Ogoh.uz | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ogoh.uz – ахборот-таҳлилий порталининг расмий канали!
✔️ Энг янги хабарлар ва ахборотлар;
✔️ Қизиқарли видеоматериаллар;
✔️ Долзарб мавзулар таҳлили.
⚡️Янгиликларнинг live тасмаси – @ogohlive
📬 Мурожаат қилинг: @Ogohga_yoz_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Пенсия тизимига ўзгартиришлар киритилди

(Иш стажи бўлмаган фуқароларга пенсия тайинлаш муддати ўзгарди)
 
Янги тартибга кўра, эркаклар 65 ёшдан, аёллар эса 60 ёшдан бошлаб пенсия олиши мумкин.
 
Ҳозирги кунда иш стажисиз фуқароларга тўланадиган пенсия миқдори 745 000 сўм этиб белгиланган.
 
Бундан ташқари, эркакларнинг 60 ёшда, аёлларнинг эса 55 ёшда пенсияга чиқиши учун камида 7 йил иш стажига эга бўлиши шарт. Бу талаб бажарилмаган тақдирда, улар фақат белгиланган ёшга етгандан кейин пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

https://t.me/ogohuzofficial


Фарғона аэропортида Россия самолётининг ғилдираги чиқиб кетди

Аэропорт бир неча соатга ёпилди, Boeing 737 самолёти парвоздан четлатилди.

Батафсил: https://ogoh.uz/79496/

https://t.me/ogohuzofficial


Президент Шавкат Мирзиёев Франциянинг олий мукофоти - Фахрий легион ордени билан тақдирланди.

Фахрий легион ордени 1802 йилда таъсис этилган. Францияда ушбу орден алоҳида хизматларнинг давлат даражасида эътироф этилиши ва шон-шарафнинг энг юқори белгиси ҳисобланади.

https://t.me/ogohuzofficial


Франция президенти Эммануэль Макрон Шавкат Мирзиёевга Франциянинг энг юксак давлат мукофоти — Фахрий легион орденини топшириши кутилмоқда.

https://t.me/ogohuzofficial


​​Тафаккур вақти:

«Акула боласини аквариумда боқсангиз, у бор-йўғи 20 см гача ўса олади, лекин агар у океанда бўлса-чи, узунлиги 2,5 метр ва ундан кўпроққа етади»,
- дейишмоқда олимлар.

Акулалар бу жиҳатлари билан одамларга ўхшашар экан: одам боласининг атрофида нуқул майдагап, калта ўй, савияси паст одамлар бўлса, муҳит ҳам шунга яраша бўлади ва у ҳам ўсмайди, майдалашиб бораверади.

Демак, савиясизлашиб, майдалашиб кетишни истамайдиганлар, ўз «океан»ларини топишлари лозим...

https://t.me/ogohuzofficial


Вашингтонда «Озодлик Радиоси»га қарши норозилик намойишлари авж олмоқда!

Ушбу норозилик намойишлари кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

Батафсил: https://ogoh.uz/79489/

https://t.me/ogohuzofficial


Бегона юкни ҳеч қандай ҳолатда қабул қилманг! — Бош консулхона

Истанбул аэропортида 27 ёшли Ўзбекистон фуқароси номаълум шахс илтимосига биноан юк олиб ўтиши оқибатида 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Чегарада текширув вақтида юк ичидан катта миқдорда наркотик моддалар топилди.

Батафсил: https://ogoh.uz/79484/

https://t.me/ogohuzofficial


Фарғона вилояти ҳокими Одинахон Ҳамдамовага уй совға қилди

Пара велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Таиландда ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоа аъзоси фарғоналик Одинахон Ҳамдамова 2 та олтин медални қўлга киритган Одинахон Ҳамдамовага уй совға қилинди.

Батафсил: https://ogoh.uz/79480/

https://t.me/ogohuzofficial


Озода Нурсаидова актрисани автомобиль босиб кетиши воқеасига муносабат билдирди

Хонанда актриса Сабрина Жабборованинг операцияси нотоғри қилингани ва бунинг оқибатида унинг бир оёғи калта бўлиб қолгани ҳақидаги гапни ҳам биринчи марта эшитаётганини таъкилдаган.

Батафсил: https://ogoh.uz/79475/

https://t.me/ogohuzofficial


Қашқадарёда 103 туп кўктол дарахти кесиб ташланди

Ҳолат бўйича, вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида текширув ўтказилди.

Батафсил: https://ogoh.uz/79471/

https://t.me/ogohuzofficial


Психофаол дориларини яшириб тарқатаётган “закладчик“лар ППХ ходимлари томонидан ушланди

Хавфсиз ҳудуд“ тезкор профилактик тадбири доирасида Қибрай тумани “Аҳиллик“ маҳалласи ҳудудида, Тошкент вилояти ИИББ 1-минтақавий ҳудуд, патруль-пост хизмати ходимлари томонидан “закладчик“лар билан боғлиқ ҳолат фош этилди.

Батафсил: https://ogoh.uz/79466/

https://t.me/ogohuzofficial


Ўзбекистон аҳолиси 1920 йилдаги 4,4 миллион кишидан 2025 йил 37,5 млн кишигача кўпайди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 37,5 млн кишини ташкил этди.

Батафсил: https://ogoh.uz/79461/

https://t.me/ogohuzofficial


Одилжон Абдуқаҳҳоров «Ўзбекконцерт»га қайтди

Бунгача эса муассасага 2023 йилнинг октябридан буён Санжар Эрданов раҳбарлик қилиб келаётган эди.

Батафсил: https://ogoh.uz/79454/

https://t.me/ogohuzofficial


АҚШ мигрантлар учун ўз-ўзини депортация қилишга мўлжалланган иловани ишга туширди

Бу хорижликларга келажакда қонуний равишда мамлакатга қайтиш имкониятини беради. Акс ҳолда, улар қайта кириш ҳуқуқисиз депортация қилинади.

Батафсил: https://ogoh.uz/79450/

https://t.me/ogohuzofficial


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғона туманида нарколаборатория фош этилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманидаги “Миндонобод” МФЙдаги уйлардан бирида синтетик гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш мақсадида ташкил этилган нарколаборатория фош этилди.

Аниқланишича, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1990 ва 2001 йилларда туғилган 3 нафар шахс мазкур хонадонни ҳар ойига 250 АҚШ долларидан ижарага олиб, у ерда гиёҳвандлик воситалари тайёрлаш билан шуғулланишган. Кўздан кечириш давомида, ушбу манзилдан 8 кг. 185 гр. Альфа-ПВП, 4 кг. 209 гр. “Спайс”, 427 гр. “Мефедрон” синтетик наркотик моддалар ҳамда уларни тайёрлашда керак бўладиган 12 кг. 326 гр. махсус суюқлик ва 13 кг. 925 гр. тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди. Экспертиза хулосасига кўра, тезкор тадбир давомида олинган жами 12 кг. 821 гр. синтетик наркотик моддаларнинг қора бозордаги баҳоси 9 млрд. 185 млн. сўмни ташкил этади.

Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, қонунбузарлар интернет тармоғи орқали гиёҳвандлик воситалари сотиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзолари томонидан “закладка” усулида етказиб берилган хом-ашё маҳсулотлари асосида наркотик моддалар тайёрлаб, вилоят бўйича белгиланган хуфия жойларга қолдириб, уларнинг геолокациясини жиноий гуруҳ аъзоларига юбориб туришган. Бунинг эвазига учала шахснинг ҳар бири ҳафтасига криптовалюта кўринишида 500 АҚШ долларидан маош олган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

https://t.me/ogohuzofficial


Польшада инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган украиналик аёл ҳибсга олинди

Иш материалларига кўра, Ксения П. 2017-2019 йилларда жиноий гуруҳ таркибида Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Таиландда 56 та буйракни ноқонуний олиб сотган, деб ёзади нашр.

Батафсил: https://ogoh.uz/79446/

https://t.me/ogohuzofficial


Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўқитувчиларга мурожаат билан чиқди

«Ҳурматли педагоглар агар сиз шу каби ҳолатларга дуч келсангиз вазирликка мурожаат қилинг, биз ҳар бир ҳолатни ўрганамиз, ўқитувчи ва МТТ ходимлари манфаатини ҳимоя қиламиз!”.

Батафсил: https://ogoh.uz/79442/

https://t.me/ogohuzofficial


Тошкент шаҳрида ер қимирлади

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт 06:16 да зилзила содир бўлди.

Эпицентр: Тошкент вилояти, Тошкент тумани. Магнитуда М=3,6. Зилзила эпицентри Тошкентдан 19 км шимолий-ғарбда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Тошкент туманида 3 балл, 6 км.
Олмазор туманида 3 балл, 10 км.
Шайхонтохур туманида 2-3 балл, 15 км.
Учтепа туманида 2-3 балл, 16 км.
Чилонзор туманида 2-3 балл, 17 км.
Мирзо Улуғбек туманида 2-3 балл, 18 км.
Яккасарой туманида 2-3 балл, 18 км.
Миробод туманида 2 балл, 19 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 19 км.
Зангиота туманида 2 балл, 20 км.
Яшнабод туманида 2 балл, 22 км.
Сергели туманида 2 балл, 23 км.
Бектемир туманида 2 балл, 26 км.
Янги Ҳаёт туманида 2 балл, 27 км.
Қибрай туманида 2 балл, 27 км.

https://t.me/ogohuzofficial


​​Тафаккур вақти:

Китоб – энг вафодор ҳамроҳ.

У сизни ҳеч қачон ташлаб кетмайди, ҳар қандай муаммоларингизга йўл кўрсатади.

Уни қанчалик кўп ўқисангиз, шунчалик кўп сирларини очади, билимлари ва ҳикматини сиз билан бўлишади.

Агар бироз узоқлашсангиз ҳам, хафа бўлмайди – қайта ўқишингизни интизорлик билан кутади.

Китоб билан дўстлашган қалб ҳеч қачон маҳзун бўлмайди…

https://t.me/ogohuzofficial


Хўжаободда аёл ҳокимият биноси томига чиққан ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди

10 март куни соат 11:20 ларда ижтимоий тармоқларда Хўжаобод туманида бир аёл ҳокимият биноси томига чиққани ҳақида видео тарқалди.

Расмий маълумотларга кўра, у туман ҳокими билан шахсан учрашиш ниятида бўлган. Ҳоким ўринбосарлари уни қабул қилиш тартиби ҳақида тушунтирганидан сўнг, масъуллар уни алдаётгани ҳақида ўйлаб, асабийлашиб, одамларни қўрқитиш мақсадида бино томига чиққан. Аёлнинг айтишича, у ўз жонига қасд қилиш ниятида бўлмаган.

https://t.me/ogohuzofficial

Показано 20 последних публикаций.