❗️Жиноят процесси иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш таъминланади
Ҳукумат қарори (ВМҚ-103-сон, 21.02.2025 й.) билан “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш тартиби” тўғрисидаги низом тасдиқланди.
🔰Низом жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процесси бошқа иштирокчиларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга қаратилган бир йўла бериладиган нафақани тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
🏢Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини таъминловчи орган этиб белгиланди.
✅ Қуйидагилар ҳимоя қилинувчи шахсга жиноят процессида иштирок этиши муносабати билан ижтимоий ҳимоя қилиш чораларини қўллашга асос бўлади:
➖ҳалок бўлганлиги (вафот этганлиги);
➖унга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилганлиги ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганлиги;
➖унга ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилганлиги ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганлиги;
➖мулкий зарар етказилганлиги.
📁 Бир йўла бериладиган нафақанинг миқдори қуйидаги миқдорларда тўланади:
🔹шахс вафот этганда унинг оила аъзолари ҳар бирига тенг улушда - БҲМнинг 100 баравари миқдорида;
🔹шахсга ногиронликни келтириб чиқарувчи тан жароҳати етказилган ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганда, ногиронлик гуруҳига кўра:
▪️I гуруҳ - БҲМнинг 80 баравари миқдорида;
▪️II гуруҳ - БҲМнинг 70 баравари миқдорида;
▪️III гуруҳ - БҲМнинг 50 баравари миқдорида.
🔹 ногиронликни келтириб чиқармайдиган тан жароҳати етказилганда ёки соғлиғига бошқача зиён етказилганда эса, суд-тиббий экспертизасининг хулосаси асосида:
▪️оғир даража - БҲМнинг 35 баравари миқдорида;
▪️ўрта даража - БҲМнинг 35 баравари миқдорида;
▪️соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига олиб келган енгил даража - БҲМнинг 25 баравари миқдорида.
🗓 Ижтимоий ҳимоя чораларини қўллаш тўғрисидаги қарор (ажрим) уни таъминловчи орган томонидан уни олган кундан бошлаб, 10 сутка ичида ижро этилиши лозим.
🚫Бир йўла бериладиган нафақа солиққа тортилмайди ва ундан ушлаб қолишлар амалга оширилмайди.
📌Ушбу қарор 2025 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради.
@generalissimo_marshal