O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: info@customs.uz
https://www.facebook.com/UZDBQ

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
No comment: Божхоначилар вагондаги травертин тош плиталари орасига қиймати 7,5 млрд сўмлик 155 минг қутидан зиёд сигарет яширилганини фош қилишди.


Ҳудудлардан хабарлар

Сурхондарё вилоятида қиймати 25 млн. АҚШ долларига тенг инвестицион лойиҳа ишга тушиши натижасида 170 нафар фуқаролар бандлиги таъминланади.

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидаги тиббиёт бирлашмасига 150 кВт. қувватига тенг қуёш панеллари ўрнатилди.

Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти Шаҳрисабз ва Китоб туманларида ўзлаштирилиши режалаштирилган инвестицион лойиҳалар билан танишди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси масъуллари Чилонзор туманида жойлашган спорт мактабида бўлишди.

Самарқанд вилояти божхона бошқармасида ходимлар ўртасида коррупцион ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик учрашув ташкил этилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вазият:24 I “Яллама” чегара божхона постида 5 тонна гуручни майизлар орасига яширганча олиб чиқишга уриниш фош этилди.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вазият:24 I Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида “Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг вазифамиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.


Божхона қўмитасининг Тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бошқармаси томонидан Сирдарё вилоятида тадбиркорлар билан давра суҳбати ўтказилди

Божхона қўмитасининг Тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва Адлия вазирлиги Интеллектуал мулк маркази масъул ходимлари томонидан Сирдарё туманида жойлашган “Peng-Sheng” мажмуасида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари билан давра суҳбати ўтказилди.

Учрашувда тадбиркорларга “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимининг қулайлиги ва афзалликлари янада кенгайтирилганлиги ҳамда ушбу йўналишда янги қабул қилинган норматив ҳужжат талаблари тушунтирилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 6 мартдаги ПФ-41 сон Фармони ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди.

Фармонга биноан 2025 йил 1 июндан махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари томонидан маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва экспортга реализация қилиш учун фойдаланадиган импорт хомашё, материал ва бутловчи қисмларни божхона тўловларини тўламаган ҳолда “товарларни божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимига жойлаштириш орқали уларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги “Божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 77-сон қарорига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Мазкур қарор билан ташқи савдо шартномалари сони 22 тадан 6 тага қисқартирилиб, ташқи савдо иштирокчилари учун битта шартнома доирасида турли божхона режимларидан фойдаланиш имкони яратилди.

Бошқарма вакиллари Сирдарё туманида тери маҳсулотларини қайта ишловчи ва желатин ишлаб чиқарувчи корхона фаолиятини ҳам ўрганишди. Бу ерда йил бошдиан буён қиймати 3,5 млн АҚШ долларига тенг товарлар экспорт қилди. Вилоятда буғдойни қайта ишлаш имкониятига эга бўлган корхоналар фаолияти ҳам бирма бир ўрганилди.

Ўрганиш давомида корхоналарда учраётган муаммолар ва уларни ечими бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилиб, амалга ошириладиган вазифалар келишиб олинди.


Репост из: Qalampir.uz I расмий канал
Божхонадан янгича усул: Тошкентда 132 минг қутидан зиёд тамаки йўқ қилинди

🎬 Видеони кўриш

👉
Мақолани ўқиш

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
RASMIY | LIVE | SPORT | FM | ENGLISH


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чегара божхона постларида пулли навбатсиз ўтиш хизмати йўлга қўйилади

Бунда алоҳида йўлаклар ташкил этилиб, паспорт ва божхона назорати жараёнлари тезлаштирилади. Хизматдан фойдаланувчилар БҲМнинг 15 фоизи миқдорида тўлов тўлаши керак бўлади. Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусан Тангриевга кўра, бу хизмат бошқа ўтиб-қайтувчиларни камситиш ёки уларнинг ҳуқуқларини чеклашга дахл қилмайди.

👉 https://kun.uz/kr/41504295

Kun.uz расмий канали


Репост из: MTRK | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Reportaj 24 | Vazifa va ijro: bojxona tartib-tamoyillarini soddalashtirish yo`lida
#11mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Telegram


Божхоначилар вагондаги тош плиталар орасига 7,5 млрд сўмлик сигарет яширилганини фош қилишди

Божхона қўмитасининг тезкор тузилмалари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бухоро вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда йирик миқдорда – 155 минг қутидан зиёд тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб киришга уриниш бартараф этилди.

Тезкор тадбирда тадбиркорлик субъектларидан бирининг номига келтирилган ҳамда тезкор кузатувга олинган темир йўл вагони Тошкент шаҳридаги божхона омборларидан бирида кўрикдан ўтказилди.

Йўл-юк кузатув ҳужжатларига кўра, вагонга травертин плиталари ортилган бўлиб, кўрик давомида ушбу тошлар орасида моҳирлик билан яширин бўшлиқ ҳосил қилингани фош бўлди. Қаранг-ки, мазкур бўлмаларга зарқоғозга ўралган 51 дона қоғоз қутилар яширилган экан.

Ушбу қутилар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичида 76 минг 500 қути тамаки маҳсулотлари яширилгани фош бўлди.

Тезкор тадбир Бухоро вилоятида ҳам давом эттирилди. Тезкор тузилмалар ходимлари “Хўжадавлат” темир йўл чегара божхона пости вакиллари билан биргаликда айнан ушбу тадбиркорлик субъекти номига келтирилган яна бир вагонни кўздан кечиришди.

Қаранг-ки, ушбу вагонга ҳам худди юқоридаги каби травертин плиталари орасига зарқоғозга ўралган 91 дона қоғоз қутилари яширилгани фош бўлди.

Мазкур қутиларда ҳам Ўзбекистон Республикасининг акциз маркаси билан қадоқланмаган, сифатини ва табиийки божхона расмийлаштирувини ҳам тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 79 минг 90 қути сигарет борлиги аниқланди.

Шундай қилиб юқоридаги тезкор тадбирлар давомида ҳуқуқбузарлардан олиб қўйилган 155 минг 590 қути тамаки маҳсулотлрининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 7,5 млрд сўмдан ошмоқда.

Товарларни божхона назоратидан яшириш эвазига юк эгалари давлат бюджетига ундириладиган 2,2 млрд сўмлик божхона тўловларидан қочишни кўзлашган эди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, республикамиз божхоначилари йил бошидан буён аниқланган 132 та божхона қонунбузилиши ҳолатларида қиймати 13 млрд сўмдан зиёд 300 минг қути тамаки маҳсулотларининг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб ўтилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.



Показано 10 последних публикаций.