Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Яратилган шароитлар ҳисобига уч йилда 250 мингта янги корхона иш бошлади. Уларнинг кўпчилиги “оёққа туриб”, фаолиятини кенгайтириши учун ер ва бино керак.
- деди Президент.
Масалан, Юнусободдаги “Мингбоев роботикс” корхонаси ногиронлиги борлар учун протез ва экзо-скелетлар ясаб, 100 га яқин одамни фаол ижтимоий ҳаётга қайтарган. Тадбиркор фаолиятини кенгайтириш учун ногиронлиги бўлган одамлар бемалол кириб-чиқиши учун қулай жой сўраган.
Бундай юқори технологияли маҳсулот яратадиган тадбиркорларга 10 минг квадрат метргача бўлган давлат объектлари 5 йилга бепул ижарага берилиши белгиланди.
Шу билан бирга, бу борада янги тизим жорий қилинади: 15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилади. Янги биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.
Ушбу туманларда давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционда тадбиркорларга таклиф қилинади.
Бу йил кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари инфратузилмасига ажратилиши белгиланган 1 триллион сўмга қўшимча 500 миллиард сўм ажратилади.
Facebook|Instagram|X
"Ҳокимлар ерларни танлашда, энг аввало, кенгайиш истагида юрган, лойиҳаси тайёр тадбиркорлар сўраган жойларни аукционга чиқариши зарур",