Репост из: Husan Tangriyev I Rasmiy kanal
Янги йил кирган сонияларда атрофни эгаллаган мушакларни болаларим деразадан томоша қилишди. Бир у деразага чопади, бир бунисига. Мен эса қулоқларимни бекитишга, эшитмасликка ҳаракат килдим.
Ахир, сўнгги бир ой давомида пиротехника воситаларини ноқонуний олиб ўтиш, унинг зарари ҳақида бонг урмадик-ми?
Бир неча йилдир-ки шу – ҳамма янги йилни хурсандчиликда қарши олади. Менда эса мана шу ўй-хаёллар хукмрон бўлади. Ўзингни худди оқимга қарши сузаётгандек ҳис қиласан.
Аммо, вазифамиз шу, бурчимиз шу – биров амал қилса-қилмаса-да, бу йўлдан қайтаришга ҳаракат қилаверамиз.
Дарвоқе, пиротехника воситаларини бевосита божхона постлари орқали олиб ўтиш имконсизлигини эслатиб ўтаман.
Бу мавсумда божхона ходимлари 1,7 млрд сўмлик 7 млн дона салют ва петардаларни тўхтатиб қолишди.
Шаҳар кўчаларидаги осуда ва тинчлиги учун ҳам 1 январни яхши кўраман.
Янги йил барчамизга муборак бўлсин!
* Мени пост ва шарҳларда белгилаётган барчага умумий жавобим шу бўлақолсин.