ҳисобланади.
Коррупция иллат сифатида ривожланиб, янги усуллар ва йўналишларни ўзи учун кашф этиб бормоқда. Табиийки, бу қонун ҳужжатлари
ва лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ҳам такомиллаштиришни кун тартибига қўяди.
Шу боис Адлия вазирлиги томониданЕвропа экспертлари тавсиялари ҳамда Корея, Россия, Литва, Черногория, Украина, Қозоғистон каби хорижий давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда қонун ҳужжатлари
ва лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиштартиби янги таҳрирда ишлаб чиқилди.
Хусусан, вазирлик томонидан ишлаб чиқилган лойиҳада қуйидаги бир қанча янгилик ва ўзгаришларни жорий этиш назарда тутилмоқда:
биринчидан,давлат органлари ва ташкилотлари томонидан чек лист тўлдириш орқали коррупциявий омилларни аниқлашни назарда тутувчи мутлақо янги тартиб жорий этилмоқда;
иккинчидан, ҳуқуқни қўлловчилар вафуқароларга коррупциявий омилларнинг маъноси аниқ, лўнда ва батафсил мисоллар билан ёритилган методика асосида тушунтирибберилади;
учинчидан, қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишга жамоатчилик кенг жалб қилиниши белгиланмоқда.
Эндиликда жамоатчилик ҳам regulation.gov.uz порталида чек лист тўлдириш орқали қонун ҳужжатлари лойиҳалари бўйича ўз фикр
ва мулоҳазаларини билдириши мумкин бўлади;
тўртинчидан, амалдаги қонун ҳужжатларининг коррупцияга қарши экспертизаси ҳозирги кунда самарали йўлга қўйилган ҳуқуқий мониторинг тизими доирасида ўтказилиши ва бошқа бир қанча янгиликлар жорий этилиши таклиф этилмоқда.