Геосиёсат | News


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


🌍 Сайёрамизда юз бераётган сиёсий воқеалар, янгиликларни тезлик ва аниқликда юритадиган канал!
📤 Таклиф ва мурожатлар учун: @Geosiyosatuzrobot
💸 Реклама учун: @Geosiyosat_ads

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


🇺🇸🇵🇸 Доналд Трампнинг Ғазо секторини босиб олиш режасига дунё давлатлари реакцияси

🇸🇦 Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги: «Саудия Арабистони фаластинликларни ўз ерларидан сиқиб чиқаришга қаратилган ҳар қандай уринишни рад этади. Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон қиролликнинг бу борадаги позициясини ҳеч қандай вазиятда талқинга ўрин қолдирмайдиган даражада «аниқ ва равшан тарзда» тасдиқлади»

🇩🇪 Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок: Ғазо сектори фаластинликларга тегишли эканлигини ва уларни кўчириб юбориш номақбул ҳамда халқаро ҳуқуққа зид бўлишини таъкидлади.

🇬🇧 Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Лемми: «Биз доимо икки давлат тамойилига интилиш кераклигини қатъий айтиб келганмиз. Биз фаластинликларнинг ўз ватани - Ғазо ва Ғарбий Соҳилда яшаб, ривожланишга қодир бўлишларини кўришимиз лозим.»

🇫🇷 Франция Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Кристоф Лемуан: «Франсия яна бир бор Ғазодаги фаластин аҳолисининг мажбурий кўчирилишига қарши эканлигини билдиради, чунки бу халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши ҳисобланади»

🇪🇸 Испания ташқи ишлар вазири Албарес: “Мен бу масалага аниқлик киритмоқчиман: Ғазо - Ғазода яшовчи фаластинликлар ери ва улар Ғазода қолишлари шарт”.

🇪🇬 Миср ташқи ишлар вазири Бадр Абдулатти: Фаластин бош вазири Муҳаммад Мустафо билан Ғазони тиклаш лойиҳаларини фаластинликларни сектордан кўчирмасдан илгари суриш муҳимлигини муҳокама қилди.

🇷🇺 Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков: «Россия Яқин Шарқдаги вазиятни фақат икки давлат тамойили асосида ҳал этиш мумкин, деб ҳисоблайди»

🇹🇷 Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан: «АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазони босиб олиш режаси ҳақидаги фикрларини қабул қилиб бўлмайди. Фаластинликларни четда қолдирадиган ҳар қандай режа яна-да кўпроқ можарога сабаб бўлади»

🇵🇸 ҲАМАС вакили Сами Абу Зуҳрий: «Ғазо секторидаги халқимиз бу режаларнинг амалга ошишига йўл қўймайди. Халқимизни ўз еридан ҳайдаб чиқариш ўрнига, (Исроил) босқинчилигига ва халқимизга қарши тажовузга чек қўйиш лозим»

🇵🇸 Фаластин президенти Маҳмуд Аббос: Фаластинликлар ўз ерлари, ҳуқуқлари ва муқаддас жойларидан воз кечмаслигини, Ғазо сектори Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддус билан бир қаторда Фаластин давлати ҳудудларининг ажралмас қисми эканлигини таъкидлади.

🇮🇷 Эроннинг юқори мартабали амалдори: Эрон фаластинликларнинг ҳар қандай кўчирилишига қарши ва бу ҳақда турли каналлар орқали хабар берган деди.

👉 @Geosiyosatuz


🇵🇸🇨🇳 Биз Ғазо секторида аҳолини зўравонлик билан кўчиришга қаршимиз ва Фаластинда фаластинликлар ҳукмронлигини қўллаб-қувватлаймиз - Хитой ТИВ

👉 @Geosiyosatuz

15.8k 1 16 41 826

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇵🇸 Ғазо ҳалқининг уйга қайтиши

👉 @Geosiyosatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇸🇵🇸 Трампнинг Ғазо бўйича режалари бошидан малум эди

Камолиддин Раббимов

👉 @Geosiyosatuz

18.9k 1 75 62 215

🇨🇳 Хитой яна ҳаммадан ўзиб кетди

ByteDance компанияси OmniHuman-1 номли сунъий онгни тақдим этди. У битта расм ёки аудиофайл асосида ҳаракатланувчи одам видеосини ярата олади.

Натижа шунчалик сифатли ва реалистик бўладики, уни ҳақиқий одамдан ажратиш мураккаб. Ушбу муносабат билан компания ушбу сунъий онгдан фойдаланишнинг ахлоқий оқибатлари ҳақида олдиндан огоҳлантириб қўймоқда.

Олдинги мавжуд сунъий онг тизимлари ҳам ушбу каби ишларни бажара олган, лекин натижа қониқарсиз бўлган.

👉 @Geosiyosatuz

19.8k 3 205 17 211

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇷🇺🇺🇦 Россия ва Украина асирлар билан алмашди

Алмашув Беларусь ҳудуди орқали амалга оширилди. Унда ҳар иккала томон бир-бирига 150 нафардан ҳарбий асирларни топширди.

Асирлар алмашуви БАА воситачилигида амалга оширилган.


👉 @Geosiyosatuz


🇳🇱 Нидерландияда ойига сал кам 48 млн сум эвазига оилавий ички кийимларни тест қилувчи изланмоқда.

Вазифа оддий — ички кийимни кийиб, диванда ётиш ва унинг қулайлиги ҳамда сифати ҳақида фикр билдириш.

Кетадиганлар борми😁?

👉 @Geosiyosatuz

22k 1 207 12 344

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇷🇺🇺🇦 Искандер-М Сумы вилоятида Украина кучлари жойлашган ҳудудга зарба берди

Бу ҳудуддан Украина ҳарбийлари Курск вилоятига киришга тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкин дейилган манбада

👉 @Geosiyosatuz

21.8k 1 25 27 263

Google ўз тамойиллари мажмуасидан сунъий интеллектни қурол яратиш ва бошқа хавфли мақсадларда ишлатмаслик бўйича актни олиб ташлади - Googleнинг сунъий интеллект жамоаси собиқ раҳбари

👉 @Geosiyosatuz


🇪🇸 Испанияда иш ҳафтаси 40 соатдан 37,5 соатга қисқартирилмоқда: беш иш куни, ҳар бири 7,5 соатдан — Reuters

Мамлакат ҳукумати бу қарорни маъқуллади, бироқ уни ҳали парламент тасдиқлаши керак. "Бу таклиф яхшироқ яшаш, камроқ ишлаш ва иқтисодий жиҳатдан самаралироқ бўлишга қаратилган."

👉 @Geosiyosatuz

23.8k 1 30 11 227

🇺🇸 Gallup сўрови натижаларига кўра, америкаликларнинг рекорд даражадаги 73% АҚШ таълим тизимидан норози. Бу кўрсаткич 2001-йилдан бери доимий равишда ошиб бормоқда.

Трампнинг айтишича, америкалик саккизинчи синф ўқувчиларининг учдан икки қисмидан кўпи ўқиш ва ҳисоблаш бўйича паст даражада. Унинг фикрига кўра, мамлакат таълим тизими АҚШнинг рақобатбардошлигини заифлаштирмоқда.


👉 @Geosiyosatuz


🇹🇷🇸🇾 Туркия Сурияга ёрдам беришга тайёр — Эрдоған

Анқарадаги музокаралардан сўнг Эрдоған Туркия Суриянинг тикланишига ёрдам беришини айтди.

“Биз қийин вазиятларда биродарларимизни ёлғиз қолдирмаганмиз ва уларни бу янги даврда ҳам қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, — деди Туркия етакчиси.


Шунингдек, учрашув сўнгида Аҳмад ал-Шараа Эрдоғанни расмий ташриф билан Дамашққа таклиф қилди.

👉 @Geosiyosatuz

24.6k 1 10 24 309

🇺🇸🇸🇾АҚШ Мудофаа вазирлиги барча АҚШ қўшинларини Суриядан олиб чиқиш режаларини ишлаб чиқмоқда - NBC

👉 @Geosiyosatuz

24.8k 1 10 15 273

🇵🇸🇺🇸 ҲАМАС Трамп маъмурияти билан Ғазо сектори масаласида мулоқот ва музокараларга тайёрлигини маълум қилди

"Биз АҚШ президентининг Ғазо борасидаги режалари минтақада тартибсизлик ва кескинликни келтириб чиқариш рецепти, деб ҳисоблаймиз. Чунки Ғазо аҳолиси бунга йўл қўймайди", — дея муносабат ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси Сами Абу Зуҳрий.

👉 @Geosiyosatuz


🇺🇸🇷🇺 USAID ҳақиқий жиноий тармоққа айланган, айбдорлар жазоланиши керак – Володин

РФ Давлат думаси спикери АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги жавобгар бўлган инсониятга қарши жиноятларни санаб ўтди:

🔸Биологик қуроллар соҳасидаги тадқиқотларни молиялаштириш: биз АҚШ ва шахсан Байден ўғли билан оммавий қирғин қуролларини яратиш ва тарқатиш ортида тургани ҳақида 3 йил олдин гапирган эдик.

🔸Давлат тўнтаришларини тайёрлаш ва ташкил этиш: Украина, Грузия, Молдова, Арманистон, Қирғизистон, Куба, Никарагуа, Венесуэла – бу “демократияни ривожлантириш”да бундай ёрдамдан жабр кўрган мамлакатларнинг тўлиқ рўйхати эмас.

🔸Террорчи ташкилотларни молиялаштириш: Юз минглаб долларлар USAID томонидан жангарилар, жумладан, АҚШ ва Россияда тақиқланган “Ал-Қоида” билан алоқадор ташкилотларга ўтказилган.

🔸Гиёҳванд моддаларнинг дунё бўйлаб тарқалишига кўмаклашиш: USAID кўкнори етиштириш ва героин ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган асбоб-ускуналар ва ўғитларга юзлаб миллион доллар сарфлаган.

👉 @Geosiyosatuz


Пирс Морган билан интервьюда Володимир Зеленский томонидан билдирилган бошқа фикрлар:

◾️ Учинчи жаҳон уруши аллақачон бошланган;

◾️ Путинга нисбатан муносабатим қандайлиги нимани ўзгартиради? Мен уни душман деб биламан, у ҳам мени шундай деб ҳисоблайди;

◾️ Агар бу Украина фуқароларига тинчлик ўрнатиш ва одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг ягона йўли бўлса, биз Путин билан учрашиш вариантини кўриб чиқамиз;

◾️ Зиддиятни ҳал қилишнинг дипломатик усулларидан фойдаланишга ўтишнинг энг тезкор йўли — Украинанинг NATO'га аъзо бўлишини кафолатлашдир;

◾️ Агар Украинанинг NATO'га қўшилиши кечиктирилса, ядровий қуролга эга бўлиш биз учун хавфсизликнинг етарли кафолатига айланиши мумкин;

◾️ Бизга ядро қуролларини беринг, ракета тизимларини етказинг, миллион кишилик армияни молиялаштиришга ёрдамлашинг. Ўз контингентингизни давлатимизнинг вазият барқарор бўлишини истаган қисмларига кўчиринг;

◾️ Мен аҳолининг 73 фоизи томонидан сайланганман ва мен ҳар доим сайлов ўтказишга очиқ эканлигимни айтиб келганман;

◾️ Уруш тугайди. Ҳарбий ҳолат бекор қилингач, албатта сайловлар бўлиб ўтади. Биз демократияни ҳимоя қиламиз;

◾️ Мен Украинада адолатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш учун бизда етарлича ресурслар борлигини ҳис қиляпман;

◾️ Биз ҳаётимиз ва мавжудлигимиз учун курашяпмиз, бошқа чорамиз йўқ;

◾️ Ҳозирда биз барча ҳудудларимизни ўз назоратимизга қайтара олмаймиз. Биз адекват одамлармиз ва кафолатланмаган натижа учун миллионлаб одамларимизни йўқота олмаймиз;

◾️ Руслар урушни тугатишни хоҳламайдилар, шунинг учун мен уларга маъқул давлат раҳбари эмасман. Россия Украинада ҳокимият тепасига ўз “қўғирчоғини” қўйишни истайди;

◾️ Уруш бошланганда, Путин турли “воситачилар” орқали ўз ултиматумларини етказди. Унга кўра, Медведчук Украинани бошқариши,мен эса мамлакатдан кетишим керак эди. Шу сабабли биз Медведчукни ҳибсга олдик ва уни 200 нафар ҳарбий асирга алмаштирдик;

◾️ АҚШ Украина мудофаа эҳтиёжининг тахминан 30 фоизини таъминлайди. Агар Қўшма Штатларнинг ёрдами тўхтатилса, бу Европа етакчиларига таъсир қилади ва бутун коалицияни заифлаштиради. Агар биз бу кўмакни йўқотсак, нима бўлишини тасаввур қилинг. Бундай ҳолатда умумий ёрдам ҳажмининг камида 60 фоизини йўқотишимиз мумкин.

👉 @Geosiyosatuz

25.4k 1 21 32 224

🇺🇦🇷🇺 Россия билан урушда Украинанинг 45 минг аскари ҳалок бўлган, 390 минг нафари яраланган — Украина президенти

Володимир Зеленский бу ҳақда британиялик журналист Пирс Морганга берган интервьюсида айтиб ўтди.

Украина президентининг сўзларига кўра, урушда Россиянинг тахминан 350 минг аскари ҳалок бўлган, 50-70 минг ҳарбий бедарак йўқолган, 600-700 минг аскари эса яраланган.

👉 @Geosiyosatuz

25.3k 1 12 41 415

Жамоатчилик назоратининг жиддий инструментига, ҳуқуқий онг ва маданиятни юксалтирувчи eтакчи платформага айланган "Generalissimus" Телеграм каналини доимий равишда кузатиб боришни тавсия қиламан.

Қонунчиликдаги янгиликлар ва тайинловлар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўласиз.

@generalissimo_marshal


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇷🇺 Рус аскарлари фронтда техника муаммолари сабаб отлардан фойдалана бошламоқда

👉 @Geosiyosatuz

26.1k 1 46 48 324

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇹🇷 Туркияда ўғри 3 кг олтин ўғирлаб, ўша дўконда 3 кун яширинди

У ўғрилик қилгандан сўнг полициядан қочиб, уч кун давомида дўконнинг вентиляция шахтасида яширинган.

Биринчи куни полиция уни топиш учун бутун дўконни текширган, аммо ҳеч қандай из тополмаган. Шундан сўнг, дўкон одатдагидек ишлаган, лекин харидорлар "томдан ғалати овозлар келаётгани" ҳақида хабар беришган.

Уч кун ўтиб, савдо маркази тўлиқ ёпилиб, том бузилганида ўғри қочишга уринган, аммо қўлга тушган.

👉 @Geosiyosatuz

26.9k 1 23 10 309
Показано 20 последних публикаций.