Расмий хабарлар I Официальные новости


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Ушбу канал барча давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот хизматлари материаллари ягона платформада эълон қилиб бориладиган расмий ахборот манбаси ҳисобланади.
Канал фаолиятига доир саволлар учун: @Rasmiy_aloqabot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций






2025 йилда 600 минг нафардан ортиқ хотин-қизларнинг бандлигига кўмаклашилади.

Оилаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “2025-2030 йилларга мўлжалланган “Оила фаровонлиги” миллий дастури ишлаб чиқилади.

2025-2027 йилларда 120 та йирик саноат корхоналарида чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилади.

Тошкент шаҳри ва барча ҳудудларда дендрарий боғлари ташкил қилинади.

2030 йилга қадар Ўзбекистонда яшиллик даражасини 30 фоиздан ошириш чоралари кўрилади.

“Хавфсиз шаҳар” концепциясини тўлиқ рўёбга чиқариш ва мудофаа саноати комплексини янада ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

📌Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис олдида тақдим этган Ҳаракат дастуридан


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк






6 та театр учун янги бино қурилади, 25 та музей ва 10 та театр бинолари таъмирдан чиқарилади.

2030 йилда камбағаллик даражаси 5 фоизга туширилади.

2030 йилгача ишсизлик даражасини 5-6 фоиздан оширмаслик чоралари кўрилади.

Камбағал оилалар фарзандларига сифатли таълим бериш, уларни хорижий тиллар ва касб-ҳунарга ўқитиш тизими яратилади.

2025 йилда 21 та иқтисодий ривожланган давлатда 200 минг нафардан ортиқ фуқароларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

📌Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис олдида тақдим этган Ҳаракат дастуридан


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк






2025 йилда бюджетдан 4 триллион сўм маблағ ажратилиб, 553 та мактаб ва мактабгача таълим муассасалари реконструкция қилинади ва янгилари барпо этилади.

Халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан 252 та боғча қурилиб, фойдаланишга топширилади.

Ёшларни олий таълим билан қамраб олиш ҳозирги 38 фоиздан 2030 йилда 50 фоизга етказилади.

Келгуси 5 йилда соғлиқни сақлаш тизимининг барча тиббиёт муассасалари тўлиқ рақамлаштирилади.

2030 йилга қадар фармацевтика соҳасида дори воситаларига бўлган эҳтиёжнинг 70 фоизини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳисобига қопланади.

2030 йилга қадар спорт билан шуғулланадиган ёшлар қамрови 10 миллионга, спортга жалб қилинган аҳоли улуши 36 фоизга етказилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

📌Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис олдида тақдим этган Ҳаракат дастуридан


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк






Экин экишдан бошлаб, маҳсулотни сақлаш, қадоқлаш, қайта ишлаш ва сотиш занжирини тўлиқ қамраб олиш бўйича 2025-2030 йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилади.

Шу орқали 2030 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 10 миллиард долларга, уларни қайта ишлаш даражаси 25 фоизга етказилади.

2030 йилга қадар озиқ-овқат ишлаб чиқариш 2 баробарга, уни экспорти 5 баробарга, қўшилган қиймат даражаси 3 мартага оширилади.

2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулотда туризм улушини 5 фоизга, хорижий сайёҳлар сонини 15 миллион нафарга, маҳаллий сайёҳларни эса 25 миллион нафарга етказиш устувор мақсадимиз бўлади.

2030 йилга қадар жамоат транспортини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади. Шунингдек, 5 мингта янги автобус, 2 мингта электробусларда хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

📌Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис олдида тақдим этган Ҳаракат дастуридан


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк






✔️ 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажми 200 миллиард АҚШ долларига, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад эса камида 5 минг АҚШ долларига етказилади.

✔️ “2030 йилгача бўлган даврда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш стратегияси” ишлаб чиқилади.

✔️ 2030 йилга қадар саноатда қўшилган қиймат ҳажмини 20 миллиард АҚШ долларидан 45 миллиард АҚШ долларига етказиш учун барча воситалар ишга солинади.

✔️ Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш орқали 2025 йилда энг юқори рейтингга эга тадбиркорлар 15 мингтага, 2030 йилга бориб 30 мингтага етказилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

📌 Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис олдида тақдим этган Ҳаракат дастуридан


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк




✅Президентимизнинг халқчил ташаббус ва ғоялари;

✅Ҳукумат олдига қўйган устувор вазифалар;

✅ “Ўзбекистон–2030” Стратегияси асосида ишлаб чиқилган, Олий мажлисда тақдим этилган Вазирлар Маҳкамасининг 5 йиллик Ҳаракат дастури 10 та устувор йўналишни қамраб олган.

Шунингдек ушбу йўналишлар доирасида иқтисодий-ижтимоий тармоқлар кесимида 400 та чора-тадбир аниқ белгилаб олинган.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


📢 22 ноябрь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Олий таълимдан кейинги таълим институтларига ҳужжатлар қабул қилиш ҳолати
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Асрор Норов, Инновацион ривожланиш агентлиги Илм-фан ва таълим интеграцияси бошқармаси бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан жорий қилинган янги хизматлар ва кўрсатилган молиявий ёрдамлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Абдулла Буврабаев, “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН

"Ўзкомназорат" инспекцияси бошлиғи матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Машарипова Рухсора Олимжоновна 1999 йил 22 ноябрда Хоразм вилоятида туғилган. У 2023 йилдан буён ушбу лавозимда ишлайди
.

Р.Машарипова 2021-2023 йилларда "Bugun.uz" интернет нашрида фаолият юритган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📱 Жорий йилда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун жами 442 та геологик объектлар аукционга чиқарилиб тадбиркорлик субъектларига таклиф этилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” давлат муассасаси директори ўринбосари Элёр Фозилов маълум қилди.

⏺Ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатилиши бўйича тадбиркорлик субъектларига амалий кўмак бериш мақсадида “Front-office” механизми орқали аризаларни қабул қилиш жорий қилиниб, электрон, тўғридан-тўғри ва телефон орқали келиб тушаётган мурожаатларга ўз вақтида кўриб чиқилиши таъминланмоқда.

⏺Жорий этилган “Front-office” механизми орқали 400 дан ортиқ тадбиркорлик субъектларига кўмак кўрсатилди.

⏺Стратегик турдаги асосий фойдали қазилмалар бўйича (олтин, кўмир, мис, қўрғошин, рух, кумуш, марганец ва нодир металлар) геологик қидирув ишларини олиб боришга жами 11 та ер қаъри участкалари электрон аукционга жойлаштирилиб, натижада 9 таси реализация қилинди/

⏺Норуда хомашёси бўйича (қум-шағал аралашмаси, лёссимон жинслар, кварц, гил, мармар, гипс, оҳактош, гранит, минерал тузлар ва бошқа турдаги хомашёлар) жами 412 та ер қаъри участкалари электрон аукционга жойлаштирилиб, шундан (141 таси геология-қидирув ишларига, 271 таси фойдали қазилмаларни қазиб олишга), натижада 167 таси реализация қилинди/

⏺Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга 19 та ер қаъри участкалари электрон аукционга жойлаштирилиб, 19 танинг барчаси реализация қилиниб, рухсатномалар рамийлаштириб берилган.

⏺Бугунги кунда ер қаъридан фойдаланиш соҳасини рақамлаштириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Хусусан: геологик маълумотлар тўпламини ҳамда тадбиркорларнинг ҳисоботларини my.gov.uz электрон платформаси орқали тақдим этиш тизими яратилди.

⏺Шу билан бирга ер қаъридан фойдаланиш соҳаси учун ягона “Геомониторинг” ахборот тизимини яратиш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу тизимни ишга тушириш жорий йилнинг оҳирига қадар амалга оширилиши режалаштирилган.

📌 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк

Показано 20 последних публикаций.