Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш амалдаги қонунчиликка кўра маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Айниқса, янги йил байрами арафасида пиротехника буюмларининг ноқонуний айланмаси авж олиб, салбий асоратлари кўпроқ кўзга ташланади.
Таҳлилларга кўра, божхона органлари томонидан жорий йилнинг 21 ноябрь ҳолатига кўра, ўтказилган тезкор тадбирлар ҳамда божхона назорати жараёнида жами 77 та ҳолатда қиймати салкам 1 млрд. сўмлик, миқдори 7 млн. 390 минг донадан ортиқ пиротехника буюмлари ушлаб қолинган.
Мазкур ҳолатлар бўйича 5 та жиноят ишлари қўзғатилган бўлса, 53 та ҳолатда маъмурий ишлар юритилган.
Жорий йилда ушлаб қолинган пиротхеника воситалари миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,2 баробарга ошган.