Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Божхона қўмитаси, Миллий гвардия, Олий суд ва Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг 2020 йил 27 декабрдаги қўшма қарори билан “Қонунга ҳилоф муомалада бўлганлиги ва фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун олинган пиротехника буюмларини топшириш, сақлаш ва йўқ қилиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома тасдиқланган бўлиб, мазкур йўриқномага кўра, олинган пиротехника буюмлари вақтинча сақланишини таъминлаш учун худудий фавқулодда вазиятлар бошқармаларига топширилади.
Шу вақтга қадар олиб қўйилган пиротехника буюмларининг қаерда сақланиши ва қай тартибда йўқ қилиниши юзасидан кенг жамоатчиликка етарлича ахборотлар тақдим қилинмаганлиги сабабли аксарият ҳолларда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган пиротехника воситалари кейинчалик яна муомалага чиқарилади деган нотўғри тасаввурларга сабаб бўлар эди.
Шу боисдан Божхона қўмитаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда илк бор ва катта масштабда пиротехника буюмларини йўқ қилиш тадбирини ташкил этди.
Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги Фавқулодда вазиятлар бўлимининг 20-ёнғин қутқарув қисмида бўлиб ўтган тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этишди.
Тадбирда Божхона, Ички ишлар ва Миллий гвардия томонидан ўтказилган турли тезкор тадбирлар давомида ноқонуний муомаладан олиб қўйилган йирик миқдордаги яъни 4 млн 65 минг 562 дона пиротехника буюмлари дастлаб сувда бўктирилиб, яроқсиз ҳолатга келтирилди ва махсус ҳандакка кўмиб юбориш йўли билан йўқ қилинди.