Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов томонидан Юқоричирчиқ туманида "Наврўз" умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш, ҳудуддаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек, янги тизим асосида аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиши борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволини ўрганилди.
Дастлаб, туман ҳокимлигида ташкил этилган штаб фаолияти билан танишилиб, амалга оширилаётган ишлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинди.
Сўнгра, туманнинг "Гулистон" маҳалласида тижорат банклари томонидан аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш мақсадида ташкил этилган мевали ва манзарали кўчатлар, ўсимлик уруғлари, минерал ва кимёвий ўғитлар ҳамда иш қуроллари ярмаркасида бўлиб,
аҳолига яратилган имкониятлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида "Гулобод" маҳалласида ташкил этилган “Яшил боғ”да манзарали кўчатлар экилишида иштирок этиб, лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook