❗️Юртимизда электрон сигарета муомаласи тақиқланиши мумкин
➡️ Унинг муҳокамасида Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров сўзга чиқди.
📌 Қайд этганидек, электрон сигареталарда никотин моддасидан ташқари кансероген, заҳарли бўлган 80 хил кимёвий бирикмалар ва оғир металлар мавжудлиги, уларнинг инсон соғлиғига, атроф-муҳитга жиддий зиёни аниқланмоқда. Хусусан, организмда никотинга қарамлик ошиши билан бирга болалар ва ўсмирларда мия шаклланишига, интеллект, билим ва қобилиятнинг пасайишига олиб келиши мумкин.
‼️ Шунингдек, айланмаси тақиқланган чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталарни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
✅ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида келажак авлод соғлиғини сақлаш ва миллат генофондини соғломлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
➡️ Унинг муҳокамасида Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров сўзга чиқди.
📌 Қайд этганидек, электрон сигареталарда никотин моддасидан ташқари кансероген, заҳарли бўлган 80 хил кимёвий бирикмалар ва оғир металлар мавжудлиги, уларнинг инсон соғлиғига, атроф-муҳитга жиддий зиёни аниқланмоқда. Хусусан, организмда никотинга қарамлик ошиши билан бирга болалар ва ўсмирларда мия шаклланишига, интеллект, билим ва қобилиятнинг пасайишига олиб келиши мумкин.
🟢 Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасида никотинни истеъмол қилиш мосламалари, шу жумладан электрон сигареталар ва улар учун суюқликларнинг муомаласи (ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш) тақиқланмоқда.