Toshkent viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy kanali✍️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Toshkent viloyati bojxona boshqarmasi rasmiy kanali

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Nurafshon_TV
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#XABARLAR

📍BOʻKA TUMANI

✔️✔️✔️“JO‘RAOBOD” MAHALLASIDA BUNYODKORLIK VA OBODONLASHTIRISH ISHLARI ✔️✔️✔️


21.11.2024

🗣🗣Eng yaxshisini sizga ilindik

📍NURAFSHON TV

🚀Telegram 📷Instagram
🎬YouTube 🔵Facebook


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тайинлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении членов Кабинета Министров Республики Узбекистан"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
Шу кунларда Озарбайжон Республикаси пойтахти Боку шаҳрида «COP29: Яшил божхона – божхона хизматларининг юқори даражадаги вакиллари ўртасида мулоқот» мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Нуфузли анжуманда 20 дан ортиқ давлатлар божхона хизматларининг юқори даражадаги вакиллари, Жаҳон божхона ташкилоти экспертлари, шунингдек, барқарор ривожланиш ва божхона тадқиқотларига оид изланишлар билан шуғулланувчи олимлар, тадқиқотчилар, сиёсатчилар ва экспертларнинг кенг аудиторияси иштирок этмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси номидан Божхона қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Мухторов бошчилигидаги делегация ҳам фаол қатнашмоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланиш соҳасида божхонаниинг роли, анъанавий божхона ишини савдо оқимларининг ўзгаришига мослаштириш, яшил божхона соҳасидаги энг яхши амалиётлар масалаларига тўхталдилар.

Конференция “яшил божхона” сиёсати ва операцияларида божхона идоралари ўртасида илғор тажриба ва инновацияларни ўзаро алмашишда муҳим платформа вазифасини бажармоқда.










#Ижтимоий

⚡️⚡️Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни “Профилактика куни”

“Коррупция, тамагирлик, мансаб ваколатини суистеъмол қилиш каби иллатлари билан - бирга курашамиз”

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини Тошкент вилояти божхона бошқармаси ☎️ "Ишонч телефонлари" (70) 202-86-11 орқали қабул қилиш ҳафтанинг барча кунларида 24 соат давомида узлуксиз амалга оширилади.  

“Ишонч телефонлар” орқали фуқаролар божхона органлари ходимлари томонидан йўл қўйилаётган коррупция ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар, шунингдек божхона соҳасига оид содир этилган ёки этилаётган жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришлари мумкин.


📻 Радио тарғибот

🎤 "Маҳалла" радиосида эфирга узатилган "Хабарлар" эшиттиришда Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан маълумот берилди.


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўймоқда

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "А.Н. Ариповни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О назначении Арипова А.Н. на должность Премьер-министра Республики Узбекистан"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#mahalla_yangiliklari

Ko'chat ekish - qadriyatlar timsoli!

📍 Tosh. vil.

🗓 19.11.2024

@mahalla_yangiliklari_tv


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Давлатимиз раҳбари янги давр Янги Ўзбекистонимиз жадал ривожланадиган, янада юксак тараққиёт чўққиларини забт этадиган давр бўлишига ишонч билдирди.

Бу давр парламент ва Ҳукумат фаолиятида янгича ишлаш, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш бўйича ибратли анъаналар шаклланадиган ва тарихга муҳрланадиган давр бўлади. Келажак авлодлар албатта фахр билан тилга оладиган ана шундай буюк тарих ва келажакни яратиш бизнинг ўз қўлимизда”,

- деди Президент.

Президент кейинги уч кун мобайнида Олий Мажлис аъзолари, кенг жамоатчилик билан мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги тараққиёти ҳақида атрофлича фикр алмашилганига эътибор қаратди.

2024 йилда – “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да бажарган ишларимизга якун ясадик. Парламентимизда – “Халқ уйи”да депутатлар билан муҳокама қилинган барча ташаббус ва режаларни, уларда илгари сурилган ғоя, мақсад ва вазифаларни,
моҳият эътиборига кўра, Олий Мажлис ва халқимизга навбатдаги Мурожаатнома
десам, ўйлайманки, сизлар ҳам бу фикрга қўшиласиз.

Сиз, ҳурматли депутатлар ва Ҳукуматимиз аъзолари, каттаю кичик барча раҳбарлар
мана шу Мурожаатномада белгилаб берилган улкан вазифаларни амалга оширишда фидойилик ва намуна кўрсатиб меҳнат қиласизлар,
деб ишонаман
”,

- деди Президент сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ҳукумат йил номида белгиланган энг муҳим вазифалар бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиши белгиланди.

Ушбу дастурда “яшил” технологияларни жорий этиш, сувни тежаш, кўкаламзор ҳудудларни кескин кўпайтириш, Орол фожиасининг оқибатларини юмшатиш, чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш, энг муҳими, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш каби масалалар устувор аҳамият касб этиши зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президентимиз сўзининг давомида бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

Ҳаво ва сувнинг ифлосланиши, тупроқ эррозияси, чўлланиш, қазилма ёқилғиларни беҳисоб ишлатиш глобал исишга, табиий офатларнинг кўпайишига олиб келмоқда, атроф-муҳит ва аҳоли соғлиғига зарар етказмоқда.

Бунга жавобан мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан бу борада қабул қилинган иккита муҳим резолюциянинг ташаббускори бўлди. Айни вақтда “яшил” энергетика иқтисодиётимиз драйверларидан бирига айланмоқда.

Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.

Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Бош вазир лавозимига кўрсатилган Абдулла Арипов номзодини кўриб чиқдилар.

Номзод Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракатлар дастурини тақдим этди.

Депутатлар ва фракциялар раҳбарлари сўзга чиқиб, номзод ва дастур юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.

Номзод ва Ҳукуматнинг дастури кўриб чиқилгач, Бош вазир лавозимига номзодни маъқуллаш масаласи овоз беришга қўйилди.

Яширин овоз бериш йўли билан депутатлар Абдулла Ариповни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига маъқулладилар.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Янги Ўзбекистонимиз янги парламенти билан бирга ўз тараққиётининг ҳал қилувчи босқичига қадам қўяётганини таъкидлади. Бу янги даврда кечаги талаб ва мезонлар билан, эскича ишлаб бўлмаслиги қайд этилди.

Шу боис Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур.

Давлатимиз раҳбари бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.

Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.

Ушбу номзод бугун Ҳукумат олдига қўйилган, кўлами ва миқёси бениҳоя катта бўлган муҳим вазифаларни ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини самарали ташкил қилиши, Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарларини бирлаштириб, ягона мақсад сари сафарбар эта олишига ишонч билдирилди.

Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ёшларимиз онгу тафаккурида миллий ғурур билан бирга умумбашарий қадриятларга ҳурмат ҳиссини камол топтириш мақсадида ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Фарзандларимизни замонавий билим ва дунёқараш, даромадли касб эгалари этиб тарбиялаш, уларни илм-фан, IT технологиялар, маънавият, санъат ва адабиёт, спорт билан ошно этиш учун ҳеч нарсани аямасдан, бор куч ва имкониятлар сафарбар этилади.

“Бугун фақат мана шундай илғор ёшларга, мана шундай жонкуяр зиёлиларга, Ватан равнақи йўлида бирлашган халққа эга бўлган давлатгина ўз миллий манфаатларини таъминлашга эриша олади.

Бизнинг иккита ўқ томиримиз, иккита таянч устунимиз бор: бири – иқтисодиёт, бири – маънавиятдир. Маънавий буюк халқ – иқтисодий томондан ҳам буюк бўлади
”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Айни вақтда жамиятимиздаги очиқлик ва эркинлик муҳитини, миллатлар ва динлар ўртасидаги аҳиллик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, сўз ва матбуот эркинлиги, виждон эркинлигини таъминлаш бўйича бошланган ишлар давом эттирилиши таъкидланди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Бугун бутун дунё ниҳоятда нотинч ва таҳликали вазиятда давлатимизнинг мустақиллиги ва суверенитетини, халқимизнинг тинч ва эркин ҳаётини энг бебаҳо бойлик сифатида асраш ва ҳимоя қилиш энг муҳим вазифа бўлиб қолиши таъкидланди.

Ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур: мамлакатимиз хавфсизлиги, юртимиз мудофааси нафақат Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, балки Ўзбекистонни ўзи учун она Ватан деб биладиган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, барча инсонларнинг муқаддас бурчидир.

Бунинг учун ягона Ватан, кўп миллатли ягона аҳил оила туйғуси ҳар биримизнинг қалбимиз, юрагимиздан чуқур жой олиши лозим
”,

- деди Президент.

Дунёда турли хатар ва таҳдидлар авж олиб бораётган ҳозирги шароитда Қуролли Кучларимизнинг жанговар ва маънавий салоҳиятини оширишга эътибор янада кучайтирилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантириш учун самарали ташқи сиёсат олиб бориш, дўст ва ҳамкорларимиз доирасини кенгайтириш, яқин қўшниларимиз билан минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ўта муҳим вазифадир.

Шу мақсадда Президент Ташқи сиёсат концепциясини янги таҳрирда қабул қилиш зарурлигини таъкидлади.

Марказий Осиё давлатлари ўртасида яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш ташқи сиёсатда устувор йўналиш бўлиб қолади. Келгуси йили юртимизда бўлиб ўтадиган “Марказий Осиё бешлиги” учрашуви шу йўлдаги яна бир улкан амалий қадам бўлади.

Ҳозирги вақтда фуқароларимиз Қирғизистонга ID карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган.

Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда бошқа етакчи ҳамкор давлатлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар, молия институтлари билан самарали ва тизимли алоқаларни янада ривожлантириш доимо эътибор марказида бўлиши таъкидланди.

Президентимиз фурсатдан фойдаланиб, бугунги йиғилишда иштирок этаётган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакилларини самимий қутлади, ислоҳотларимизни чин дилдан қўллаб-қувватлаб келаётгани, ҳудудларимизга чиқиб, янгиланиш ва ўзгаришлар билан яқиндан танишиб, ўз давлатларидаги тажрибалар билан ўртоқлашаётгани учун халқимиз номидан миннатдорлик билдирди.

Facebook|Instagram|X

Показано 20 последних публикаций.