Husan Tangriyev I Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Bojxona qo’mitasi Raisining matbuot kotibi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: MTRK ǀ Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
no comment | Bojxona qo`mitasining «Masofaviy elektron deklaratsiyalash» bojxona postidagi xizmat jarayonlari
#24jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“26 январь – божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан ўтказилаётган тарғибот ҳафталиги доирасида “Янги Ўзбекистон” кўрсатувининг Миллий кинология маркази фаолиятига бағишланган сонини каналимиз орқали томоша қилинг.


"26 январ - божхона хизмати органлари ходимлари куни" муносабати билан ўтказилаётган тарғибот ҳафталиги доирасида "Ёшлар" радиоканалининг "Ёшлар билан мулоқот" жонли эшиттиришида иштирок этиб, соҳада амалга оширилган чора-тадбирлар сарҳисоби юзасидан атрофлича тўхталтиб ўтдик.


Репост из: Расмий хабарлар I Официальные новости
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💬 Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир этувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш борасида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларар

АОКАда Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев иштирокида брифинг бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:

🎸 Брифинг

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Байрамона премьера!

Ниҳоят кўп минг сонли мухлислар интиқиб кутган “Бож бадал” сериалининг 2-фасли намойиш қилинади!

“Zo’r TV”
телеканалида 26 январь куни соат 18.50 да сериалнинг 2-фасли бошланади!

Ўтказиб юборманг!


📢 24 январь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир этувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш борасида божхона органлари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳусан Тангриев, Божхона қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Бекзод Бердиев, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ҳудудларга электр энергиясини барқарор етказиб бериш борасида магистрал электр тармоқларида бажарилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Офтоб Холмурадова, "Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари"АЖ масъул ходими
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт


Байрам туҳфаси!

Бугун Фарғона шаҳрининг “Янги Ўзбекистон” массивида Давлатимиз Раҳбарининг Фармонига асосан божхона ходимлари учун бунёд этилган 70 та хонадондан иборат хизмат уйи тантанали тарзда фойдаланишга топширилади.

Тафсилотларни саҳифа ва каналларимизда кузатиб боринг!


“26 январь – божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан ўтказилаётган тарғибот ҳафталиги доирасида "Севимли” телеканалининг “Олов пазанда” кўрсатувида бир гуруҳ божхоначи аёллар пазандалик маҳорати бўйича беллашишмоқда.

Кўрсатувнинг бу галги сонида Божхона институтининг Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети Психологик тайёргарликни ривожлантириш марказининг психолог-ўқитувчиси Ҳуршида Файзуллаева пазандалик маҳоратини намойиш қилди.


“26 январь – божхона хизмати органлари ходимлари куни” муносабати билан ўтказилаётган тарғибот ҳафталиги доирасида "Севимли” телеканалининг “Олов пазанда” кўрсатувида бир гуруҳ божхоначи аёллар пазандалик маҳорати бўйича беллашишмоқда.

Биринчи бўлиб Миллий кинология маркази инспектори Феруза Рамазонова пазандалик маҳоратини намойиш қилди. Дарвоқе, ушбу ҳамкасбимиз шеърлар ҳам машқ қилиб туради. Унинг қаламига мансуб шеърларини каналимиздан #hamkasblarimiz_ijodidan хэштеги асосида излаб ўқишингиз мумкин.

Кўрсатувни телеканалнинг Youtube даги саҳифаси орқали томоша қилинг!


Репост из: MTRK ǀ Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Axborot 24 | «Navoiy» chegara bojxona posti rekonstruksiya qilindi
#22jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram


“Бож бадал” сериали ҳақидаги бир йил аввалги ўйларим бугун яна янгиланди - ҳамкасбларим билан сериал янги фаслининг ёпиқ муҳокамасини ўтказдик.

Назаримда, режиссёр Рустам Сагдиев сериал воқелиқларини янада қизиқарли, янада драматик даражага кўтара олган.

Бу гал ҳам сериалда кичик бир эпизодни ва унинг дубляжини ишониб топширишди. Қанчалик уддаладик, бунга томошабин баҳо беради!

Фурсатдан фойдаланиб, божхонанинг ижобий имиджи устида хизмат қилаётган ходим сифатида ушбу сериални тасвирга олиш ғояси муаллифига миннатдорчилик билдираман!


Репост из: MTRK ǀ Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ахborot 24 | «O‘zbekiston – 2030» strategiyasi: 2025-yilgi Davlat dasturi loyihasi jamoatchilik muhokamasida
#22jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram


“Бож бадал” сериалининг кўп минг сонли мухлислари диққатига!

Айни дақиқаларда “Zo’r TV” телеканалида “Бож бадал” сериалининг 1-фасли намойиши бошланди!

"26 январь – божхона хизмати ходимлари куни" арафасида сериалнинг 2-фасли тақдимоти режалаштирилган.

Шундай экан, таассуротларни янгилаш фурсати келди – ҳозироқ сериал томошасига барчангизни таклиф қиламиз!

Сешанбадан жумага қадар соат 17.30 да, шанба куни соат 16.55 да ва якшанба куни 1-фаслнинг якуний қисмини 18.00 да томоша қилишингиз мумкин.

Сериал 2-фаслининг 1-қисми премьераси эса 26 январь куни соат 18.50 га мўлжалланган.

Ўтказиб юборманг!


Божхона қўмитаси Раиси Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, божхона органларига бириктирилган инвестиция лойиҳаларининг ўзлаштирилиши ҳолати, товарларни қайта ишлаш ҳажмини янада ошириш, экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг мавжуд муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.

Дастлаб “Nukus SSP Texnopark” MЧЖнинг тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси билан атрофлича танишилди ҳамда уни тўлиқ ишга туширишдаги мавжуд масалалар ўрганилди.

50 млн АҚШ доллари қийматидаги хорижий инвестиция ҳисобига молиялаштирилаётган мазкур лойиҳанинг ишга тушиши 460 нафар маҳаллий аҳолининг доимий иш ўрни билан таъминланишига замин яратади.

Учрашувда йилига 18,3 тонна ип йигириш қувватига эга бўладиган корхона томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулотларни жорий йилнинг ўзиданоқ экспортга йўналтириш истиқболлари таҳлилий кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоизки, Қорақалпоғистон Республикасида 2025 йилда 398,1 млн АҚШ доллари қийматидаги 47 та инвестицион лойиҳа ишга туширилиши назарда тутилган. Натижада 2,3 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.

Шу ернинг ўзида ҳудудда фаолият юритувчи йирик тадбиркорлик субъектлари билан ҳам очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Корхоналар кесимида давом этаётган бу каби сайёр учрашувлар ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш, қайта ишлаш маҳсулотлари қамровини кўпайтириш, шунингдек, инвестицион лойиҳаларнинг ишга туширилишида мавжуд муаммо ва масалаларни тезкорлик билан бартараф этишга хизмат қилади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кун нафаси!

Янгидан қурилган “Навоий” чегара божхона пости бугун илк меҳмонларни - “Халқаро пресс-клуб”нинг сайёр сессияси иштирокчиларини қарши олди!


26 январь – божхона хизмати органлари ходимлари куни! Бу шунчаки сана эмас, соҳада амалга оширилган ишларни таҳлил қилиш ва келажакка режалар тузиш учун ўзига сарҳисоб палласи ҳисобланади.

Шу боисдан бугун бутунлай янгидан қурилган “Навоий” чегара божхона постида “Халқаро пресс клуб”нинг сайёр сессияси тасвирга олинмоқда.

Давлатимиз Раҳбарининг нафақат қўшни давлатлар ёки минтақа , балки дунё бўйлаб фаол олиб бораётган дўстона ташқи сиёсати мамлакатимиз божхона чегаралари орқали йўловчилар, товар ва транспорт воситалари ҳаракатини каррасига оширмоқда.

Ўзбекистонда сўнгги 8 йилда чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган юк автотранспорт воситаларининг сони 4,5 баробарга ошди. Демак, бу ўз-ўзидан чегара божхона постларининг ўтказувчанлигини ошириш, бунинг учун божхона постларини тубдан ўзгартириш, кенгайтиришни тақозо этар эди.

Ўтган  йилнинг ўзида чегара божхона постлари орқалаи ҳаракатланган йўловчилар 41,2 млн нафардан ошди. 2017 йилда бу рақам 21,7 млн.ни ташкил қиларди, холос.

2024 йилда божхона постлари орқали ҳаракатланган юкли автотранспорт воситалари 1,4 млн.га етди. Бу рақам 2017 йилда 309 мингга ҳам етмасди.

Табийки, ташқи савдо юклари ҳаракатининг ошиши давлатимиз бюджетига келиб тушадиган божхона тўловларининг салмоғини ҳам оширади. Бу тўловлар эса табиийки мамлакатдаги улкан бунёдкорлик ва хайрли ишларга сарфланади, бир сўз билан айтганда халқимизга хизмат қилади.

Аҳамият беринг, божхона органлари томонидан давлат бюджетига 2017 йилдан салкам 7,6 трлн сўм божхона тўлови ундирилган бўлса, бу рақам 2024 йилда 8,3 баробарга ошиб, 63 трлн сўмдан ошди.

Бу шунчаки рақам эмас, балки мамлакатда ташқи иқтисодий фаолият кўлами ошганидан далолат беради.

Бундан 8 йил аввал Ўзбекистонда 10 минг нафар атрофида экспортёр-импортёр бўлган бўлса, бу рақам ҳозирда 30 мингдан ошди.

Бугунги “Халкаро пресс клуб”да айни масалалар турли вазирлик ва идоралар вакиллари, тадбиркорлар иштирокида атрофлича муҳокама қилинмоқда.


ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИ БАЖАРИЛДИ: ХИВАДА 330 ЎРИНЛИ ЯНГИ МАКТАБ ИШГА ТУШДИ!

“26 январь – Божхона хизмати органлари ходимлари куни” арафасида Божхона қўмитаси томонидан Хива шаҳрининг Ангариқ маҳалласида янгидан қурилган 330-ўринли мактаб фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда вилоят ҳокимлиги, Хоразм вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти, маҳалла фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчилар ва ота-оналар иштирок этишди.

Мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар доирасида халқпарвар давлат яратиш, инсон қадрини улуғлаш энг устувор йўналишларга айланиб, бунда божхона ходимлари ҳам муносиб иштирок этмоқда.

“Божхона - халқ хизматида!” деб ишонч билан айта олишимизнинг боиси – биргина 2024 йилнинг ўзида божхона органларининг ҳиссаси билан Олмалиқ шаҳрида 360 нафар ёшлар таҳсил олаётган 80-сон махсус мактабда, Қўқон шаҳридаги 360 ўринли давлат мактабгача таълим муассасасида қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Хива шаҳридаги Ангариқ маҳалласида бунёд этилган янги мактаб ҳам ушбу хайрли ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Мактаб замонавий талаблар асосида қурилди, энг сўнгги русумдаги мебель ва ўқув техник воситалари билан жиҳозланди, ўқувчилар учун ошхона, спорт зали, кутубхона барпо этилди.

Аҳамиятлиси шундаки, Хива шаҳридаги Ангариқ МФЙ янги маҳалла бўлганлиги учун бу ердаги ўқувчи ёшлар қишнинг совуғи ва куннниг иссиғида қўшни маҳалладаги мактабга қатнаб ўқишарди. Айрим ўқувчилар эса ундан-да узоқ мактабларга иккита жамоат транспорти орқали қатнашган.

Шу сабабли маҳаллада янги мактабнинг ишга туширилишини бу ердаги ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари кўпдан бери интиқлик билан кутишаётган эди.

Тадбирда масъуллар ва нуронийлар иштирокида рамзий лента қирқилиб, муассаса тантанали равишда очилди ҳамда янги мактабда ўқув жараёнлари бошланди.

Показано 17 последних публикаций.