Yuridik xizmatlar. Da'vo ariza yozish


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Mavjud xizmatlar :
1. Mehnat nizolari
2. Oilaviy nizolar
3. Fuqarolik ishlari
4. Ma'muriy huquqbuzarlik ishlari
5. Huquqiy maslahatlar
6. Ariza tayyorlab berish xizmati

Murojaat uchun @Sohibqulov

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мактаб буфетида қиз сўроқсиз егулик олиб еган, уни ўқитувчиси отасига айтиб қўйган, ва отаси қизини уриб ўлдириб қўйди

Андижон вилояти Мархамат туманида ота 11 ёшли қизини уриб ўлдириб қўйди

Қотил ота 9 йилга қамалди, энди у ўзини кечира оладими


Ёшини кичик кўрсатишга тайёр бўлганлар, жиноятчи бўлишга ҳам тайёр туринг!

Спортда бир катта ғирромлик бор: халқаро мусобақаларда ютиб чиқиш учун айрим спортчиларнинг ёшини атай кичик кўрсатишади. Бу баланд мартабали мансабдорларнинг ташаббуси ва аралашуви билан қилинади, албатта. Чунки базадаги маълумотларни ўзгартириб, сохта паспорт ва бошқа ҳужжатлар олиш оддий одамнинг қўлидан келадиган иш эмас. Қолаверса, спортчининг ғалабаси аввало ўша мансабдорларга керак – президент олдида кўкрак кериб мақтов эшитиш учун.

Айрим спортчиларнинг ёши мана шу тарзда 2-3, ҳатто 5-6 ёш кичик қилинади. Бунақа ҳолатлар ҳақида ҳамма эшитган, ҳеч кимга сир эмас. Фақат бизда эмас, бошқа мамлакатларда ҳам бор бу қаллоблик.

Қисқаси, спортчиларга мендан огоҳлантириш: халқаро турнирларда медал олиш учун “катталар” сизга ёшингизни кичрайтиришни таклиф қилишса ва рози бўлсангиз, худо кўрсатмасин-ку, бир кун келиб бунинг учун жавоб беришга ҳам тайёр туринг. Чунки бу иш қип-қизил жиноят ҳисобланади, бошқа бир жиноят билан тушиб қолганингизда суд бундан кўз юмолмайди ва ЖК 223, 228-моддаларини ҳам бўйнингизга илади.


Ўшанда “ака”ларингиз чиқиб: “Унинг айби йўқ, сохта ҳужжатларини биз қилиб берганмиз”, демайди ҳеч қачон. Деганида ҳам бундан сизга наф йўқ – қонун бўйича суд уларни сизга қўшиб жавобгар қилиши керак, мана шундан қўрқишади улар.

Ўз амалиётимда учраган ҳолатдан келиб чиқиб айтяпман. Қўл жангги ва бокс бўйича Осиё чемпиони бўлиб, ўзи айтганидек, “Ўзбекистон байроғини баланд кўтарган” йигит судга тортилганида сохта ҳужжатлари очилиб қолиб, айби оғирлашган ва катта муддатга “кесилиб кетган” эди.

Осиё чемпионига жаҳон чемпионати йўлланмаси берилади. Лекин у устидан жиноят иши очилгач, ЖЧга бора олмаган.

Қалбаки паспорт билан чегарадан ўтиб-қайтгани учун 223-модда билан ҳам айбланган.

Спорт соҳаси тепасида турган “катта акалари” эса ўшанда хабар олиш тугул, ҳатто қўнғироқларига жавоб беришгани йўқ!..

Шунақа гаплар. Билиб қўйганингиз яхши.


⚖️ Advokat u kim ?

Advokat (lotincha advochatus - advocho soʻzidan olingan boʻlib - taklif qilaman, himoya qilmoq, yordamga chaqirmoq) belgilangan tartibda advokatlik maqomini olgan, jismoniy va yuridik shaxslarga malakali huquqiy yordam koʻrsatish hamda ularning huquqlari, qonuniy manfaatlarini sudda himoya qilishga vakil boʻlgan shaxs.

Advokatlik kasb sifatida qadim zamonlardan beri maʼlum (qadimgi Rim).

Zamonaviy advokat - malakali huquqiy yordamni taklif qiluvchi va keng qamrovli mutaxassis hisoblanadi. U fuqarolik, maʼmuriy, oila, mehnat munosabatlarida huquqiy yordam koʻrsatsa, jinoyat huquqida ayblovdan himoya qilish va yetkazilgan moddiy va maʼnaviy zararlarni undirishga koʻmaklashadi.

Advokat termini birinchi marotaba Petr-I davrida 1716-yilda ishlatilgan ekan.


Мактабда ўқувчи шикастланса ўқитувчи айбдор бўладими?

Assalom aleykum, men maktabda ingliz tili o'qituvchisi bo'lib ishlayman. Sinf xonam 4-qavatda joylashgan. Asosan 3-4- sinf o'quvchilariga dars beraman. 6-soat darsim (4- sinf o'quvchilariga) tugaganidan keyin o'quvchilar xonasiga ketishdi, bitta o'quvchim dars tugashi bilan xonasiga tushayotganida zinadan yiqilib tushdi va boshi shikastlandi. Lekin bu sog'lig'iga jiddiy shikast yetkazmadi. Savolim shundaki, o'qituvchi shu o'quvchining yiqilganida aybi bormi? O'qituvchi xar bir o'tadigan sinfini o'zining sinf xonasiga olib kirib, darsi tugaganidan so'ng ularni yana sinf xonasiga kuzatishi shartmi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Қизиқ савол, агар ўқитувчи қасддан ўқувчини зинадан итариб, суриб юбормаган бўлса, унда ўқитувчи бу ҳолатда жавобгар бўлмайди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятлари қаторида ўқитувчининг ўқувчиларни бир синфдан бошқа синфга олиб боориш, кузатиб қўйиш мажбурияти белгиланмаган.

🙅‍♂ Шу сабабли, бу ҳолатда ўқитувчига жавобгарликни юклаш мумкин эмас.

Энди қаранг! Фуқаролик кодексининг 985-моддасига кўра ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Мазкур нормага мувофиқ зарарни қоплашда ҳақиқатда зарар етказувчининг айби борлиги текширилади.

✅ Шундай экан ўқитувчининг айби бўлмаса, у жавобгар саналмайди.


www.idum.uz__823-tadbirlar ro'yxati 2025-2026.pdf
408.0Кб
⚡️Ўқитувчиларга устама белгилашда ҳисобга олинадиган фан олимпиадалари тадбирлар ва танловлар рўйхати тасдиқланди.


Hech bir masalaga kibr bilan yondashmang.
Yo'qsa aynan o'sha masalada, katta ehtimol, xatoga yo'l qo'yasiz.


Surxondaryo hokimi 14-yanvar munosabati bilan o‘rinbosarlari va shahar-tuman hokimlarini mukofotlash uchun 661 mln so‘m ajratgan edi

Mazkur farmoyish qayta ko‘rib chiqilib, bekor qilingan.

Mablag‘lar "Kambag‘allikdan farovonlik sari" dasturiga yo‘naltirilishi belgilanmoqda.

@generalissimo_marshal


"Пеня миқдорини ошиб кетишига даъвогарнинг судга ўз вақтида мурожаат қилмагани сабаб бўлган"

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарори 4-бандининг биринчи хатбошисига кўра, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.

Даъвогар томонидан жавобгардан 175 558 818 сўм пеняни ундириш тўғрисида асосли талаб судга тақдим этилган бўлса-да, пеня миқдорининг ошиб кетишига даъвогарнинг ўз вақтида судга мурожаат қилмаганлиги сабаб бўлган. Шунга кўра, судлов ҳайъати талаб қилинган пенянинг 40 000 000 сўм қисмини қаноатлантиришни, унинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди.

Суд обзоридан парча

👉@bahodirahmedoff👈


“O‘zbekiston Respublikasi Milliy gvardiyasi to‘g‘risida”gi qonun “fuqaro bilan muloqotga kirgan harbiy xizmatchi (xodim) zimmasiga o‘zini tanishtirish, fuqaroga uning huquqini tushuntirish shartligi haqida”gi yangi majburiyat bilan to‘ldirilmoqda.

@generalissimo_marshal


“Мен тўғрилик орқасида бош кетса “иҳ” дейдиган йигит эмасман… Кўнглида шамси ғубороти, тес­каричилик мақсади бўлмоғон содда, гўл, виждонлик йигитга бу қадар хўрликдан ўлим тансиқроқдир. Бир неча шахсларнинг орзусича маънавий ўлим билан ўлдирилдим. Энди, жисмоний ўлим менга қўрқинч эмасдир”.

Абдулла Қодирийнинг суддаги нутқи

@generalissimo_marshal


Jinoyat kodeksiga tegishli o‘zgartirishlar kiritish orqali transport vositasini takroran mast holda boshqarganlik uchun jinoiy javobgarlik belgilanmoqda. Bundan tashqari, Jinoyat kodeksida avtomototransport vositalari haydovchilarini tayyorlash va qayta tayyorlash, shuningdek imtihon o‘tkazish va haydovchilik guvohnomasini berish tartibini buzganlik, transport vositasini boshqarish huquqidan mahrum etilgan shaxsning transport vositasini boshqarganlik va siqilgan tabiiy gazda, suyultirilgan neft gazida yoki dizel va gazsimon yoqilg‘i aralashmasida ishlaydigan transport vositalaridan foydalanishda xavfsizlik qoidalarini buzganlik uchun jinoiy javobgarlik belgilanmoqda.

Shuningdek, Maʼmuriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksda transportda bezorilik, yaʼni ayrim haydovchilar tomonidan boshqarish madaniyatiga rioya qilmay, transport vositasini keskin boshqarish va boshqa harakatlarda ifodalangan “agressiv boshqarish”, “drift”, “shaxmat” shaklida harakatlanish, yo‘llarda to‘siqlarni paydo qilish kabi qoidabuzarliklar uchun maʼmuriy javobgarlik belgilanmoqda.

Xususan, qonun bilan jarima ballari hisoblangan yo‘l harakati qoidalarini buzganlik uchun maʼmuriy jazo qo‘llash kabi javobgarlik belgilanmoqda. Yo‘l harakati qoidabuzarliklari bo‘yicha hisoblanadigan jarima ballari belgilangan miqdordan oshganligi uchun maʼmuriy jazo qo‘llanilganda haydovchilik huquqidan mahrum qilishning eng kam miqdori olti oydan kam bo‘lmasligi nazarda tutilmoqda.

@generalissimo_marshal




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кайфиятни кўтарамиз 😁

👉 BOR GAP КАНАЛИ - ОБУНА БЎЛИНГ


Diqqat⚡️

Siz kimgadir kafil boʻldingiz. U inson kredit majburiyatlarini vaqtida bajarmaganligi sababli kredit sizdan yechib olinmoqda.
Bu holatda men nima qilishim mumkin, biron yoʻli bormi deb soʻrayotganlar diqqatiga.

Albatta yoʻli bor. Buning uchun bizga murojaat qiling.
https://t.me/yuristdavoarizayozish


Мигрантлар ҳам ипотека олиши мумкин

Ипотека кредити ажратишда хорижда меҳнат қилаётган ва олти ой ичида мунтазам пул ўтказиб келаётган фуқаролар даромадини ҳисобга оладиган тизим яратилади.

👉
@yuristlar_maslahati 👈




#Кадровик
Синфда давомат кам бўлса, синф раҳбарлик тўлови ушлаб қолинадими?

Бу ҳолатда педагогнинг синф раҳбарлик учун қўшимча тўловини ушлаб қолиш ноқонуний.

Биринчидан, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 27.06.2023 йилдаги 190-сонли буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаси синф раҳбарининг йўриқномасига мувофиқ синф раҳбари синфдаги давоматни назорат қилиши, бу ҳақида ота-оналар билан боғланиб, келмаганлик сабабларини аниқлаши ва мактаб раҳбариятига ахборот киритиши керак.

Ушбу буйруқнинг 1-иловаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 01.07.2021 йил 206-сонли буйруғига асосан ММИБДЎнинг лавозим мажбуриятларидан бири бу синф раҳбарларининг фаолиятини ташкил этиш, ўқувчиларининг давоматларини назорат қилиш ҳисобланади.

Юқоридаги қоиданинг мазмунига кўра, синфдаги давоматни таъминлашга синф раҳбари жавобгар эмас. У давоматни ўз вақтида амалга ошириб, дарсга келмаган ўқувчилар ҳақида юқоридаги мажбуриятини бажариши етарлидир.

Мана шу қоидага кўра синф раҳбарлик учун тўланадиган қўшимча тўловни ушлаб қолиш нотўғри. Бу ҳолатда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига биноан мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Ҳурматли Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Шарипов Қўнғиротбой Авезимбетович !

Сиздан магистратура киришдаги нотўғри амалиётни бекор қилиб, янгича тартибни жорий қилишингизни сўрайман.

Маълумки, ҳозирда магистратурага кириш учун бакалавриат дипломи балли ва тил сертификатидаги балл инобатга олинмоқда.

Бу эса ҳақиқатда лойиқ талабгорларни қабул қилиш имконини бермайди.

Оддий мисол: Каньязов даврида (2013-2019) ТДЮУни тугатганларнинг диплом балли 85 дан ошмайди, аммо, лекин, бироқ ҳозирда юридик йўналишда магистрга кириш учун камида 95-100 балл талаб қилинмоқда.

Айниқса, магистратурани турдош йўналишларни битирганлар босиб кетти. Мияда эса мутахассисликдан алиф ҳам йўқ.

Диплом баллини эса турли даврда ҳар хил йўллар билан баланд қилиб олганлар бемалола магистрга кирмоқда.

Шу сабабли, магистратурага киришда мутахассислик бўйича тест ёки бошқа ҳақиқий билимни намоён қиладиган йўллардан фойдаланиш имконини яратишда ёрдам беришингизни сўрайман.

@generalissimo_marshal




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ДАҲШАТ

“Пулни мусор идишга қўй ва кетавер” – ИИБ ходимлари Регистонга борган сайёҳдан порани шу йўл билан олган😳

Регистонга борган кореялик сайёҳ тарихий жойга кириш учун билет қаерда сотилишини Ички ишлар ходимларидан сўраган. Улар сайёҳдан 50 минг сўм сўраб, пулни девор орқасида турган ишлатилмаётган чиқинди қутилари ичига қўйишни айтган.

Ҳозирда шу ишни қилган иккала ходим ҳам ишдан ҳайдалган.

👉 BOR GAP КАНАЛИ - КАТТАЛАР УЧУН, ОБУНА БЎЛИНГ

Показано 20 последних публикаций.