Тафаккур вақти:Бир подшоҳ камбағал бир одамни қаматиб қўйибди.
Қамалган кишининг қабила бошлиғи бутун қабиласини бошлаб келиб, подшоҳдан у одамни озод қилишни талаб қилибди.
Подшоҳ:
– Бу одам ким бўлади ўзи сизларга, ҳаммангиз уни қутқаришга келиб олибсизлар..?
Улар ҳаммалари бир овоздан:
– Эй подшоҳ, у амиримиз бўлади, дейишибди.
Подшоҳ:
– Нима учун менга ўзини таништирмади? дебди.
– Ўзини хорлагиси келмаган. Бизнинг келишимизни билиб, қабиласи билан ўзининг азизлигини сизга кўрсатиб қўймоқчи бўлган, дейишган экан, подшоҳ уни озод қилибди.
У одам аслида у қабиланинг чўпони бўлган экан.
Сўнг келганлар айтишибди:
“Бизнинг биргина чўпонимиз хор-зор экан, демак амирсиз ҳам қолибмиз!”
✅ Телеграм каналимизга аъзо бўлинг ва дўстларга улашинг:
https://t.me/ogohuzofficial