Репост из: UzA | Расмий канал
“Умримнинг 37 йили метро бекатларида ўтди..."
Тошкент метрополитенининг "Мирзо Улуғбек" бекати навбатчиси Гулчеҳра Исмандиярова 1966 йил Тошкент вилоятининг "Чирчиқ" шаҳрида дунёга келган.
У ҳозирги кунда бекат навбатчиси лавозимида иш фаолиятини олиб бормоқда.
— Умримнинг 37 йилини шу соҳага бағишладим, — дейди Гулчеҳра Исмандиярова. — Шу касбда тобландим, шу касбда улғайдим. Бу ҳақда жуда кўп гапирилган бўлса-да, яна такрор айтаман, аёл учун энг муҳими эътибор. Эътибор ва меҳр биз аёлларга куч, рағбат беради. Ҳар куни қўлида сумка кўтарган, гоҳ ишга, гоҳ уйга югураётган юзлаб аёлларни кўраман. Уларни кузата туриб, эҳҳе, уларнинг зиммаларида қанча юмушлари бор-а, дея хаёл қиламан. Фарзандлар тарбияси, рўзғор ишлари... Аёл ўз уддабуронлиги, уқувлилиги сабабли барчасига улгуради.
Батафсил: https://uza.uz/posts/695418
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе