Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❕ Неча сотихгача бўлган ерларга мулк ва ижара ҳуқуқи расмийлаштириб берилади?
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат кадастрлари палатаси ахборот хизмати раҳбари Муножат Йўлдошева кадастр соҳаси бўйича аҳолидан келиб тушган саволларга жаво берди:
❕ Ер участкаларидаги бинолар 2018-йилгача қурилганлиги қандай аниқланади?
✍️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат кадастрлари палатаси ахборот хизмати раҳбари Муножат Йўлдошева кадастр соҳаси бўйича аҳолидан келиб тушган саволларга жаво берди:
⏯️ Якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи қуйидаги ўлчамларда эътироф этилади:
⏺агар ер участкаси 1998 йил 1 июлга қадар эгалланган бўлса, — барча ҳудудларда 24 сотихдан кўп бўлмаган ўлчамда;
⏺ агар ер участкаси 1998 йил 1 июлдан 2018 йил 1 майга қадар эгалланган бўлса, — Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 6 сотихдан, қолган ҳудудларда 12 сотихдан кўп бўлмаган ўлчамда ижара ҳуқуқи эътироф этилади.
Шуни ҳам алоҳида эътиборга олишингизни сўрардикки, Қонун 2024 йилнинг 8 ноябридан кучга киради.
⚠️ Ҳурматли юртдошлар! Сизга жараёнларни тезлаштириш, ерларни қўшиб олиш ва бошқа қонунчиликдан ташқари бўлган йўналишларни таклиф қилувчи фирибгарларга алданиб қолманг.
Қонунга кўра, Ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш чоғида давлат назорати, шу жумладан ушбу Қонунда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш жараёнида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолларини барвақт аниқлашга ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар –
✔️Прокуратура ва ички ишлар органлари,
✔️Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси
✔️Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,
Кадастр агентлигининг ҳудудий бўлинмалари,
✔️Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
✔️Давлат назоратини амалга оширишда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан тақдим этилган маълумотлардан фойдаланилади.
〰️〰️〰️〰️〰️
❕ Ер участкаларидаги бинолар 2018-йилгача қурилганлиги қандай аниқланади?
⏯️ Кадастр Агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси томонидан хатлов ўтказилиб, ахборот тизимига юкланган объектларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан — ер участкаси эгаллаб олинган ҳамда бинолар ва иншоотлар қурилган даврнинг ушбу Қонунда назарда тутилган муддатларга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги берилган хулосага асосан аниқланади.
✍️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк