Tarix (qiziq va kerakli ma'lumotlar)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


"Ilimning sifati uch vajhadandir: 1) yo bir pesha bila bog'langan ilm; 2) ilm bilan bog'liq pesha(hunar); 3) xayr va dalolatga taalluqli odat. Kaykovus "Qobusnoma" asaridan

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


🟦🟦🟦🟦 Har bir oyning o'z ma'nosi bor

🌀 Yanvar
 — Ma'bud Yunus sharafiga «yanvar ius „deb atalgan. Rimliklarning e'tiqodicha, 2 yuzli Yunus har bir narsaning boshi va oxirgisining homiysi bo'lgan. 

🌀 Fevral — Lotincha “februarius» so'zi tozalanish, poklanish ma'nosini bildiradi. 

🌀 Mart — Bu oy dehqonlar va chorvadorlar homiysi Mars sharafiga atalgan «martius » so'zidan olingan. 

🌀 Aprel — «Apfire» so'zidan kelib chiqqan bo'lib, o'z in'omlarini namoyon qiluvchi degan ma'noni bildiradi. 

🌀 May — Ma'buda Mayya «mayus» ismidan olingan go'zallik, shod-xurramlik oyi hisoblanadi. 

🌀 Iyun — Yupiterning xotini — ma'buda Yunona sharafiga qo'yilgan. Afsonalarga ko'ra Yunona ayollar homiysi, er-xotin qo'sha-qarishi, uvali-juvali bo'lishlarining tarafdori.

🌀 Iyul — Rim arbobi va lashkarboshchisi Yuliy Sezar sharafiga shunday atalgan.

🌀 Avgust — Rim imperatori Oktavian Avgust sharafiga qo'yilgan.

🌀 Sentabr — Qadimda rimliklarning 10 oylik taqvimida 7-oy bo'lib, lotincha, September (7) so'zidan olingan.

🌀 Oktabr — Qadimda rimliklar taqvimida 8-oy lotincha «oktober» (8) degan ma'noni anglatadi.

🌀 Noyabr — lotincha «November» (9) so'zidan olingan, qadimgi rimliklar taqvimida 9-oyni anglatadi.

🌀 Dekabr — lotincha «dezember» so'zidan kelib chiqqan bo'lib, 10 degan ma'noni bildiradi.



https://t.me/umumiy_tarixuzb


Репост из: Tarixiy shaxslar
Деярли барча Кариб денгизи қароқчилари фильмини кўрган лекин кўпчилигимиз бир хақиқатни билмаймиз. Фильмнинг бош қахрамонларидан бири Жек Читтак аслида Буюк Британиялик Мусулмон денгизчи бўлган. Жек Вард 1553-йил Англиянинг Фавершам шаҳарчасида туғилган. Денгиз бўйида яшаганлиги сабабли ёшлигида балиқчилик билан шуғилланган. Испаниянинг Англияни босиб олиши самарасиз якун топганидан сўнг, 1588-йилдан бошлаб Англия қироличаси Елизабет I рухсати билан Испания кемаларини талашда оддий аскар сифатида қатнашган. 1603-йил Қирол Жеймс I тахтга чиқганида Испания билан уруш тугайди, лекин кўп денгизчилар қароқчи сифатида кемаларни талашни давом эттиришади. Жек ва унинг 30 нафар шериги билан Портсмоус портида кемани эггаллашади ва ўғирлашади, Жекни эса капитан этиб сайлашади. Сўнг улар Веит оролига сузадилар ва бошқа Виолет номли кемани эггаллашади. Жек бу кемани "кичик Жон" деб номлайди. Жек бу кемадан бошқа бир кемани, Франсияга қарашли йирик кемани эгаллашда фойдаланади. Бу билан у жанговор кемага эга бўлади. Сўнг Ўрта ер денгизига сузади. У ерда Жек 2 йил давомида савдо кемаларини талаш билан шуғулланади. 1605-йилда Инглиз ва Даниялик денгизчилар Ричард Бишоп ва Антонй Жонсонлар Жекка қўшиладилар. Кейинги йили Рениера е Содерина кемасини қўлга олади. 1607-йили Рениера е Содерина кемаси чўкишни бошлайди, Жек ва яқин денгизчилари билан Француз кемасига қочиб ўтади. Рениера е Содерина Греция яқинида 250 мусулмон ва 150 нафар инглизлардан иборат гуруҳ чўкиб кетади. Кейинчалик бошқа икки кемаси ҳам Венетсияликлар томонидан эгалланади. 250 нафар мусулмоннинг ўлими Усмон Бейни ғазаблантиради. Жек еса бунда унинг айби йуқлигини айтади. Усмон Бей агар Тунисга келса уни ўлдирмасликка сўз беради. Жек Вард Тунисга келади уни тунисликлар Жек Асфур (маьноси Жек Читтак) деб аташган. Бир йилдан сўнг Жек ва унинг бутун жамоаси Исломни қабул қилганб ва Юсуф Реисга ўзгартирди. Жек Исломни қабул қилганидан сўнг Андалусдаги мазлум мусулмон ва яҳудийларни Тунисга ташиш билан шуғилланди. Жек Читтак аслида Минглаб мусулмон ва яҳудийларни Испаниядан қочишларига ёрдам берган қаҳрамон бўлган. Жек Читтак 70 ёшида Тунисда вафот этган. Лекин Ғарб доимгидек Ислом қаҳрамонларини қароқчи ва каллакесар қилиб кўрсатишга уринмоқдалар. Бунга мисол Кариб денгизи қароқчилари филми, бу филмдаги Жек Читтак ва Капитан Барбосса аслида Испаниядаги мазлум мусулмон ва яҳудийларни қутқарган Жек Асфур (Юсуф Раис) ва Ҳайриддин. Ҳайриддинни Испания мусулмонлари Баба Аррус яьни Аррус ота деб аташган, италианлар еса Барбарос яьни қизил соқол деб аташган. Тарихни билмаслик ўзликни унитишликка сабаб бўлади.

Ихтиёр Эсанов таржимаси.

@tarixiyshaxslar_voqealar


Репост из: Umumiy Tarix
Iosif Stalin qamoqxonada, Boku, 1910 yil mart.‌‌

@Umumiy_tarix_uzb


Репост из: Tarixiy onlar
Bern universiteti tomonidan Albert Eynshteynga professor lavozimi berilishi rad etilgan hujjat. Unda shunday deyilgan: “Bizga sizning nazariyangiz qiziq, ammo u fandan koʻra koʻproq sanʼatga oʻxshaydi”.

@tarixiy_onlar


Хитойда бир киши шундай оч ва чарчаган едики, чидай олмай нок ўғирлаб еди одамлар ўғрини ушлаб, жазолаш учун император ҳузурига олиб келишди.

Ўғри императорни кўриб, унга деди: Ҳурматли Император, мен оч эдим, чидай олмадим, ўғирлаб едим. Мени кечиришингизни илтимос қиламан. Агар мени кечирсангиз, сиз учун бебаҳо совға бор дейди
Император истеҳзоли кулди: Сенга ўхшаган одамда мендек император учун қийматли бўлган нима бўлиши мумкин?
Ўғри кафтидаги нок уруғини узатади ва: Агар сиз бу уруғни эксангиз, олтин мева берадиган дарахт бир кунда ўсиб чиқишини кўрасиз дейди
Император кулиб: Ундай бўлса, олтин меваларни кўрсам, кечираман деди.
Ўғри: Император ҳазратлари, мен бу уруғни эка олмайман, чунки мен ўғриман. Бу уруғни фақат умрида ўғирлик қилмаган, бошқаларга нисбатан адолатсизлик қилмаган, ёлғон гапирмаган одам эксагина олтин мева беради. Акс ҳолда уни экганни заҳарлаб, мисли қурилмаган дард билан ўлдиради. Султоним, бу уруғни фақат сиз эка оласиз
Император қовоғини чимирди, бир муддат ўйлади, сўнг қўпол овоз билан: Мен боғбон эмас, императорман, ўша уруғни бош вазирга беринг деди
Ўғри уруғни бош вазирга узатганда, бош вазир ваҳима ичида императорга юзланиб, эътироз билдирди: Экиш ва парваришлашда мен жуда нўноқман ҳазратим, сеҳрли уруғни исроф қиламан. Менимча, бу уруғни хазиначи экиши керак
Бош ғазначи дарҳол баҳона топиб: Бу вазифани бошқа бировга топширди.
У ерда бўлганларнинг барчаси бирин-кетин баҳона топиб уруғ экиш вазифасидан қочишди.
Кейин император вужудга келаётган сукунатда бироз уйланиб қолди. У рўпарасидаги бош вазир, ғазначи ва барча амалдорларга тикилиб
Келинг, бу ўғрига уруғнинг олтин мева беришини ва уни хурсанд қилишини биргаликда кўрсатамиз деди.
Чўнтагидан бир тилла танга олиб, ўғри ушлаб оладиган қилиб ирғитди.
Сўнгра ҳамма секин чўнтагидан олтин чиқариб ўғрига бергунича кутиб турди
Кейин кулиб: йўқол бу ердан эй Ўғри, бу сабоқ бугун ҳаммамизга етарли деди.

Хулоса сиздан...

👉 @Geosiyosatuz

P.S..бизда нок уругини экишни кимга таклиф этса буларкин


https://t.me/umumiy_tarixuzb


🇹🇷 1453 йил 29 май куни Султон Фотиҳ Меҳмед II қўшинлари томонидан Истанбул/Константинопол шаҳрининг қўлга киритилиши.

Усмонли султон Меҳмет Фатиҳ 1453 йил Константинополни қамал қилиб турганда Рим Папаси унга хат ёзади: «Насронийликни қабул қил дунёни иккимиз бошқарамиз».

Аммо бўлажак Истамбул фатҳига уч кун қолгандагина султон жавоб ёзади: «Исломни қабул қил, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатига амал қилиб хатна қилдир, шунда сени салтанатимга шайхул-ислом этиб тайинлайман».

https://t.me/umumiy_tarixuzb


— Албатта, хеч бир халқ урушни хоҳламайди. Хўш қайси деҳқон ўз ҳаётини хавф остига қўйишни хоҳласин? Урушдан кейин унга насиб қиладигани энг узоғи билан – ўз қишлоғига соғ-омон қайтишидир . Табиийки, оддий одамлар урушни хоҳламайдилар – на Россияда, на Англияда, на Америкада, на Германияда. Бу тушунарли. Лекин, охир-оқибат, мамлакат сиёсатини раҳбарлар белгилайди ва улар учун халқни ўз ортидан эргаштириш доим осон, фарқи йўқ –у хох фашистик диктатура бўладими, хох коммунистик тузум ёки парламент демократияси.

— Фарқ бор. Демократияда халқ ўз вакиллари орқали фикрини билдириш ҳуқуқига эга, АҚШда эса уруш эълон қилиш ҳуқуқи фақат Конгрессга тегишли.

— Бунинг бари, албатта, жуда яхши. Лекин халқ, у овоз бериш ҳуқуқига эга бўлсин ёки бўлмасин, ҳар доим ўз раҳбарларига бўйсундирилиши мумкин. Бу қийин эмас. Фақат бир нарса керак – халққа мамлакатга ҳужум қилинганини эълон қилиш, тинчлик тарафдорларини ватанга хоинликда айблаш ва Ватанни хавф остига қўяётганликда гумон қилиш. Бу ҳар қандай мамлакатда бирдек ишлайди.

Герман Герингни Нюрнберг суд процессидаги нутқидан.


Репост из: jaloliddin ochilov
Бир вақтлар Мадрид...

Бугунги кунда Испания қироллигининг пойтахти саналувчи Мадрид шаҳрига ҳам Андалус мусулмонлари асос солишган. Мусулмонлар шаҳарни Мажрит деб аташган. Мажрит сўзи “сув оқадиган жой” маъносини билдиради. Шаҳар Х асрда Умавийлар амири Муҳаммад I (852-886) даврида қурилган. Амир Манзанаре дарёси бўйида кичик бир сарой ва масжид қуриш ҳақида фармон берган. Шаҳар 1065 йилда Альфонсо VI бошчилигидаги христианлар томонидан эгалланган. Шундан сўнг шаҳар масжиди Алмудена кафедралига айлантирилган. Амирнинг кошонаси эса қироллик саройи бағрига сингиб кетган. Шунинг учун бугунги Мадрид мусулмон меъморчилик намуналарига эга эмас. Х асрда Мадриднинг аҳолиси араблашган христианлар, араб тилида гаплашувчи яҳудийлар ва мусулмонлардан иборат эди. Улар ўзаро тотувликда ҳаёт кечиришган. Машҳур математик ва астроном Маслама Мажритий ушбу шаҳардан етишиб чиққан.

Maʼlumot manfatli boʻlsa reaksiya qoldiring 👎👍


У биринчи бўлиб муаллифлик ҳуқуқидан воз кечган, давлат тизимига қарши бўлган ва диний авторитетларни рад этгани учун черковдан четлатилган. У Нобель мукофотидан воз кечган, пулни ёмон кўрган ва деҳқонлар томонида чиқишлар қилган. У 1902, 1903, 1904, 1905 ва 1906 йилларда беш марта адабий Нобель соврини учун номзод бўлган. Сўнгги марта у "олдиндан" мукофотдан воз кечган. Унинг номи —Ҳазрат Лев Николаевич Толстой.

1. Ҳукуматнинг кучи халқнинг саводсизлигида . Ва ҳукумат бундан хабардор, шунинг учун у доимо маърифатга қарши курашади. Буни тушуниш вақти келди.

2. Ҳар бир одам инсониятни ўзгартирмоқчи, аммо ўзини ўзгариши ҳақида ўйламайди.

3. Сабр қилган одамга барча нарса етади.

4. Барча бахтли оилалар бир-бирига ўхшайди, ҳар бир бахтсиз оила ўзига хос бахтсиз.

5. Кучли одамлар доимо содда бўлишади.

6. Ҳар ким ўз эшиги олдини супуриб тозаласин. Агар ҳар бир одам шундай қилса, кўча тоза бўлади.

7. Ҳаммага биз яхши эканлигимиз учун бизни севишади, деб ўйлаймиз. Лекин бизни севган одамларнинг яхши эканлигини билмаймиз.

8. Муҳаббатсиз яшаш осонроқ. Аммо унда бошқа маъно йўқ.

9. Менда яхши кўрган нарсаларимнинг барчаси йўқ. Аммо менда бор нарсаларни яхши кўраман.

10. Дунё азоб чекадиганлар туфайли олдинга силжийди.

11. Энг катта ҳақиқатлар энг оддий бўлади.

12. Кўп нарсани билиш эмас, балки билинганлардан энг кераклисини билиш муҳим.

13. Инсон ўз виждонининг тозалиги билан фахрланади, чунки унинг хотираси қисқа.

14. Энг разил одам бошқа разилларни ўзига нисбатан ёмонроқ деб топа олмаса ва шунинг учун фахрланишга сабаб топмаса ўшадир .

15. Ёмонлик фақат ўзимизда, яъни уни олиб ташлаш мумкин бўлган жойда.

16. Инсон доимо бахтли бўлиши керак. Агар бахт тугаса, унинг кейин хатосини топ.

17. Мен ишонаманки, ҳаётнинг маъноси — муҳаббатдаги ўсиш.

18. Ҳамма режа тузади, бироқ кечгача яшай олишини билмайди.

19. Инсон ҳар қандай шароитга мослаша олади, айниқса, атрофдагилар ҳам худди шундай яшашса.

20. Энг ажабланарли хато — инсоннинг бахтли бўлиши ҳеч нарса қилмасликда, деб ўйлашидир.

P.S. Владимир Набоков ўз лекцияларида қуйидаги усулни қўллаган. У хонанинг барча пардаларини ёпиб, тўлиқ қоронғиликка эришарди. «Рус адабиётининг осмонида бу Гоголь», — ва зал охирида бир чироқ ёнарди. «Бу Чехов», — шифтда яна бир юлдуз пайдо бўларди. «Бу Достоевский», — дея яна бир чироқ ёқарди Набоков. «А бу Толстой!» — у пардаларни очарди ва хонани ёруғликка чулғаб ташларди.


Милоддан аввалги 48 йилнинг 9 августида Юлий Цезарь фуқаролик урушидаги асосий рақиби Гней Помпей Магнусни Фарсал жангида мағлуб этади. Ғалабадан сўнг, у кўпгина душманларини афв этиб, уларни ўз тарафига оғдиришга ҳаракат қилди. Афв этилганлар орасида 38 ёшли Марк Юний Брут ҳам бор эди, у ўша вақтда нотиқлик маҳорати билан машҳур бўлган ва princeps juventutis («ёшларнинг етакчиси») деган шарафли унвонига эга бўлган эди. Цезарь Брутга деярли ўғлидек муносабатда бўлиб, унинг карьерасига катта ёрдам кўрсатган: уни претор этиб тайинлаган ва келажакда консул қилиб – Рим Республикасидаги энг юксак маъмурий лавозимга тайинлашни режалаштирган.

Шунданам билса бўладики , Брут ҳеч бўлмаганда миннатдорлик ёки шахсий манфаат учун Цезарни қўллаб-қувватлаши керак эди. Лекин у Цезарни милоддан аввалги 44 йилнинг 15 мартида ўлдирган фитначилар сафига қўшилди. Ўлаётган Цезарнинг охирги сўзлари — «Сен ҳамми , Брут?!» бўлганди бу — хиёнатга бўлган ҳайратни ифодалаган. Цезарнинг душманлари ва рақиблари бор эди, аммо Брут уларнинг бири эмасди. Аксинча, Цезарнинг ўлими Брутнинг сиёсий карьерасини вайрон қилиши мумкин эди ва шундай бўлди ҳам. Савол туғилади: нима учун Брут ўз ҳомийсига хиёнат қилди?

Брут Юнийлар авлоди эди , ва у қадимий ва шарафли анъаналарга эга эди. Қадимги тарихчи Дионисий Галикарнасскийнинг таъкидлашича, бу авлод вакиллари милоддан аввалги 493 йилдаги биринчи халқ трибунлари коллегиясига киритилган. Ундан ташқари, Брутнинг афсонавий аждоди Луций Юний Брут милоддан аввалги 509 йилда охирги рим қироли Тарквиний Гордикага қарши қўзғолонни бошлаб, Римнинг биринчи консулларидан бири бўлган ва монархия ўрнини республикага алмаштирган. Ёш Марк Юний Брут учун бу ривоятлар уни фақат римлик сиёсатчи эмас, балки республика қадриятларини ҳимоя қилиш ва улуғлашга масъул ворисга айлантирарди.

Бу қарашлардан Цезар душманлари ўз манфаатлари учун фойдаландилар. Унга энг катта таъсирни нотиқ ва сиёсатчи Марк Туллий Цицерон ўтказди, у Брутнинг яқин дўстига айланган эди. Брут Цицеронга «Фазилат ҳақида» асарини бағишлаган бўлса, Цицерон Брутга атаб ," Брут ёки машҳур нотиқлар ҳақида" асарини ёзиб, республика қулаганидан ва Брутнинг тақдирига бўлган таассуфини баён этган. Гай Кассий Лонгин каби бошқа фитначилар Брутни Цезар унинг сиёсий юксалишига тўсиқ эканлигига ишонтиришга ҳаракат қилган эдилар.

Брутнинг «дўстлари» унинг шарафли авлодидан эканини таъкидлаб, унинг аждодлари хизматларини баландпарвозлик билан мақтайдилар. Шу билан бирга, Цезарни яккаҳокимликка интилишда айбловчи миш-мишлар тарқалади, унинг император бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирилди. Луций Юний Брутнинг авлоди бўлган Брут бундай хавфнинг олдини олиш учун энг мос шахс деб ҳисобланган.

Фитначилар Брутнинг ғурури ва мансабпарастлигига таъсир қилиб, уни республика манфаатлари йўлида Цезарни йўқ қилиш зарурлигига ишонтирдилар. Цицерон ўз асарларида бунга ишора қилган, сенат муҳокамаларида эса Брутга қуйидаги провокацион саволлар ёзилган ёзувлар берилган: «Брут, сен ухлаяпсанми?» ёки «Сен ҳақиқий Брут эмасан!»

Цезар умрбод диктатор деб эълон қилинганида, Брут уни йўқ қилиш керак деган қарорга келди. У Луций Юний Брут ҳайкали олдида қасам ичиб, зулмни бартараф қилишга онт ичади. Фитначилар Марк Антонийни ҳам ўлдиришни таклиф қилишди, лекин Брут бунга қарши чиқиб, уларнинг мақсади фақат Цезар эканини таъкидлайди. Улар ўзларини сенат ва халқ қўллаб-қувватлашига умид қилишди, шунингдек, республика тузумини тиклашни режалаштиришди. Бироқ бу режа амалга ошмади: Цезарнинг ўлдирилиши республикани барибир қутқара олмади.


Nikoh bilan bog'liq bo'lgan fandagi atamalar

1. Gipergamiya - yuqori darajaga mansub bo'lgan kishi bilan nikohga kirish.

2. Kros-kuzen bunday nikoh shaklida tog'a va ammaning qizi bilan nikohda bo'lish nazarda tutiladi.

3. Levirat - akasi yoki ukasining bevasiga uylanish, bevani esa o'lgan erining akasi yoki ukasiga erga tegishi.

4. Sororat bir nechta opa-singillar bilan bir vaqtning o'zida nikohda turish yoki keyinchalik o'lgan xotinining singlisiga uylanish odati.

5. Monogamiya - bir ayol yoki erkak bilan nikohda bo'lish.

6. Poligamiya - ko'p nikohlilik.

7. Ekzogamiya - tashqi nikoh. Ya'ni o'zini urug'idan tashqaridagi urug'lardan qiz olingan.

8. Endogamiya (ichki nikoh) - bu qabilaning ichidan uylanishdir.

9. Epigamiya - aralash nikoh. Bunda qabilada endogamiya va ekzogamiya aralash holatda uchraydi.

10. Nikohdan o'tgan juftlarning yashash joyiga qarab quydagicha terminlar bilan ataladi: matrilokal - ona urug'ida, patrilokal - ota urg'ida, bilokallik - navbat bilan ota va ona urug'ida yashashga nisbatan, neolokal - er-xotin ota-onalaridan alohida yashashlariga nisbatan qo'llaniladigan atamalardir.

@antropolog_kundaligi


Репост из: Sara Xabarlar - Tezkor Yangiliklar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Чингизхон дунёдаги энг биринчи паспорт тизимини жорий қилган ҳукумдор хисобланар экан

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE


Греклар Амазонка аёл жангчиларни, Эорпата дейишган экан. Буни Геродот ёзган. Эор (эр), Пата(ўлдирмоқ) сўзини англатган экан.

Биз бизнинг Туркий тилда. Эр опати, яьни офати, эркаклани қирувчи аёллар дегани.


ҚӮҚОН ХОНЛИГИ СИЁСИЙ ВА ҲАРБИЙ ҲАЁТИДА ТОҒЛИ ТОЖИКЛАРНИНГ ӮРНИ
Олимхон даврида Қӯқон хонлигининг сиёсий аҳамияти ошади. У тоғли тожиклар: қаротегинликлар, шуғнонликлар, бадахшонликлар, эронликлар ва бошқалардан иборат ёлланма аскар қӯшинлари тузади. Бу қӯшин ҳокимиятни марказлаштириш учун курашда унинг суянчи, таянчи бӯлиб у тузган катта қӯшиннинг ядроси бӯлиб қолади.
Қӯқон хонлигининг армиясида тожик сарбозлари кўпчиликни ташкил ъэтиб, улар ӯз навбатида бир неча қисмларга бӯлинган. Чунончи, унинг бир қисми- хоннинг шахсий сипоҳийлари бӯлиб, саройда қоровуллик вазифасини бажарар эди. Улар ӯртача 2000 кишидан кам бӯлмай, анча мерган бӯлиб, жанговарликлари учун “гала ботирлар” ёки хон гвардияси, деб ном олганлар. Бундан ташқари Олимхон тоғли тожикларга нисбатан махсус этибор қаратар, улардан иборат икки янги ҳарбий қӯшин тузган эди: биринчиси 3700 нафардан иборат қаротегинликдан ва иккинчиси 2200 нафар дарвозликлар, бадахшонликлар, шуғнонликлар, рушонликлардан иборат эди. Мазкур ҳарбий қӯшин хон хазинаси ҳисобидан маош, кийим бош, яроқ билан таъминланган. Тарихий манбаларда улар “мирбача”, “бекбача” номи билан тилга олиниб уларга нисбатан “тожик” этноними ишлатилган.
Қӯқон хонларининг тоғли тожикларга бӯлган этиборининг яна бир сабаби улар ҳамиша қипчоқлардан ташвишда турганлар. Қипчоқлар, гарчи ӯзларини ӯзбек қавмларидан деб ҳисобласаларда, доимо қирғизлар билан яқин туриб, кӯчманчи ҳолда яшаганлар. Қипчоқларнинг асосий қисми Фарғона водийсининг Шахрихон, Балиқчи, Қора дарё билан Норин дарёси оралиғидаги жойларда яшар эдилар. Уларнинг хавфидан қутилиш учун Қӯқон хонлари мунтазам қӯшинларини маҳаллий гурухлар билан боғлиқ бӯлмаган тоғли тожиклардан ва Ӯрта Шарқдан чиққан сипоҳийлардан тузарди. Улар сарой гвардиясининг асосий қисмини ташкил этарди. Маълумотларга кӯра, 1800 йилларда хоннинг 10 мингга яқин суворийлар полки бӯлган. Бундан ташқари хонларнинг тоғли тожикларга бӯлган этиборининг ошиши ҳарбий қӯшин бошлиқлари мазкур соҳада ӯзига хос талиму тарбия ва тажрибага эга эмас эдилар. Бу даврда нафақат хонлик ҳудуди, балки Ӯрта Осиё давлатлари ҳудудида ҳарбий бирор бир ҳарбий талим марказлари мавжуд бӯлмаган.
Қӯқон хонлигининг XIX аср биринчи ярми сиёсий ва ҳарбий ҳаётида муҳим ӯринни эгаллаган шахслардан бири тоғли тожикларга мансуб Ражабқушбеги ҳисобланади.  Қӯқон хонлигига оид манбаларда Ражабқушбеги фаолияти ва унинг хонлик мавқесини оширишдаги хизматлари ҳақида тӯлиқ маълумот берган.

Тожикистон. Хўжанд давлат университети.
Жамолиддин Абдукаримов

Manba


Инсоннинг турган битгани айёрликдан иборат, у нафақат бошқалар олдида, балки ўзи олдида ҳам тўлиқ ёлғончилик, иккиюзламачилик қиладиган мавжудотдир. У ўзи ҳақида ҳақиқатни умуман эшитишни хоҳламайди, бошқаларга хам хақиқатни айтишдан қочади. Ва бу мойилликлар, ақл ва адолатга зид равишда, унинг қалбида чуқур илдиз отган.

Блез Паскаль
математик, механик, физик, ёзувчи, файласуф ва илоҳиётшунос


"Улар ўқий олмайдилар!"
Македониялик Александрнинг устози Аристотель ўз асарларини нашр эта бошлаганида, Александр унга танбеҳ беради - "плебейлар(оддий халқ) га билим берманг! "
Аристотель унга шундай жавоб беради: "улар барибир ўқишни билмайдилар!"


Спарталик давлат арбоби, ислоҳотчи, файласуф, саркарда Ликург Лакония(Спарта) ликларга, қочаётган душманларга қувиб, етиб олишни тақиқлаб, у шундай деди: "Қочаётган душманларни ўлдирманг, шунда улар қолишдан кўра югуриб қочиш фойдалироқ деб ўйлашади."


Хоразм маликаси Хонсултон. 1190йилларда туғилган. 1210йилда Қораҳитой Усмонга Самарқанд ҳокимига турмушга чиққан. 1220йиллар Жўлчихон ошиқи беқарор бўлиб уйланган. Жўлчихондан уч ўғил кўрди. Берке, Беркечар ва Бўри номли. 1227й, Жўлчихон йўлбарс овлаб юрганда. Ёлланма қотиллар тиғидан ўлди. Хонсултоннинг кейинги тақдири номалум. Ботухон ўгай укаларини Астрахан томонларга олиб бориб тарбиялаб олган. Хонсултоннинг ўғли Беркахон эса тахт соҳиби бўлди ва биринчи бўлиб Исломни қабул қилди!


ЛЎЛИЛАРНИНГ АНЪАНА ВА УРФ - ОДАТЛАРИ
«Боши боғлоғлиқ»
Лўлилар орасида кенг тарқалган тушунчалардан бири бу «боши боғлоқлиқ» иборасидир. Бу ибора мазкур қавмга мансуб аёл ёки қизларнинг тизза бўйи ёки ундан қуйи келадиган либослар кийишини англатади. Агар лўли аёллар кийган либослар тиззагача бўлса, улар ҳали турмуш қурмаган, борди-ю тиззадан қуйи ва оёғида пойабзали бўлса, демак, улар «эгалланган» ҳисобланишади. Шунинг учун ҳам кўпчилик турмуш қурган лўли аёллар миллий либос - этаги узун кўйлак кийишади.
Кўчманчилар
Бугунги кунга келиб, лўли қавмининг 1 фоизигина кўчманчилар ҳисобланишади ва улар бир жойда ўтроқлашмай, бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юришади.
Орият рамзи
Лўлиларнинг сочларини қисқартириб юриши қавм ориятига тўғри келмайди. Бу ҳол бутун лўли қавмига нисбатан шармандалик саналади. Борди-ю бирор бир лўли йигит ё эркак сочини қисқартирса, шу оннинг ўзида қавмдан ажратилиб, бадарға қилинади. Шу боис деярли аксарият лўлилар сочларини ўстириб юришади.
Қавмда учрамаган касаллик
Шу пайтгача тиббиётда лўлиларнинг мохов касаллиги билан хасталангани кузатилмаган. Бу ҳол ушбу халқ мохов бўлмаган деган тушунчани келтириб чиқарган.
Таржимасиз томоша
Лўлилар ҳиндлар муомаласида мавжуд кўпгина содда ибораларни тушуна олишади. Шунинг учун ҳинд кинофильмларини таржимасиз томоша қилишлари ҳам мумкин.
Ғайриихтиёрий танланган касблар
Лўлиларда ғайриихтиёрий танланган касблар мавжуд. Мазкур касбда фаолият юритаётган баъзи лўлилар ўз қавмларидан ҳайдалмасликлари учун ҳам бу сирни яширишга ҳаракат қилишади. Шунинг учун фабрика ё заводларда ишлаётган, кўча-кўйни супириб-сидираётган лўлиларга дуч келсангиз, ҳайрон бўлманг.
Миллий таом
Ҳар бир халқнинг ўз севимли таомлари бўлгани сингари лўли қавмида ҳам бу одат сақланиб олган. Қадим замонлардан буён ўрмон ё унинг атрофида яшаб келган лўлилар асосан, овчилик билан шуғулланиб, ўз ўлжаларини пишириб ейишган: қуён, қобон ва ҳоказо. Бироқ ушбу халқнинг миллий таоми севиб истеъмол қилинадиган қовурилган ёки димланган типратикан гўштидир.
Романо рат
Аждодларидан бири лўли бўлган (ўтмишда яшаб ўтган бирор қавм-қариндоши) авлод «романо рат» деб юритилган. Бу «унвон» ихтиёрий тарзда лўлилик номини олиш ҳуқуқини беради. Лўлилар тилидан ўзлашган сўз
Рус жаргонидаги «лавэ» сўзи айнан лўлилар сўзлашадиган тилдан ўзлашиб («ловэ»), «пул» маъносини англатади.
Ягона фарзанд
Бир қулоғида сирға таққан лўли ўз оиласида якка-ю ягона фарзанд эканлигини англатади.
МЎМИНБЕК тайёрлади.


«Дадам қамоқдан қайтганида хурсанд бўлардик. Лекин ўзларининг хурсанд бўлганини ҳеч кўрганимиз йўқ. Тишлари жуда хунук синганди. Онамнинг айтишларича, тергов пайтида қийноқ қўлланганда атайлаб шундай синдирилган. Ҳар замонда онамга йиғлаганларини, «Мийлиқ» деб аллаким ҳақида гапирганларини эшитардик. Кейинчалик билсам, Сталиннинг ҳатто номини тилга олишга қўрққан, уни Мўйлаб деб атаган экан...»

Саодат Абдураҳмонова суҳбатлашди.

Показано 20 последних публикаций.