Репост из: Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари С.Самадов томонидан Тошкент вилоятида қурилишга оид давлат дастурлари ва бошқа долзарб топшириқлар ижроси ўрганилди.
Хусусан, масъуллар жорий йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ижроси бўйича Қибрай туманидаги 34, 35-сонли мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда Республика болалар таянч-ҳаракат тизими касалликлари реабилитация марказини реконструкция қилиш объектларида бўлиб, таълим муассасаларининг лойиҳаларини қайта кўриб чиқиб, ўқув ўрни сонини ошириш, тиббиёт муассасасида эса қурилишни муддатида ва сифатли бажариш бўйича топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, масъуллар Чирчиқ шаҳридаги 17, 20, 30-сонли мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 2, 15-сонли мактаби ҳамда юқумли касалликлар шифохонасини реконструкция қилиш объектларининг лойиҳалари билан танишиб, лойиҳаларни оптималлаштириш ҳисобига ўқув ва қатнов ўринлари сонини ошириш, ортиқча иш турларини лойиҳага киритмаслик орқали бюджет маблағларини иқтисод қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ўрганишлар давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook