Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
🇺🇿🇹🇷Халқаро ҳамкорлик: "Ўзагроинспекция"да "Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази”ни очиш лойиҳаси муҳокама қилинди
Куни кеча «Ўзагроинспекция» фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда “Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази”ни очиш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистонга Туркия делегацияси ташриф буюрди.
Ташриф давомида меҳмонлар «Ўзагроинспекция» ва унинг қошидаги “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази” давлат муассасасида бўлишиб, Инспекциянинг уруғчилик соҳасидаги фаолияти билан яқиндан танишдилар ҳамда жорий йил 5 - 6 июнь кунлари икки мамлакат Раҳбарлари учрашувида очилиши режалаштирилган “Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази”ни «Ўзагроинспекция»да ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказилди.
Шунингдек, Туркия делегацияси томонидан режалаштирилган “Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази”ни халқаро ISTA қоидалари асосида ташкил қилиш таклифи билдирилди. Бунда, ушбу ташкил қилинадиган марказда Халқаро ISTA талаблари асосида сабзавот, полиз экинлари уруғларига ISTA сертификатларини бериш фаолияти йўлга қўйилади.
Учрашувда, томонлар ўртасида келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан фикрлар алмашиниб, «Ўзагроинспекция»да “Ўзбек-Турк уруғчилик тест маркази”ни ташкил қилиш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олинди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк