UZB Uy joy (официалный)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Уй-жой хакидаги тулик малумотлар.

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Imtiyozli uy
#Биласизми

Уй-жойга субсидия олиш учун қандай ҳужжатлар керак?

🏘 Ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун шахслар ариза билан исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтади.

🔘 Анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва унга қуйидагилар электрон тарзда илова қилинади ёки маълумотлар тақдим этилади:

● жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
● оила аъзоларининг (жисмоний шахснинг) шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва (ёки) фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар бор бўлган тақдирда) нусхалари;
● белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);
● доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
● доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
● ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

❗️Юқоридагилардан ташқари маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

⚠️ Шунингдек, субсидия олиш учун мурожаат қилган ариза берувчидан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали олиш мумкин бўлган ҳужжатларни (маълумотларни) талаб қилиш ман этилади.

✅ Бундан ташқари, меҳнат мигрантлари номидан ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш тўғрисидаги аризани унинг оила аъзолари бериши мумкин.

☑️ Хизматлар ариза берувчиларга бепул амалга оширилади.


Репост из: Shahar qurilish invest (rasmiy kanali)
#Эслатма

🏢 2022 йил учун ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ажратишнинг мақсадли параметрлари доирасида аризалар 2021 йил 25 декабрдан бошлаб қабул қилинади.

➡️
Telegram | Facebook |Instagram | Youtube|


Репост из: Неизвестно
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Shahar qurilish invest (rasmiy kanali)
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давом этаётган йиғилишда келгуси йилдан ижтимоий аҳволи оғир хотин-қизлар, чин етимлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга иккиламчи бозордан ҳам уй-жой олишларига имконият яратилиши таъкидланди.

Аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида янги қурилган уйлар тўғрисидаги маълумотлар, уларни расмийлаштириш, субсидия ва кредит ажратиш хизматларини битта жойда кўрсатиш марказлари ташкил этилади.

"Одамларимиз қайси ҳудудда ёки қайси қурувчида ипотека шартларига тўғри келадиган хонадон бор, деб ўйланиб юрмаслиги керак", деди давлатимиз раҳбари.

Бир ой муддатда пойтахтда камида 5 та, вилоятларда эса 2 тадан ҳудудда барча хизматларни жамлаган марказлар ташкил қилиш топшириғи берилди.


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Келгуси йилда ипотека дастурлари доирасида 50 мингга яқин хонадонли уй-жойлар қурилади. Бунга қарийб 13 триллион сўм мақсадли кредит ва 1,3 триллион сўм субсидия ажратилади.

"Бу дастлабки ҳисоб-китоблар. Агар талаб бўлса, яна қўшимча ресурс ажратилади", деди Президент. Бундан ташқари:

- ипотека кредитлари ва субсидия олишда, уй-жой майдони ва нархи билан боғлиқ чекловлар ипотека кредитлари шартларидан чиқариб ташланади;

- эҳтиёжманд аҳолига дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун 32 миллион сўм субсидия тўланади;

- эҳтиёжманд аҳоли томонидан кредитни қайтаришда фоизнинг давлат томонидан қоплаб бериладиган субсидия миқдори барча ҳудудлар учун бир хил - 10 фоиз этиб белгиланади (ҳозирда вилоятларда 10 фоиз, Тошкент шаҳрида 12 фоиздан юқори қисми қоплаб берилмоқда);

- субсидиялар якка тартибдаги уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун олинган кредитлар учун ҳам берилади;

- ипотека кредитини олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафил бўлишига рухсат берилади (бугунги кунда фақат яқин қариндошлар кафил бўла олади).




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Олмазор тумани ҳокими, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши раиси, ЎзЛиДеП Олмазор туман Кенгаши аъзоси Абдумажид Муллажоновнинг ёркин хотирасига багишланади!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.


🏘 Янги уйга эга бўлиш орзуингизни Ипотека-банк кредитлари билан рўёбга чиқаринг

✅ "Ипотека-банк" АТИБ янги шартларда банкнинг филиаллари ва банк хизматлари марказлари орқали "Маъқул" ипотека кредити ажратилаётганини маълум қилади.

Ушбу кредит маҳсулоти бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш ҳамда уй-жойларни таъмирлаш (ремонт) учун ажратилади.

🏚Ипотека кредити шартлари

🔹 уй-жой сотиб олиш учун:
👉 муддати – 20 йил;
👉 йиллик фоиз ставкаси – 17,5%;
👉 кредит миқдори – 400 млн.сўмгача;
👉 бошланғич бадал – 26 фоиз.

🔹 таъмирлаш учун:
👉 муддати – 10 йил;
👉 йиллик фоиз ставкаси – 16,5%;
👉 кредит миқдори – 80 млн.сўмгача;
👉 бошланғич бадал талаб этилмайди.

Батафсил шартлар веб-сайтимизда.

📞 Қўшимча маълумотларни банкимизнинг 1233 қисқа рақамидан олишингиз мумкин.

👉 https://t.me/ipotekabankofficial


Assomu alekum xurmatli fuqarolar ogox bòlininglar


Фуқароларга имтиёзли нархларда уй олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун судланган фуқаро Г.У. бир неча фуқароларнинг ишончига кириб, уларга танишлари орқали Сергели тумани ҳудудидан янги қурилган уйлардан имтиёзли нархларда уй олиб бериш эвазига ҳар биридан 850 АҚШ долларидан ҳисоблаб жами 313,5 млн сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 t.me/Department_uz


🏢 УЙ ЖОЙ ОЛИШ УЧУН СУБСИДИЯГА АРИЗА ТОПШИРГАНДА ИШ ҲАҚИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ!

📌 САВОЛ

Ассалому алайкум. Вазирлар Махкамасининг 25.03.2020 йилдаги 182-сонли Карорига асосан уй-жой олиш учун субсидияга ариза беришда аризачи бир неча жойда ишласа, иш хаки микдори факат аризачи курсатган иш жойи буйича куриб чикиладими еки барча иш жойларидан оладиган иш хаки жамланиб куриладими?

✅ ЖАВОБ

👤Ҳурматли фуқаро, мазкур вазиятда ариза берувчининг ўз аризасида қайд этган даромадларигина ҳисобланади деб ҳисоблаймиз.

📜 Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорига илова билан тасдиқланган “Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида”ги низомга мувофиқ ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси) ариза берувчи томонидан тақдим этилади.

▫️Шунингдек, ушбу низом 16-бандига кўра, агар ариза берувчининг ўртача ойлик даромадлари миқдори ушбу низомда кўрсатилган меъёрлардан кам бўлса, унинг даромадлари ҳисоб-китобига хотини (эри), улар билан бир уйда биргаликда яшовчи ота-онаси ҳамда фарзандларининг (шу жумладан, асраб олинган фарзандлари) даромадлари ҳам киритилиши мумкин.

📍ХУЛОСА

Юқоридаги нормаларнинг мазмунига кўра, субсидия учун талабгор аризасида қайд этган даромадларигина ҳисобга олинади.

📩 Савол юбориш: @Klinika1_bot

📞 Телефон орқали косултация олиш:
@Klinika_call_bot

📇 Ҳужжат бюртма бериш: @buyurtmahujjat_bot.

💬 Бу мавзуда ҳам видео чиқарамизми?

Линк 👉
@Yuridik_klinika_uzb


⛳️ Шахар билан кушни булишни истаганлар учун янги орзу уйлари ‼️‼️🔑

🏘 Зангиота Эшонгузар кушнимиз ЧИЛОНЗОР Алгоритм🎭

🏃‍♂️🚶‍♂️Пиеда шахарга кириб бориш имконияти 2 км.

🌨 кишда 🔥 газ, ☀️езда эса💧сув ва барча фаслларда⚡️електр узилишларини энди унутинг!!!

🏢 бор йуги 7 та хонадон колган 12 тадан бу эса сиз учун яна бир имконият дегани🎁


🏠 2 хона 58 кв.м. (💰276 млн.сум). 💵26 100$

🏡 2 хона 64 кв.м. (💰305 млн.сум). 💵28 800$

🏘 3 хона 88 кв.м. (💰419 млн.сум). 💵39 600$

📏📐 4 770 000 сумдан кв.м.

👨‍💻🧑🏻‍🚀 +998998781117
📨📬 @obod_uylar

📮Манзил: Тошкент вилояти Зангиота тумани Обод махалла. Мулжал «НУРХАЕТ» туйхонаси.


@uzbuyjoy


✅ Олмазор тумани Иброҳим ота МФЙ ҳудудида жойлашган 117-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида икки нафар тарбиячи ҳамда икки нафар тарбияланувчида коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

117- МТТ директори лавозимида ишлаб келаётган Мафтуна Маматқулова ўзида холсизлик аломатларини ҳис қилганлиги боис 2021 йилнинг 10 март куни коронавирус инфекциясига тест топширган, натижа мусбат чиққанлиги боис у Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

12 март куни эса 117-ДМТТда Олмазор тумани Санитария ва эпидeмиология хизмат ходимлари томонидан барча тарбиячилар, ишчи ходимлар ҳамда боғчада тарбияланувчи 147 нафар болажонлардан тест олинган. Ташҳис натижаларига кўра, яна икки нафар болада ва бир нафар тарбиячида мусбат натижа қайд этилган ва муассаса карантинга ёпилган.

Ҳозирги кунда мактабгача таълим ташкилотида икки маротаба дезинфекция ишлари олиб борилди. Касаллик қайд этилган фуқаролар билан алоқада бўлганларнинг барчаси текширувдан ўтказилди.

Короновирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида барча хавфсизлик чоралари кўрилган бўлиб, Олмазор тумани Санитария ва эпидемиология хизматининг тегишли рухсати билан тез кунларда 117-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти қайта очилиши кутилмоқда.

🖌 Олмазор тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Facebook | Instagram | Telegram |Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎥🎥🎥🎥🎥🎥

@olmazorhokimligi
@uzbuyjoy


Репост из: Неизвестно
Субсидиялар олишга аризани электрон шаклда юборишни биласизми?

Субсидиялар — даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан қайтариб берилмайдиган маблағлардир.

Вақтингиз ва нақдингизни тежанг! Субсидия олиш учун аризани электрон шаклда юборинг!

✍ Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
тақдим этган қуйидаги видеоқўлланма ёрдамида буни қийинчиликсиз амалга ошириш мумкин 👇🏻👇🏻👇🏻

📹 Youtube

#Электрон_хизматлар

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official·




33 114 та квартира ва якка тартибдаги уй-жойлар ипотека кредитлари асосида берилади.

“Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6186-сон, 11.03.2021 й.) қабул қилинди

🏠 Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида кўп квартирали уй-жойлар қурилади.

🔰 Фармон билан 2021 йилда янги тартиб доирасида:

➖ республика бўйича жами 33 114 та квартиралар ва якка тартибдаги уй-жойлар;

➖ қишлоқ жойларда 8 336 та квартирадан иборат кўп қаватли арзон уй-жойлар;

➖ фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун 3 550 та квартирадан иборат кўп қаватли уй-жойлар қурилади.

📝 Шунингдек, 2021 йил учун уй-жойларнинг ҳисобланган қиймати, бир қарз олувчига ажратиладиган ипотека кредити ва дастлабки бадалнинг бир қисми учун Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидияларнинг энг кўп миқдори тасдиқланди.

☑️ Жисмоний шахсларга якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредитларни ажратиш тартиби барча ҳудудларда жорий этилди (илгари Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жорий этилган эди).

✅ Бунда:

● кредитлар Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятда 500 та, жами 6 500 та якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) учун ажратилади;

● кредитлар ипотека кредитининг энг кўп миқдорларидан ошмайдиган ва дастлабки бадали якка тартибдаги уй-жойни қуриш (реконструкция қилиш) ишлари қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, 6 ойлик имтиёзли давр билан 20 йил (йигирманчи йилни ҳам қўшган ҳолда) муддатга ажратилади;

● даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга якка тартибдаги уй-жойларга ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки 5 йил мобайнида фоиз ставкасининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан субсидиялар ажратилади;

● субсидиялар қурилган (реконструкция қилинган) якка тартибдаги уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади.
@uzbuyjoy




Manzara турар жой мажмуасида 2 хонали хонадонлар махсус таклиф билан ҳамёнбоп нархда сотилмоқда

👉 https://kun.uz/61807543
👉@uzbuyjoy
Реклама


Assalomu alekum kanalimiz azolari ishbu dastur bo'yicha qay tarizda olib borilishi malum bo'lgach sizlarga ushbu kanal orqali ma'lumot beriladi.

Показано 20 последних публикаций.

584

подписчиков
Статистика канала