Gorizont


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Дунёни биз билан кузатинг!
Админ: @bavariyFC

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


🇺🇿 Президент парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди

Бунинг учун парламентдаги мухолифатга кафолатланган ҳуқуқлари сонини 3 тадан 6 тага ошириш, 1 нафар қўмита раиси ва 2 нафар қўмита раиси ўринбосари лавозимларини кафолатли эгаллаш, ҳар чоракда “Ҳукумат соати” ва парламент сўрови доирасида камида биттадан масала киритиш каби қўшимча ҳуқуқлар беришни таклиф қилди.

Сайловлардаги соғлом рақобат, мухолиф фикрлар кураши парламентга кўчиб ўтса, бу албатта халқ манфаатларига мос қонунлар ишлаб чиқилишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Батафсил Gorizontда...


🇺🇿 Ўзбекистонда аҳоли сони йилига қарийб 1 миллионга ошмоқда

Бу – янги уй-жойларни кўпайтиришни тақозо этмоқда. Лекин деҳқончилик учун зарур ерлар уй-жой қуришга бериб юбораверилса, эртага қаерга экин экамиз, озиқ-овқат хавфсизлиги нима бўлади, деган саволлар долзарб бўлиб бормоқда.

Шу боис, аҳоли ва кенг жамоатчиликнинг фикрини ўрганиб, эскирган уйлар ўрнида замонавий кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун “Реновация тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш кераклиги таъкидланди.

Батафсил Gorizontда...


🇺🇿 Президент мажбурий тиббий суғурта тизимини албатта қонун билан мустаҳкамлаб қўйиш вақти келганини таъкидлади

Франчайзинг, капитал бозори, “стартап”лар соҳасидаги муносабатларнинг қонуний асосларини яратиш зарурлиги таъкидланди.

Батафсил Gorizontда...


🇺🇿 Президент парламент қўмиталари вазирликлар билан ишлашда улар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга аҳамият берса, айни муддао бўлишини таъкидлади

Энг катта камчилик – вазирликлар қуйи бўғинда, айниқса, туман ва шаҳар даражасида самарали иш ташкил эта олмаяпти.

Батафсил Gorizontда...


🇨🇳🏳️ Хитойлик тадбиркор Афғонистонда Исломни қабул қилди.

Афғонистон Ислом Амирлигининг (ИEА) Балх вилояти маъмурияти хитойлик тадбиркор Ван Фейке расман ислом динини қабул қилгани ва янги исм – Абдулла Муҳаммад исмини олганини маълум қилди.

Абдулла Муҳаммад Афғонистон ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилишга ва саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришга, жумладан, Балх вилоятида янги заводлар қуришга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Вилоят ҳокимияти Абдулла Муҳаммаднинг ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ва унинг саноат лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш учун зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини тасдиқлади.

Батафсил Gorizontда...


🇺🇿 Айни пайтда Президент Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлисида нутқ сўзламоқда

Давлат раҳбари сўзининг аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайловда депутат деган шарафли номга сазовор бўлганларни табриклади.

Батафсил Gorizontда...


🇰🇵 КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШ, Жанубий Корея ва Япония ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликка қарши туриш учун мамлакат ядровий энергетикасини мустаҳкамлашга ваъда берди, деб хабар бермоқда Жанубий Корея ОАВлари.

«Биз ядро қуролига асосланган ўзини-ўзи мудофаа кучларимизни чекловларсиз кучайтирамиз», деди у Корея Халқ армияси (КПА) батальонлари қўмондонлари ва сиёсий комиссарларининг тўртинчи йиғилишида.

Учрашув 10 йил ичида биринчи марта шундай форматда ўтказилди.
Ким Чен Инга кўра, ҳарбий ҳаракатларни олдини олиш ва керак бўлса, душманларга қарши олдиндан зарба бериш учун ҳарбий тайёргарликни якунлаш ва ядровий қувватни мустаҳкамлаш зарур.

Батафсил Gorizontда...


🇺🇸🇺🇦🇷🇺🇰🇵 Байден узоқ масофали Америка ракеталарини фақат Курск вилоятида ва биринчи навбатда Шимолий Кореяликларга қарши отишга рухсат берди- Axios

Вашингтоннинг қарори Россиянинг қарши ҳужумига барҳам беришга ва Шимолий Кореяга уларнинг аралашуви жавобсиз қолмаслигини кўрсатишга уринишдир. Бу ҳақда Украина уч кун олдин маълум қилинган.

Батафсил Gorizontда...


🇷🇺🇺🇦🇺🇸 Украина Американинг узоқ масофали қуроллари билан Россия Федерациясига чуқур зарба беришда ўзини Курск вилояти билан чеклаб қўймаслиги мумкин, деб ёзади Washington Post америкалик амалдорга таяниб.

Нашрнинг номи ошкор этилмаган расмийга таяниб қайд этишича, Киев биринчи навбатда Курск вилояти ва унинг атрофидаги ҳудудларга зарба беришга эътибор қаратиши кутилмоқда. «Бироқ, у (Украина Қуролли кучларининг узоқ масофали ракеталардан фойдаланиши) (Россиянинг бошқа ҳудудларига) тарқалиши мумкин», деб ёзади газета.

Батафсил Gorizontда...


Репост из: 360 даража
🧠 Олимларнинг таъкидлашича, инсон мияси 40 ёшда ўзининг энг юқори фаоллигига эришади.

Айнан шу даврда ақлий фаолият энг юқори чўққига чиқади ва сиз максимал фойда оласиз. Бу давр 60 ёшгача давом этади, кейин эса бош фаоллиги сустлашиб боради.

Каналимизга аьзо бўлинг: 👉 360 даража


🇹🇷🇷🇺🇺🇦 Эрдўғон G20 саммитида Украинадаги можарони музлатиш бўйича ўз режасини тақдим қилмоқчи, деб ёзади Bloomberg.

Туркия президенти Зеленскийни НАТОга қўшилиш масаласини муҳокама қилишни камида ўн йилга кечиктиришни таклиф қилади, дея хабар бермоқда агентлик манбаларга таяниб.

Шунингдек, Донбасс шарқида қуролсизлантирилган ҳудуд яратиш, у ерга халқаро қўшинларни жойлаштириш ва Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган.

Батафсил Gorizontда...


🇰🇵 Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳарбийларга «ҳақиқий урушга тайёргарлик кўришда ўз имкониятларини яхшилаш»ни буюрди.

Батафсил Gorizontда...


🇧🇷 Бугун G20 етакчилари Бразилияда йиғилади

Батафсил Gorizontда...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇮🇷 Бир неча кун олдин хориж тармоқларида Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаийнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эрон расмийлари бу хабарлар миш-мишлар эканлиги ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини намойиш қилувчи видеони намойиш қилди. Унда Хоманаий Исроилнинг пейжер ҳужумида яраланган Эроннинг Ливандаги элчиси билан учрашуви акс этган.

Батафсил Gorizontда...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Dr. Bakers

Любите выпечку, но хотите еще больше идей и вдохновения?
Подпишитесь - с нами вы будете готовить красиво, очень вкусно и быстро!

Dr. Bakers - Академия выпечки

Узнать больше

#reklama


🇫🇷🇷🇺🇺🇦 Макрон Путин Украинада тинчлик ўрнатилишини истамаслигини айтди - AFP.

Батафсил Gorizontда...


🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Трамп Байденнинг Россия ҳудудига Америка қуроллари билан зарба бериш ҳақидаги қарорини қайта кўриб чиқиши мумкин

Бу ҳақда Доналд Трампнинг ўтиш гуруҳи вакили маълум қилди.

Батафсил Gorizontда...


🇺🇸🇫🇷🇬🇧🇺🇦🇷🇺 Ғарб томонидан Россиянинг ҳудудларига ҳужум қилиниши тасдиқланган АТАCМS ва Storm Shadow / SCALP EG ракеталарининг етиб бориш зонаси.

Аввалроқ, Путин Россияга қарши Ғарбнинг узоқ масофали аниқликдаги қуролларининг қўлланилиши НАТО давлатларининг урушда бевосита иштироки сифатида баҳоланишини маьлум қилган эди.

Батафсил Gorizontда...


🇫🇷🇬🇧🇷🇺🇺🇦 Le Figaro нашрининг ёзишича, Франция ва Буюк Британия Украинага Россия ҳудудига ҳужум қилиш учун SCALP/Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишга рухсат берган.

Батафсил Gorizontда...


🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Байден Россия ҳудудига ATACMS тактик баллистик ракеталари билан зарба беришга рухсат берди , деб ёзади The New York Times.

Таъкидланишича, бу қарор Вашингтонда ҳокимият алмашишидан икки ой олдин қабул қилинган ва «АҚШ сиёсатидаги жиддий ўзгариш» бўлган. Америка етакчиси маслаҳатчиларининг бу қадам ҳақидаги фикрлари иккига бўлинган.

Ракеталар, эҳтимол, Россия Федерацияси ва КХДР ҳарбийларига қарши «Курск вилоятида Украина Қуролли Кучларини ҳимоя қилиш учун» қўлланилиши мумкин, деб ёзади The New York Times.

Батафсил Gorizontда...

Показано 20 последних публикаций.